Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - Госкомлес

  • Home
  • Uzbekistan
  • Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - Госкомлес

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - Госкомлес Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - Госкомлес, Government Organization, Қатортол кўчаси 8-21, Tashkent.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг расмий саҳифаси

Официальная страница Государственного комитета Республики Узбекистан по лесному хозяйству

23/02/2018

Ўрмонзорлар барпо қилиш тадбирлари буйича;
2017 йилда ўрмон фонди ерларида 45 минг гектар майдонда янги ўрмонзорлар барпо этилди. Ўрмон барпо этиш ҳажмининг 40 минг гектарга яқини Орол бўйи минтақасида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида шамол эрозиясига қарши саксовул, черкез ва қандимнинг кўчатидан ва уруғидан экиб барпо этилди ва кўпайтирилди. Шу жумладан Орол денгизининг суви қуриган тубида ушбу тадбирлар 19,0 минг гектар майдонда амалга оширилди. Ҳозирги кунгача Орол денгизининг қуриган тубида 500 минг га майдонда ўрмонзорлар барпо этилди.
Бундан ташқари тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёнғоқмевали дарахтзорлар 4 минг гектардан ортиқ майдонда ташкил этилди. Суғориладиган водий ерларида асосан мевали, ёнғоқмевали, терак ва бошқа тез ўсувчи дарахт турларидан плантациялар ҳамда дарё бўйи қирғоқ ерларида туранга, тол, жийда ўрмонзорлари кўпайтирилди.
2018 йилда янгидан ўрмон барпо этиш тадбирлари 46,0 минг гектарда, яъни 2017 йилга нисбатан 1,5 минг гектар кўп амалга ошириш режалаштирилган. Булар асосан тоғ ва тоғ олди ҳудудларида 7 минг гектарда ёнғоқмевали дарахтзорлар плантацияларини ва суғориладиган ерларда целлюлоза ва қоғоз саноатига хом ашё етказиб бериш мақсадида 1,0 минг гектарда терак ва бошқа тез ўсувчи целлюлозага бой дарахт турларини экиш ҳисобига кўпаяди.

23/02/2018

Уруғ тайёрлаш ишларининг бажарилиши:

Ўрмонзорлар майдонларини кенгайтириш ва кўчат етиштириш мақсадида ҳар хил турдаги дарахт ва буталар уруғларини тайёрлаш режалари йилдан йилга кўпайтирилиб борилмоқда. 2016 йилда 181 тонна, 2017 йилда 240 тонна дарахт ва буталар уруглари терилган бўлса бу курсаткични 2018 йилда 300 тоннага етказишни режалаштирмокдамиз.Уруғ териш ишларида ўрмон ахамиятига эга бўлган уруғлар, бундан ташқари шаҳар туманлар марказларини йул ёқаларини ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш қўшимча даромадлар топиш мақсадида манзарали ва тез усувчи дарахт ва бута уруғлари, ёнғоқмевалилардан ёнғоқ, писта, бодом ва унаби уруғларини теришга алохида эътибор қаратилмоқда.

19/09/2017

Address

Қатортол кўчаси 8-21
Tashkent
100113

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Telephone

+998712630420

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - Госкомлес posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - Госкомлес:

Share