14/01/2025
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фарғона вилоят «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат бошқармаси иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш фаолияти билан шуғулланиб, бугунги кунда Фарғона вилоятидаги айрим худудлардаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соха объектларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Кўрсатилган хизматлар учун қонунларда белгиланган тарифлар ва нормалар асосида хисоб-китоблар амалга оширилмоқда. Хусусан 09.01.2024 йил куни соат 10:30 ва 11:00 вақт оралиғида Фарғона шахар А.Қодирий мавзеси 70-уй 51-хонадонда яшовчи фуқаро Р.Бахромова томонидан корхонамизга қарздорлик масаласига аниқлик киритиш ҳамда хонадонни олди-сотди ишларини амалга ошириш учун маълумотнома олиш учун мурожаат қилган. Ушбу хонадонга бугунги кунда иссиқлик энергияси етказиб берилмётганлиги сабабли охирги 4-5 йил учун
хисоб-китоблар амалга оширилмаган. Лекин етказиб берилган кунлар хисобига ушбу хонадонга қарздорлик хисобланган бўлиб, ушбу қарздорлик 50 000 сўмни ташкил этган. Корхонамизнинг дебетор ва кредитор қарздорликларини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратураси ва Фарғона вилоят бош прокуратурасининг топшириғига асосан нореал ва муддати ўтган қарздорликларини камайтириш мақсадида тегишли чоралар кўрилганлиги ҳамда асосли хужжатларга таянган ҳолда қорздорлик масалалари қайта кўриб чиқилмоқда. Шунингдек хонадон эгаси аниқланмаган тақдирда, маълум хонадон сохиби мурожаат қилгандан сўнг нореал ва муддати ўтган қарздорликлар қайта кўриб чиқилиб тегишли хужжатлар расмийлаштирган ҳолда бекор қилиш чоралари кўрилган. Шу сабабли Фуқаро Р.Бахромованинг мурожаатидан сўнг А.Қодирий кўчаси 70-уй 51-хонадонга хисобланган 50 000 сўм муддати ўтган қарздорлик масаласи ҳам қайта кўриб чиқилиб қарздорлик бекор қилинган ва маълумотнома тақдим этилган. Шу вақт давомида корхонамизнинг мутахассислари томонидан фуқаро Р.Бахромовага қонунларга асосланган ҳолда тушунтириш ишлари олиб борилган. Лекин фуқаро томонидан қонуний тушунтириш ишларини охирига қадар тингламасдан маълумотномани олган ҳолда корхонамизнинг маъмурий биносини тарк этган. Юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан хеч қандай ноқонуний ёки ишлаб чиқариш фаолиятига зид бўлган ҳолатлар кузатилмаганлигини макълум қиламиз.