Ro'yxatga olish - 2026

Ro'yxatga olish - 2026 Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish tadbirining rasmiy sahifasi

13/05/2026

O'zbekiston Respublikasining demografik holati

12/05/2026

O'zbekiston Respublikasining qishloq xo'jaligi ko'rsatkichlari

04/05/2026

Рўйхатга олиш тадбирини ёритишда фаол иштирок этган ОАВ вакиллари тақдирланди

30/04/2026

#интервью

— Статистика тизимида ҳисобот топшириш масаласида қандай янги ташаббус ва қулайликларни таклиф қиляпсиз?

— Айни вақтда маълумотларни йиғишнинг бир неча турлари мавжуд. Уларнинг катта қисми мутахассислар ва ходимлар томонидан ҳудудларда амалга оширилади. Бироқ бу жараёнда иш юкламаси анча юқори ва интенсив. Шу боис ҳозирги стратегиямизда маълумотларни анъанавий усулда йиғишдан маъмурий маълумотлардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш, шу орқали маълумот йиғиш юкламасини камайтириш кўзда тутилган.
Умуман олганда, статистика соҳасидаги трансформация фақат қишлоқ хўжалиги ёки бизнес статистикаси билан чекланиб қолмай, демографик статистика каби бошқа муҳим йўналишларни ҳам қамраб олади. Бу борада яқин вақтларда Миллий статистика қўмитаси томонидан янги ташаббуслар ва амалий натижалар тақдим этилиши кутилмоқда.

Ҳакан Демирбукен
халқаро эксперт

30/04/2026

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ёритиш мақсадида “Ўзбекистон” телеканалида “Кундалик” номли махсус кўрсатув ташкил этилди. Ушбу кўрсатув кунига икки маротаба эфирга узатилиб, аҳолидан келиб тушган саволларга Миллий статистика қўмитаси вакиллари иштирокида бевосита жавоб беришга ҳаракат қилдик.

Тадбирнинг дастлабки босқичларида аҳолида турли саволлар ва айрим тушунмовчиликлар мавжуд эди. Кўрсатув давомида ана шу саволларга изоҳ бериш, ноаниқликларни бартараф этиш ва аҳолига зарур маълумотларни содда тарзда етказишга эътибор қаратилди.▫️

Муҳаббат Ёқубова
журналист

Рўйхатга олиш тадбирида иштирок этган ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тўғрисидаАҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга оли...
29/04/2026

Рўйхатга олиш тадбирида иштирок этган ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида “маҳалла еттилиги” ходимлари фаол иштирок этиб, муҳим ҳисса қўшди. Уларни рағбатлантириш тартиби амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланган.

Билдирилган мурожаат ва таклифлар асосида барча ходимлар учун тенг имконият яратиш, юкламани адолатли тақсимлаш ҳамда бажарилган иш ҳажмига мос равишда ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 154-сон қарорига киритилган ўзгартиришга кўра, тўлов тартиби аниқ белгилаб қўйилди.

Янги тартибга мувофиқ, ходимларга тўланадиган ҳақ миқдори рўйхатга олинган респондентлар сонига мутаносиб равишда белгиланади.

Яъни, рўйхатга олувчи томонидан рўйхатга олинган ҳар бир респондент учун белгиланган миқдорда ҳақ тўланади.

Айни пайтда “маҳалла еттилиги” ходимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган респондентлар сонидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш тўловлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойи якунига қадар барча иштирок этган “маҳалла еттилиги” ходимларига белгиланган тартибда тўловлар тўлиқ амалга оширилади.

Рўйхатга олиш тадбирини ёритишда фаол иштирок этган ОАВ вакиллари тақдирландиАҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш та...
24/04/2026

Рўйхатга олиш тадбирини ёритишда фаол иштирок этган ОАВ вакиллари тақдирланди

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ўртасида ташкил этилган “Энг яхши тарғибот материали” танлови ўз якунига етди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 24 апрель куни танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда танлов ғолиби деб топилган 12 нафар ОАВ вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда ва Халқаро миграция ташкилоти (IOM) томонидан махсус ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, журналистлар ва блогерлар томонидан тайёрланган мақолалар, репортажлар ҳамда бошқа тарғибот материаллари жамиятда рўйхатга олиш жараёнига нисбатан ишончни мустаҳкамлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ва аҳолининг фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

Тадбир давомида халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари ОАВ ходимларининг миллий аҳамиятга эга ушбу тадбирни ёритишдаги масъулияти, холис ёндашуви ва касбий маҳоратини юқори баҳоладилар.

UNFPA in Uzbekistan

20/04/2026

Истеъмол нархлари индекси (2026 йил март ойида)

20/04/2026

Milliy statistika qo‘mitasiga biriktirilgan yoshlar bilan uchrashuv

20/04/2026

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 млн нафарга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 382 685 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга ошган.

📊Шундан:

👱‍♀️ Аёллар сони – 19,1 млн киши;

👨‍🦱 Эркаклар сони – 19,3 млн киши.

🏙 Шаҳар жойларда – 19,6 млн киши;

🏙 Қишлоқ жойларда – 18,8 млн киши.

Address

Mustаqillik Shoh Ko‘chаsi, 63
Tashkent
100170

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Ro'yxatga olish - 2026 posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share