Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi Xalq ta'limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish

💥 Yana bir ilmiy muvaffaqiyat muborak!Bilimga e’tibor kuchli bo‘lsa, ezgu ishlar amalga oshadi, adolat va bunyodkorlik r...
16/01/2023

💥 Yana bir ilmiy muvaffaqiyat muborak!

Bilimga e’tibor kuchli bo‘lsa,
ezgu ishlar amalga oshadi,
adolat va bunyodkorlik rivoj topadi.

Yusuf Xos Hojib

➡️ Barcha zamonlarda aynan ilm-fan, ta’lim va madaniyat mamlakatlar, xalqlar ravnaqi, ijtimoiy-iqtisodiy yuksalish, insoniyatning ma’naviy kamoloti, jamiyat taraqqiyotida muhim rol o’ynagan.

🎓 Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi professor-o‘qituvchilari tomonidan texnologik tamaddun, axborot jamiyati kontekstida ilm-fanni, ta’lim sohasida yangi metodikalarni faoliyatga implementasiya qilish borasida keng ko‘lamli ishlar amalga oshirilmoqda.

🎓 Bugun qadrdon hamkasbimiz, jo‘shqin ijodkor, pedagogik metodikalarning mohir ustasi Buxolida Supiyeva pedagogika va ta’lim uslubiyoti sohasida ilmiy tadqiqot ishini muvaffaqiyatli himoya qildi.

📝 Batafsil

✅ Telegram | 📸 Instagram | 💬 Facebook | 🌍 Website

05/01/2023
KONSTITUTSIYA –INSON HUQUQ VA ERKINLIKLARINING GAROVI2022-yil 7-dekabr kuni Ijtimoiy-iqtisodiy amaliy fanlar metodikasi ...
07/12/2022

KONSTITUTSIYA –
INSON HUQUQ VA ERKINLIKLARINING GAROVI

2022-yil 7-dekabr kuni Ijtimoiy-iqtisodiy amaliy fanlar metodikasi kafedrasi professor-oʻqituvchilari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 30 yilligi munosabati bilan Tarix guruhi tinglovchilari orasida davra suhbati tashkil etildi.
Unda tinglovchilarga Konstitutsiyaning mazmun-mohiyati, inson huquq va erkinliklarining himoyalanganligi, inson shaʼni qadr-qimmati va pedagoglarning jamiyatdagi oʻrni hususida fikr muloxazalar bildirildi.
Shuningdek, mavzu yuzasidan davra suxbati ishtirokchilari oʻzlarini qiziqtirgan barcha savollarga javob oldilar.  

ЖАҲОН БАНКИ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАМаълумки, таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибаларни ўрганиш, халқаро илмий-техникав...
06/12/2022

ЖАҲОН БАНКИ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

Маълумки, таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибаларни ўрганиш, халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик катта аҳамиятга эга.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Жаҳон банкининг бир гуруҳ экспертлари таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш, соҳа фаолиятини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказига ташриф буюрди ва тизим фаолиятига доир саволлар муҳокамаси билан бир қаторда марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Экспертлар шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан янги таълим моделлари ва амалиётлари, замонавий таълим технологияларини тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган фаолият,  ўқув машғулотларининг амалий аҳамияти бўйича тингловчилар билан суҳбат қилдилар.

Матбуот хизмати

"УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ ТАЪЛИМ" ПЛАТФОРМАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН КУРСЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ2022 йил 1 декабрь куни Тошкент ...
06/12/2022

"УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ ТАЪЛИМ" ПЛАТФОРМАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН КУРСЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ

2022 йил 1 декабрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида "Узлуксиз касбий таълим" платформасида ташкил этилаётган курслар таҳлили ва имкониятлари мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти масъул ходимлари, педагогика маркази профессор-ўқитувчилари, ТШХТББ ва туман методистлари иштирок этди.

Марказ директори Моҳира Халикова профессор-ўқитувчилар томонидан янги методикаларни тарғиб қилиш, соҳага инновацияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган фаолият ҳақида сўзлаб берди.

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти “Рақамли таълим технологияларини такомиллаштириш” илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Элёр Алкаров ҳамда бўлим ходими Баҳодир Хуррамов замонавий таълим, унинг рақамли имкониятлари, узлуксиз касбий таълим платформасининг касбий кўникмаларни оширишдаги ўрни муаммоларига эътиборни қаратдилар.

Семинар конструктив диалог, жонли мулоқот тарзида ўтказилди ва асосий эътибор онлайн таълимни ташкил этишда мавжуд услубий-ташкилий муаммоларни бартараф этиш бўйича ечимлар устида изланишга қаратилди.

Матбуот хизмати

АХБОРОТ ЖАМИЯТИДА КАТТАЛАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ  МАСАЛАЛАРИАхборот ва билимлар жамияти, техноген тамаддун...
06/12/2022

АХБОРОТ ЖАМИЯТИДА КАТТАЛАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ  МАСАЛАЛАРИ

Ахборот ва билимлар жамияти, техноген тамаддун, рақамли иқтисодиёт, билим ва соҳаларга оид маълумот олиш ёш кўрсаткичлари жиҳатидан чекланмаслиги омилларини жиддий англаш таълимни концептуал янги парадигмасини қабул қилишни тақозо этди ҳамда Lifelong learning - ҳаёт давомида таълим феноменининг пайдо бўлишига имкон берди.

Lifelong learning дискурсида андрагогика - катталар таълими мейнстрим хусусият касб этмоқда.

Андрагогика (юнон тилида andros – катта ёшдаги инсон, эркак, ago - бошламоқ) катта ёшдагиларнинг илмий-назарий ва прагматик муаммоларини тадқиқ этишга йўналтирилган концепция сифатида катталарни самарали ўқитишнинг қонуниятларини ўрганади.

Батафсил: https://bit.ly/3u6B4LK

БИОЛОГИЯ ФАНИ ЙЎНАЛИШИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН АКАДЕМИК ЛИЦЕЙДА МАШҒУЛОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ 26 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогла...
06/12/2022

БИОЛОГИЯ ФАНИ ЙЎНАЛИШИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН АКАДЕМИК ЛИЦЕЙДА МАШҒУЛОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
 
26 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси доирасида марказнинг биология фани йўналиши тингловчилари учун мазкур лицейда машғулотлар ташкил этилди.
 
Марказнинг “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Сирожиддин Жуманазаров академик лицей ҳақида қисқача маълумот берди. Мазкур академик лицей 2008-2021  йилларда дунёнинг турли давлатларида бўлиб ўтган кимё ва биология фани олимпиадаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жами 83 та (13 та “олтин”, 24 та “кумуш” ва 46 та “бронза”) медалларни қўлга киритган.
 
Лицей директори, профессор О.Э. Эшонқулов биология фанини ўқитишда янги методикалар, мураккаб мавзуларни ўқитиш технологиялари, синфдан ташқари машғулотларни лойиҳалаш, фан олимпиадаларига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
Биология фани ўқитувчиси Х.З.Собиров томонидан фанни ўқитишдаги илғор тажрибаларга оид амалий машғулот ташкил этилди.
 
Машғулот якунида кўргазма намойиш этилди ҳамда биология фани ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш, умумтаълим мактабларида таълим самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкор режалаштирилди.
 
Матбуот хизмати

ХАЛҚАРО ФОРУМ   23-24 ноябрь кунлари А. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ҳамда А.Авлоний номидаги п...
06/12/2022

ХАЛҚАРО ФОРУМ
   
23-24 ноябрь кунлари А. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ҳамда А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш МТИ ҳамкорлигида умумий ўрта таълим муоммоларига бағишланган «Замонавий мактабда ўқитиш усуллари: муаммолар ва инновацион ечимлар» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.
 
Форумда мактабда ўқув фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда энг яхши таълим моделлари ва амалиётлари, замонавий таълим технологиялари соҳасида тажриба алмашилди.
 
Ушбу форумда Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази профессор-ўқитувчиси Нилуфар Халикова иштирок этди.
Марказ профессор-ўқитувчиларининг таълимни янги парадигмасини қабул қилиши, ахборот жамияти дискурсида ўз фаолиятига татбиқ этишида бу каби илмий тадбирларнинг аҳамияти катта ҳисобланади.

Матбуот хизмати

ЮСАИД КОНФЕРЕНЦИЯСИ 25 ноябрь куни АҚШ тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекист...
06/12/2022

ЮСАИД КОНФЕРЕНЦИЯСИ
 
25 ноябрь куни АҚШ тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши кураш: ютуқлар, таҳдидлар ва истиқболлар” номли халқаро конференция ташкил қилинди.
 
Конференция Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро экспертларни бирлаштириш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадларини кўзлаган. Хусусан, ЮСАИДнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Микаэла Мередит хотин-қизларнинг ижтимоий имкониятларини кенгайтириш, тенгсизликка қарши кураш бўйича кенг қамровли режаларни амалга ошириш муаммоларига тўхталди.
 
Анжуманда ХТВ топшириғига кўра Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори, фалсафа доктори, доцент, профессионал медиатор, гендеролог Моҳира Халикова “Барқарор ривожланиш контекстида таълимда гендер тенглиги масалалари” мавзусида маъруза билан иштирок этди.
 
Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари муваффақият билан амалга оширилмоқда. Тўртинчи мақсад ҳаёт давомида таълим,  таълимда гендер тенглиги, инклюзив таълим, барқарор ривожланиш учун зарур бўлган кўникмалар, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик каби масалаларни қамраб олади.
 
М.Халикова маърузасида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Lifelong learning дискурсида катталар таълими, халқаро экспертлар иштирокида такомиллаштирилган миллий ўқув дастурлари, уларга татбиқ этилган компетенциялар (фаол фуқаролик, танқидий фикрлаш, медиасаводхонлик, гендер тенглиги ва б.), узлуксиз касбий ривожланиш масалаларига тўхталди.
 
Матбуот хизмати

“BENCHMARK”ТЕХНОЛОГИЯЛАРИГА ОИД ТРЕНИНГ22-24 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий ма...
06/12/2022

“BENCHMARK”
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИГА ОИД ТРЕНИНГ

22-24 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази профессор-ўқитувчилари Нилуфар Халикова ҳамда Шаҳноза Отамуродова ХТВ топшириғига кўра ЮСАИД томонидан ташкил этилган “Benchmark” (жараённи самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари) технологияларига оид компетенцияларни белгилашга оид тренингда  иштирок этдилар.
 
Мазкур тренингда мамлакатимиз таълим тизимидаги энг долзарб муаммолардан бири бўлган дарсликлар яратиш, дарсликлар контентига компетенциявий ёндашувни татбиқ этиш, таълим стандартлари, таълим олувчининг “Angoff” усулидан фойдаланган ҳолда нутқ ва математик кўникмаларини ривожлантиришга оид янги методикалар ўрганилди.
 
Матбуот хизмати

А. ГЕРЦЕН НОМИДАГИ РОССИЯ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР22 ноябрь куни Тошкент шаҳар педаг...
06/12/2022

А. ГЕРЦЕН НОМИДАГИ РОССИЯ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР

22 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида А.Герцен номидаги Россия (Санкт-Петербург) давлат педагогика университети математика профессори Наталья Подходова томонидан семинар ташкил этилди.
 
Хорижий эксперт семинар давомида педагогика ва андрагогика таълимида мавжуд янги тенденциялар, замонавий таълим трендлари, ўз иш тажрибасига тўхталиб, соҳа ривожига оид таклиф ва тавсиялар берди. Хусусан, таълимда фанлараро метадисциплинарлик, таълим олувчининг когнитив, креатив ва танқидий тафаккурини ривожлантириш муаммолари таҳлил қилинди.

Марказ директори Моҳира Халикова томонидан мамлакатимиз таълими, хусусан, андрагогика - катталар таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, XXI аср ахборот-таълим муҳитини замонавий талаблар асосида ташкил этиш тажрибалари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, А.Герцен номидаги Санкт-Петербург давлат педагогика университети билан ҳамкорликда илмий лойиҳалар, академик мобиллик, амалий тадқиқотлар режалаштирилди.

Матбуот хизмати

ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ТЕХНОЛОГИЯЛАР   Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга...
06/12/2022

ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ТЕХНОЛОГИЯЛАР
   
Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази “Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедраси мудири, фалсафа доктори PhD Дилноза Тайлакова томонидан “Педагогнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш” мавзусида олиб борилган амалий машғулот дарсида янги таълим парадигмаси аспектида замонавий педагогнинг профессиограммаси, педагог масъулияти ва мослашувчанлик, педагогнинг нутқ маданияти, коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари таҳлил қилинди.
 
Матбуот хизмати

Address

Mirabad Street, 14
Tashkent
100031

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 17:00
Saturday 09:00 - 17:00

Telephone

+998712155056

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi:

Share

Category