08/12/2024
😳СИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН КОНСТИТУЦИЯ
🤩 Конституция илк бор қаердан келиб чиққанини биласизми? Бошқа давлатларга тегишли бу муҳим ҳужжат ҳақидаги қизиқарли фактларни билмоқчимисиз? Унда ушбу пост айнан сиз учун.
➖👀 Дунёнинг илк Қобусномаси
1600 йили АҚШ да яратилган Сан-Марино Конституцияси дунёдаги илк қомусдир. У лотин тилида ёзилган ва 6 та китобдан иборат. Муаллифи Камилло Бонелли. Унга охирги марта 2002 йилда ўзгартириш киритилган.
➖🇺🇸 АҚШ
7 моддадан иборат АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва энг ўзгармасдир. Фавқулодда қонунчиликка бирор бир ўзгартириш киритиш керак бўлган вақтда ҳужжатнинг асосий матнига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди, балки маълум матн охирига алоҳида илова сифатида қўшимча киритилади. Аммо конституцияда “демократия” сўзи умуман учрамайди.
➖🇯🇵 Япония
Япония Конституцияси дунёдаги энг тинчликпарвар деб эътироф этилган. Унинг 9-моддасида Япония келажакда бирор уруш олиб бориш ҳуқуқидан бутунлай воз кечгани алоҳида қайд қилинган.
➖🇫🇷 Франция
Французларнинг ҳозирги конституцияси бешинчи "авлод" бўлиб, 1958 йил 4 октябрда қабул қилинган. Одатда у Бешинчи Республика Конституцияси деб ҳам аталади. Мамлакатнинг илк Конституцияси 1791 йилда ишлаб чиқилган. Аммо содир бўлган инқилоблар натижасида Конституция алмашиб тураверган.
➖🇦🇺 Австралия
Бошқа давлатлар Конституциясидан фарқли Австралия генерал губернатори (Президент) нинг давлатдан оладиган маош миқдори мамлакатнинг асосий қомусида ёзиб қўйилган. Ушбу Конституция Австралиянинг мустамлака даврида, яъни 1900 йилда Британия парламенти томонидан қабул қилинган. Ҳужжатга ўзгартириш киритиш эса тақиқланган.
➖🌐 Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Исроил ва Янги Зеландия каби давлатларда ягона Конституция мавжуд эмас. Бирлашган Қиролликнинг Конституцияси 300 га яқин ҳужжатлардан иборат. Ҳа айтганча, жаҳондаги энг катта ва мураккаб Конституция Ҳиндистон Конституциясидир. У 395 модда, 12 та илова, 500 та тузатишдан иборат.