Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати Андижон вилояти ҳокимлигининг Матбуот хизмати

21/11/2024



Айни дақиқаларда мамлакатимиздаги вилоятлар ҳокимлари Андижонга келди. Ушбу сафар давомида Андижонда амалга оширилаётган ишларни яқиндан ўрганиш ва тажриба алмашиш режалаштирилган.

Андижон қизи ММА бўйича жаҳон чемпиониТошкент шаҳрида ММА бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Андижон...
19/11/2024

Андижон қизи ММА бўйича жаҳон чемпиони

Тошкент шаҳрида ММА бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Андижон фарзанди Ҳуршида Розиқова ғолибликни қўлга киритди.

79 килограмм вазн тоифасида жанг қилган Андижон қизи барча рақибларини доғда қолдириб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Маълумот учун, ушбу спортчи Андижоннинг Марҳамат туманида туғилган ва истиқомат қилади. 2018 йилдан буён ММА спорт тури билан шуғулланади. Бобур авлоди бунга қадар 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучган.

Миллат байроғи – миллат ғурури••••••••••••••••Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг бой ўтмиши, бугунги куни ва улуғвор келаж...
19/11/2024

Миллат байроғи – миллат ғурури
••••••••••••••••
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг бой ўтмиши, бугунги куни ва улуғвор келажагини ўзида мужассам этган, миллатнинг ифтиҳори саналади.

2024 йил, 18 ноябрь - жонажон Ўзбекистонимизнинг Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил тўлди. Андижонда алоҳида ҳозирликлар ила, кўтаринки кайфиятлар остида қаршиланган ушбу сана турли тадбирларга бой тарзда ўтди.

Кун муносабати билан, 64 метр баландликда ҳилпираётган байроғимиз жойлашган майдонда тантанали тадбирлар бошлаб берилди. Унда Андижоннинг нуронийлари, минглаб ёшлар, ИИБ ва миллий гвардия зобитлари, ҳарбийлар, турли соҳа вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этдилар. Тадбир қатнашчиларига ва барча андижонликларга вилоят ҳокимининг табрик сўзлари етказилди.

Ҳарбий оркестр садолари остида давлат байроғини шарафлаган тантанали юришлар, шаҳар ва туманлар бўйлаб автокарвон ҳаракатлари ташкил этилди.

Шахмат бўйича Андижон фарзанди Ўзбекистонда тенгсиз29-31 октябрь кунлари республикамизда “Беш ташаббус олимпиадаси” доир...
30/10/2024

Шахмат бўйича Андижон фарзанди Ўзбекистонда тенгсиз

29-31 октябрь кунлари республикамизда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида шахмат турнири ўтказилмоқда.

Навоий вилоятидаги турнирда Андижон шарафини ҳимоя қилаётган Музаффар Тожибоев барча ўйинлар якунига кўра 8,5 очко жамғариб мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Маълумот учун, ушбу ёш шахматчи Олтинкўл туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олади.

Рақамли технологиялар хизматларига оид масалалар бўйича сайёр қабул бўлиб ўтади———Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!Эрт...
30/10/2024

Рақамли технологиялар хизматларига оид масалалар бўйича сайёр қабул бўлиб ўтади
———
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Эртага, 2024 йилнинг 31 октябрь куни соат 11:00 да Андижон шаҳридаги "Digital City" технопаркида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан рақамли технологиялар хизматларига оид масалаларда сайёр қабул ва учрашув ўтказилади.

Учрашувда Сиз қуйидаги масалалар юзасидан ўз саволларингизга жавоб олишингиз мумкин:
- интернет
- мобил алоқа
- телекоммуникация;
- почта хизмати;
- ИТ таълим ва ИТ йўналишидаги ўқув марказлари учун субсидиялар;
- ИТ-Парк резиденти бўлиш ва солиқ имтиёзлари;
- ИТ ва логистика компаниялари учун имкониятлар;
- сунъий интеллект.

Шу билан бирга, ўз фикр-мулоҳазаларингизни, таклифларингизни билдиришингиз ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан вазирлик вакиллари билан бевосита муҳокама юритишингиз мумкин.

Учрашувга Андижондаги барча шаҳар ва туманларидан фуқаролар келиб қатнашишлари мумкин. Иш билан банд бўлган ёки узоқ масофада бўлган талабгорлар учун онлайн тарзда иштирок этиш имкони яратилган.

Йиғилишда қатнашишнинг 3 хил имкони:
1. Андижон шаҳар, “Бобур” шоҳ кўчаси, 2-уйда жойлашган “Digital City " технопарк манзилига келиш.
2. Телеграм бот орқали (https://t.me/mitc_murojaat_bot).
3. Онлайн иштирок учун Телеграм ботдан (https://t.me/mitc_murojaat_bot) “Zoom” платформасига қатнашишга ариза қолдириш орқали.

Тайинлов Андижон вилояти прокурори лавозимига Абдуҳакимов Муродулло Тогаевич тайинланди.Муродулло Абдуҳакимов 1981 йилда...
24/10/2024

Тайинлов

Андижон вилояти прокурори лавозимига Абдуҳакимов Муродулло Тогаевич тайинланди.

Муродулло Абдуҳакимов 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тайинлов •••••••••••Андижон вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарм...
14/10/2024

Тайинлов
•••••••••••
Андижон вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Мақсудходжаев Рустам Юсупович тайинланди.

Подполковник Рустам Мақсудходжаев 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йилда ИИВ академиясини, 2009 йилда ИИВ академияси олий академик курсини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Хамза тумани ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ, шунингдек, ЙҲХБ идораларида турли лавозимларда ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тайинлов Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари -  вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Со...
11/10/2024

Тайинлов

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари -  вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Собиров Илҳом Қаҳрамонович (ҳужжатда: Сабиров Илхом Кахрамонович) тайинланди.

Илҳом Собиров 1974 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Гулистон давлат университетини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиш академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида “Ўзпахтасаноат” АЖда бош техник, мутахассис, бош муҳандис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири каби лавозимларда ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар «Ўзчармсаноат» уюшмаси стандартлар ва инновацияларни жорий қилиш ҳамда грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Вилоят ҳокимининг талабалар билан учрашуви давом этмоқда•••••••••••••Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон дав...
07/10/2024

Вилоят ҳокимининг талабалар билан учрашуви давом этмоқда
•••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат чет тиллари институтининг битирув курсида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.

Талабалар ва устозлар билан суҳбат давомида таълим сифатини ошириш, битирувчиларни келгусида иш билан таъминлаш масаласи бўйича режалар муҳокама этилмоқда. Вилоят ҳокими бир қатор янги ташаббусларни илгари сурмоқда.

Талабаларнинг таклиф ва ғоялари тингланиб, уларни ўз мутахассисликлари ҳамда қизиқишлари асосида ишга эга бўлишлари, таълимга оид мавзудаги масалалари ечимга етиши таъминланмоқда.

Address

А. Фитрат
Andijan
170131

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати:

Share