12/03/2022
Туманимиз фуқаролари диққатига!
Шайхонтоҳур туманида ўрта босмли ер ости Д-108 газ қувурида аниқланган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари 2022 йил 12 март санасига тезкорлик билан режалаштирилган.
Шу сабабли, Учтепа туманининг “Дегрез”, “Боғичинор”, “Бекобод”, “Қорёғди”, “Шарқ Гули”, “Жарбулоқ”, “Истирохат”, “Шафтолизор”, “Хондамир”, “Шарқ Юлдузи” “Оқмачит”, “Қуйидархон”, “Ўткир”, ва “Зулфизар” маҳаллаларида табиий газ таъминоти соат 10-00 да вақтинча тўхтатилди.
Ҳозирда таъмирлаш ишлари давом эттирилмокда. Таъмирлаш ишлари якунлангач, ушбу махаллаларда табиий газ етказиб берилиши тикланади.
Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!