28/02/2025
Янги ташкил этилган Қарши давлат техника университетида битирувчи босқич талабалари учун “Менинг карерам” мавзусида Очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқот давомида талабаларга ҳаёт йўлида ўз ўринларини топиш учун зарур бўладиган билимлар ва тажрибалар, янги ва замонавий касблар, янги лойиҳалар, яратилаётган иш ўринлари, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, халқаро тажрибалар, давлат фуқаролик хизмати соҳаси, давлат фуқаролик хизматчиси, давлат хизматининг жозибадорлиги, очиқ танловлар, миллий, иқтиқболли ва салоҳиятли кадрлар захираси каби энг муҳим масалалар ҳақида айтиб ўтилди.
Тадбир иштирокчиларига "Менинг карерам" бўйича ҳар бир ёш билиши лозим бўлган зарур тавсиялар берилди.
Мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали масъул ходими Ф.Очилов, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи О.Мавлонов ҳамда университет талабалари, профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари иштирок этишди.