23/10/2024
Энди шифокор қабулига истаган вақтизда, истаган жойда ёздириб қўйишингиз мумкин!
Маза бўлмасдан кеча кўриниш учун туман марказий поликлиникасига кирдим. Иш вақти бошланмасидан рўйхатга олиш жойида ўн-ўн беш нафар одам ўтирибди. Шунда кимдир шу шифокорларга олдиндан рўйхатга олдириб қўйиш тизимини ҳам қилишса бўларкан деб қолди.
"Шифокор қабулиги ёзилиш" деган хизмат йўлга қўйилиши режалаштирилганидан хабарим бор эди. Икки уч ой аввал бу хизматдан фойдаланаман десам яхши ишламаганди.
Ходимлар келгунча қизиқиб ЯИДХПга кирдим. Шу хизматни босдим, қарасам бизга бириктирилган оилавий шифокор фамилияси турибди. Шартда хизматдан фойдаланишни босдим. Соатни танланг, деди. Саккизни белгиладим. Рўйхатга қўйилди. Ишониб-ишонмасдан шифокор хонасига чиқдим. Энди келиб турган экан компни ёқдида рўйхатда турибсиз экан деди.
Қисқаси энди шифокор қабулига истаган вақтизда, истаган жойда ёздириб қўйишингиз мумкин! Ҳам вақтни тежайсиз, ҳам асабни асрайсиз.
Sog'liqni saqlash vazirligi - Ministry of Health Mufazzalsho Muhammadiev Shohruhmirzo Mamajonov bolarkanu a?