22/05/2026
Жиззах вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Мирзачўл туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда, прокуратура органларига фуқаролардан жами 13 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 6 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, қолганлари масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.