Toshloq tuman hokimligi Axborot xizmati

Toshloq tuman hokimligi Axborot xizmati Toshloq tumaniga oid yangiliklar va e'lonlar

АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА    Тошлоқ тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳаллалардаги фаол хотин-қ...
18/12/2022

АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Тошлоқ тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар, туман мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова сўзга чиқиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан оилавий ажримларнинг олдини олиш ва содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатига таҳлилий-танқидий муносабат билдирди.

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Дилшода Ўринова тизимда олиб борилаётган ишларга баҳо берар экан, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамкорликда фаолият олиб борсалар, кутилган ижобий натижага эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда кўрилган барча масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

18/12/2022

ТУМАНДАГИ 19, 28-ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАР БАЖАРИЛМОҚДА.

Тошлоқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олаётган болажонларга барча қулайликларни яратиб бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманда кейинги йилларда таъмир талаб даражасига келиб қолган бир нечта боғчаларга етарли маблағлар ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Бундан ташқари замонавий кўринишга келтирилган бинолар тўлиқ жиҳозлар билан таъминланиб, тарбияланувчилар иҳтиёрига топширилмоқда.

Айни кунларда тумандаги 19- ҳамда 28-Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жорий таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Гузарбоши МФЙ ҳудудида жойлашган 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг жорий таъмирлаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 591 млн. сўм маблағ ажратилди. Қурилиш-таъмирлаш ишларини “Шуҳрат қурилиш таъмир” ҳусусий корхонаси томонидан тез ва сифатли олиб борилмоқда. Қурилиш жараёнида боғчада ёзги айвончалар, ички йўлаклар, бинонинг фасад қисми, иссиқлик тизими, ичимлик суви, гуруҳхоналарини пол қисми, бинонинг эшик ва ромлари ҳамда электр энергия тизими жорий таъмирдан чиқарилади.

28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш учун Маҳаллий бюджетдан 655 млн. сўм маблағ ажратилди. “Fragranse trade servis” МЧЖ томонидан боғчанинг фасад қисми, иссиқлик тизими, ичимлик суви, эшик ва ромлари жорий таъмирланади.

ТУМАНДАГИ 19, 28-ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАР БАЖАРИЛМОҚДА.        Тошлоқ туманидаги ма...
18/12/2022

ТУМАНДАГИ 19, 28-ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАР БАЖАРИЛМОҚДА.

Тошлоқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олаётган болажонларга барча қулайликларни яратиб бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманда кейинги йилларда таъмир талаб даражасига келиб қолган бир нечта боғчаларга етарли маблағлар ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Бундан ташқари замонавий кўринишга келтирилган бинолар тўлиқ жиҳозлар билан таъминланиб, тарбияланувчилар иҳтиёрига топширилмоқда.

Айни кунларда тумандаги 19- ҳамда 28-Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жорий таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Гузарбоши МФЙ ҳудудида жойлашган 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг жорий таъмирлаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 591 млн. сўм маблағ ажратилди. Қурилиш-таъмирлаш ишларини “Шуҳрат қурилиш таъмир” ҳусусий корхонаси томонидан тез ва сифатли олиб борилмоқда. Қурилиш жараёнида боғчада ёзги айвончалар, ички йўлаклар, бинонинг фасад қисми, иссиқлик тизими, ичимлик суви, гуруҳхоналарини пол қисми, бинонинг эшик ва ромлари ҳамда электр энергия тизими жорий таъмирдан чиқарилади.

28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш учун Маҳаллий бюджетдан 655 млн. сўм маблағ ажратилди. “Fragranse trade servis” МЧЖ томонидан боғчанинг фасад қисми, иссиқлик тизими, ичимлик суви, эшик ва ромлари жорий таъмирланади.

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ       Барчамизга яхши маълумки, ҳозирги кунда глобаллашувни...
18/12/2022

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Барчамизга яхши маълумки, ҳозирги кунда глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авжига чиқишига замин яратмоқда. Мана шундай бир шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида уюшмаган ёшлар ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида туман ҳокимининг ўринбосари Э.Мадаминов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумани бўйича бош мутахассиси Т.Абдуллаев, туман бош имом хатиби Ш.Эгамбердиев, туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими раҳбари Д.Йўлдашев ҳамда Маънавият ва маърифат туман маркази етакчи мутахассиси М.Маҳмудовлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар жамиятда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит барпо этиш, бугунги ахборот ҳуружлари ва уларга қарши имунитет шакллантириш ҳамда глобаллашув даврига хос муаммо ва кўзга кўринмас мафкуравий таҳдидлар, уларнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритдилар.

Унда ёшларга маънавий дунёси юксак, теран билимли одам ҳаёт йўлларида ўзини йўқотмаслиги, оқни қорадан, яхшини ёмондан ажрата олиши, ўзгаларнинг таъсирига берилмаслиги тушунтирилди. Маънавий қашшоқ инсоннинг жаҳолат комига тушиши осонлиги, биз бугунги кун ёшлари теран фикрламоғи кераклиги ҳақида айтилиб, Фикрга қарши – фикр, ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши – маърифат орқали кураш ғояси шиори остида барчамиз баҳамжиҳат бўлиб, миллий ғоя ва мафкурани онгимизга янада чуқурроқ сингдиришимиз зарурлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: 9-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДАГИ ИСИТИШ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 900 МЛН СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛДИ.             Ўзб...
15/12/2022

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: 9-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДАГИ ИСИТИШ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 900 МЛН СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5250-сонли қарорига асосан "Ташаббусли буюджет" жараёнининг 2-босқичи давомида фуқаролар томонидан 153 та таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилган. 153 та ташаббуслар учун жами 50 973 та овоз келиб тушган бўлиб, натижаларига кўра энг кўп овоз олган қиймати 4 750 миллион сўмлик 6 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Президентимиз ташаббуслари билан 2 мингтадан ортиқ овоз тўплаган барча лойиҳалар ғолиб деб топилгани муносабати билан яна 4 та лойиҳа ғолиблар қаторига киритилди.

Тумандаги 9-умумтаълим мактаб жамоаси ҳам "Ташаббусли буюджет"нинг овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиб, ғолиб деб топилган. Лойиҳа доирасида мактабнинг асосий муаммоларидан бири бўлган иситиш тизими янги тармоқ билан таъминланмоқда.

Айни кунларда иситиш тизимини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мактабдаги синфхоналар, спорт зал ва бошқа хоналар замонавий, тежамкор иситиш тизимига уланмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилгач, мактаб биноси тўлиқ иситиш тизими билан таъминланади.

ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ      Қишлоқ хўжалиги...
14/12/2022

ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида соҳа илғорлари, фахрийлар, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тантанада сўзга чиққанлар қишлоқ хўжалиги миришкорларини байрам билан самимий қутладилар. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов ҳамда туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фаол иштирок этаётган тошлоқлик деҳқонлар, миришкор ғаллакор, боғбону сохибкорлар, илғор пиллакорлар, фермер, томорқа хўжалиги фидоийларини, кластерлар вакилларини самимий муборакбод этдилар.

Тадбирда таъкидландики, жорий қишлоқ хўжалиги йилида Тошлоқ туманида пахта, ғалла ва пилла етиштириш шартномавий режалари биринчилардан бўлиб бажарилди. Албатта, қишлоқ хўжалигида юқори марраларни забт этишда туманимиздаги миришкор деҳқон ва фермерларнинг меҳнати ва хизматлари каттадир.

Байрам тадбирида қишлоқ хўжалигида фидойилик билан самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа вакиллари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан муносиб тақдирландилар.

Байрам тадбири давомида, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчиларнинг кўнглига байрамона кайфият улашди.

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: ТУМАНДАГИ 3-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.     Айни кунларда Тошлоқ т...
14/12/2022

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: ТУМАНДАГИ 3-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.

Айни кунларда Тошлоқ туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб деб топилган таклифларга маблағлар ажратилиб, кенг қамровли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги 3-умумтаълим мактабини жорий таъминлаш учун 3600 та овоз тўпланган эди. Лойиҳага кўра, 500 млн сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлдик,-дейди мактаб директори Аъзамжон Қорабоев.
– Бугунги кунда мактабимизда қурилиш ишлари авжида. Қурувчилар томонидан тез ва сифатли таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Мактабдаги барча эшиклар янги эшикларга алмаштирилди. Синфхоналар талаб даражасида сифатли қилиб таъмирланмоқда. Мактаб ўқувчиларини билим олишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Биз бундан жуда ҳам мамнунмиз.

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА     Халқ дарди билан яшаш, талаб ва истакларини рўёбга чиқариш нафақат фуқароларнинг турмуш т...
13/12/2022

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Халқ дарди билан яшаш, талаб ва истакларини рўёбга чиқариш нафақат фуқароларнинг турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиради, балки келгусида юз бериши мумкин бўлган муаммоларнинг ҳам олдини олади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.

Унда 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Фуқароларнинг моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиғини тиклаш, уй-жойларини ҳужжатлаштириш, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, пенсия масалалари бўйича қилган мурожаатлари тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўрганилди ва қонун доирасида ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди.

ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 9, 10-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДАГИ ИССИҚЛИК ТИЗИМИ ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАНДИ.         Ушбу са...
13/12/2022

ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 9, 10-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДАГИ ИССИҚЛИК ТИЗИМИ ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАНДИ.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида туманнинг энг олис қишлоқларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари тўлиқ иссиқлик тизими билан таъминланди. Ҳозирда болажонлар учун барча шароитларга эга, иссиқхоналарда гуруҳлар фаолиятини бошлади.

Арабмозор МФЙ ҳудудидаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 330 нафар тарбияланувчи таълим тарбия олмоқда. Яқинда маҳаллий бюджет ҳисобидан 28 млн. сўм маблағ иссиқлик тизимини жорий таъмирлаш учун ажратилди. Қурилиш-монтаж ишлари “Инвест Координатор” ҳусусий корхонаси томонидан тез ва сифатли қилиб битказилди.

Бесаранг МФЙдаги 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик тизимини жорий таъмирлаш учун ҳам 83 млн. сўм маблағ ажратилиб, ҳозирда таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Ушбу муассасалар бугунги кунда тўлиқ ўз фаолиятини юритмоқда. Болажонларнинг таълим тарбия олишлари учун етарли шароитлар ҳамда қулайликлар яратиб берилган.

МУСОБАҚА  ҒОЛИБЛАРИ  ТАНТАНАЛИ  КУТИБ  ОЛИНДИ        Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллалар...
10/12/2022

МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда “Беш ташаббус олимпиадаси” шиори остида мусобақаларнинг республика босқичлари бўлиб ўтди.

Беллашувлар ўз номига яраша беш босқичда ташкил этилди. Оммавий спорт тадбирларида республикамизнинг барча вилоятларидан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Мусобақаларнинг республика босқичларида эса А, В, С лигалар бўйича кўплаб спортчи ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Албатта, “Беш ташаббус олимпиадаси” шиори остида ўтказилган мусобақаларда тошлоқлик ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдилар. Мусобақанинг республика босқичида 27-30 ёшлар тоифасида "С" лига бўйича қатнашиб, спортнинг стол тенниси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган Жумагулхон Жабборова ҳақида аввал ҳабар берган эдик.

Бугун эса туманимизда яна бир ҳушхабар тарқалди. Бесаранг қишлоғидаги спортчи қизлар “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг Стритболь тури бўйича 27-30 ёшлар бўйича биринчи ўринни эгалладилар. Шу муносабат билан мусобақа ғолиблари Одина Ахмадалиева, Фотимахон Исмоилова, Гавҳарой Низомова ҳамда Мавлудахон Абдулхамидоваларнинг Бесаранг МФЙдаги 32-умумтаълим мактабида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев, 3-сектор раҳбари Фарҳоджон Бектошевлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда спортчи қизларнинг ота-оналари ва яқинлари уларнинг эришган ғалабалари билан муборакбод этдилар.

Айтиш мумкинки, ғолибликни қўлга киритган спортчи қизларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда "Универсал спорт майдончаси" қурилиши бўйича сертификат топширилган бўлиб, унга кўра тез кунларда Бесаранг қишлоғида ёшлар учун кенг имкониятларга эга бўлган спорт майдончаси барпо этилади.

 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куниКонститутциямизнинг 30 йиллиги муборак бўлсин, бар...
08/12/2022



8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни

Конститутциямизнинг 30 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТОШЛОҚ ТУМАНИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ А.ДЖУРАБАЕВНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ Ў...
07/12/2022

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТОШЛОҚ ТУМАНИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ А.ДЖУРАБАЕВНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.

Унда 35 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 1 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 9 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек қабул сўнгида туман ҳокими кунлик ва сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.

Address

Fergana

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 17:00

Telephone

+998732380494

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Toshloq tuman hokimligi Axborot xizmati posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Toshloq tuman hokimligi Axborot xizmati:

Share