Соғлом Фарғона

Соғлом Фарғона Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Соғлом Фарғона, Юксалиш кўчаси 104-уй, Fergana.

“Соғлом Фарғона” — Фарғона вилояти тиббиёт соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар, расмий ахборотлар ва муҳим хабарлар жамланадиган канал.
Ҳар куни — аниқ, ишончли ва тезкор маълумотлар.

06/03/2026
23/01/2026

Бувайда туманида бу кунлар фаол ўтмоқда...

18/01/2026

Оналар ва болалар ҳаёти ишончли ҳимояда

Қўштепа туманида ўтган йил давомида туғруқ жараёнида оналар ва болалар ўлими ҳолатлари қайд этилмади. Бундай ижобий натижа туманда янги, замонавий туғруқ бўлимининг барпо этилиши, шунингдек, уни замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш ҳисобига эришилди.

📹 Тафсилотлар видеолавҳамизда.

Соғлом Фарғона

07/01/2026

Фарғонада янги ўқув-симуляция маркази очилди

Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиалида тез тиббий ёрдам ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга мўлжалланган замонавий ўқув-симуляция маркази ўз ишини бошлади.

Марказ Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамда Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) ҳамкорлигида амалга оширилаётган грант лойиҳаси доирасида ташкил этилди. У ерда шифокорлар, фельдшерлар ва ҳайдовчилар реанимация, чақалоқлар ва болаларга шошилинч ёрдам, жароҳатлар ҳамда шошилинч туғруқ бўйича амалий машғулотлар ўтайди.

Айни пайтда Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиалида 308 та бригада фаолият юритмоқда. Филиалда 6,8 минг нафардан ортиқ ходим меҳнат қиляпти. Шунингдек, ТоТ (Training of Trainers) дастури асосида 4 нафар маҳаллий инструктор тайёрланган.

Бугунгача лойиҳа доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўқув-симуляция марказлари ташкил этилди. Кейинги босқичларда эса бундай марказларни мамлакатнинг барча ҳудудларида очиш режалаштирилган.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, Республика тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

05/01/2026

КЎЗ НУРИ - ҲАЁТ НУРИ

Кўпинча биз кўзимизнинг қадрига уни йўқота бошлаганимиздагина етамиз. Ёш ўтиши, кундалик беэътиборлик, шифокор тавсияларига амал қилмаслик эса кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Аммо шундай паллаларда инсонга умид бағишлайдиган, кўз нурини қайта ёндиришга астойдил ҳаракат қилаётган шифокорлар бор.

Шундай масканлардан бири — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалидир.

ФАРҒОНАДА ОҒИР ТАШХИСЛИ ЧАҚАЛОҚ ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИЯнги йил арафасида Фарғона вилоятида яна бир мўъжиза рўй берди — нав...
05/01/2026

ФАРҒОНАДА ОҒИР ТАШХИСЛИ ЧАҚАЛОҚ ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

Янги йил арафасида Фарғона вилоятида яна бир мўъжиза рўй берди — навбатдаги чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Боғдод туманида 1,7 килограмм вазн билан дунёга келган Мухаммадумар Умаржоновга тиббиёт амалиётида кам учрайдиган оғир ташхислар қўйилди. Унда ошқозон-ичак тизимининг туғма нуқсони, қизилўнгач атрезияси, чақалоқлар пневмонияси ҳамда респиратор дистресс синдроми аниқланди.

Ўта оғир аҳволда бўлишига қарамасдан, чақалоқ зудлик билан Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келинди ва шошилинч тарзда операцияга олинди. Мутахассислар томонидан умумий эндотрахеал оғриқсизлантириш остида эзофагостома ва гастростома қўйиш амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

Операциядан сўнг Мухаммадумар 5 кун давомида сунъий нафас аппаратига уланиб, жами 20 кун интенсив терапия шароитида муолажа олди.

Мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари билан, унинг аҳволи барқарорлашиб, қониқарли ҳолатда жаррохлик бўлимига ўтказилди.

Бу қутқарув ортида ҳақиқий қаҳрамонлар турибди. Улар — чақалоқлар хирургияси бўлими мудири Абдуқодир Абдуолимов, жарроҳлар Камолиддин Қодиров ва Воҳиджон Комилов, анестезиолог Дилмурод Тўйчиев, реаниматологлар Иқболжон Сайрамов, Дилшоджон Эшматов, Ойбек Эрматов, Жамшид Эралиев ҳамда Иброҳимжон Олимов.

19/01/2025

Муносабат. Ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида жойлашган вилоят “Она ва бола” сиҳатгоҳининг таъмирталаб ҳолати акс этган видеолавҳаси тарқалди.

2001 йилда иш фаолиятини бошлаган сиҳатгоҳ республикада бюджетдан молиялаштирилувчи овқат хазм қилиш аъзолари касалликлари, модда алмашинуви ва сийдик йўли касалликларини даволовчи ягона шифо маскани ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб сиҳатгоҳни босқичма-босқич ҳомийлар кўмаги билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 2024 йил ноябр ойида даволаш бўлимларининг ички ва фасад қисмлари ва том қисмлари таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, дам олиш хоналари ва ҳисобхона хоналарининг мебел жиҳозлари янгиланди.

2025 йили сиҳатгоҳ давлат хусусий шерикчилик асосида ёки хусусий мулкчилик асосида иш фаолиятини давом эттиришни режалаштирган.

Фарғона шаҳрида “Фарғоналик фидоий аутричлар” ижтимоий кўрсатувининг премераси бўлиб ўтди. Унда АҚШнинг USAID ташкилоти ...
28/06/2024

Фарғона шаҳрида “Фарғоналик фидоий аутричлар” ижтимоий кўрсатувининг премераси бўлиб ўтди. Унда АҚШнинг USAID ташкилоти бош офисидан мутахассис Севим Ахмедов, унинг ҳамроҳлари ва лойиҳа доирасида ташкил этилган МДК командаси аъзолари қатнашди.

Сторителлинг усулида яратилган мазкур материалда туберкулёзга қарши курашаётган фидоий аутричлар — Моҳигул ва Саидахонларнинг иш фаолияти ёритилган.

Камина муаллифилигида яратилган видео линки изоҳда
👇🏼👇🏼👇🏼

Аутричлар кимлар?
19/06/2024

Аутричлар кимлар?

Бугунги кунда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) туберкулёзга қарши кураш бўйича дастурининг Фарғона вилояти Мультидисциплинар командасида 24 нафар ходимлар иш...

Аутричлар ҳақида сторителлинг
19/06/2024

Аутричлар ҳақида сторителлинг

Бугунги кунда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) туберкулёзга қарши кураш бўйича дастурининг Фарғона вилояти Мультидисциплинар командасида 24 нафар ходи...

Address

Юксалиш кўчаси 104-уй
Fergana
150100

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Соғлом Фарғона posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share