Surxondaryo viloyati hokimligi

Surxondaryo viloyati hokimligi Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Surxondaryo viloyati hokimligi, Government Organization, Ат-Термизий кўчаси, 1-уй, Termiz.

24/11/2024
24/05/2022
04/04/2019

СУРХОНДАРЁ КАТТА ШОДИЁНА ОҒУШИДА

ТЕРМИЗ ТЕМИР ЙЎЛ ВОКЗАЛИ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАГА КИРДИХалқаро бахшичилик санъати фестивали арафасида замонавий қиёфадаги бунда...
04/04/2019

ТЕРМИЗ ТЕМИР ЙЎЛ ВОКЗАЛИ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАГА КИРДИ

Халқаро бахшичилик санъати фестивали арафасида замонавий қиёфадаги бундай иншоотнинг фойдаланишга топширилиши сурхондарёликлар учун улкан совға бўлди.

Қурилиш-монтаж ишларида 500 нафардан зиёд тажрибали қурувчи кечаю-кундуз меҳнат қилди. Дастлаб бинонинг ташқи фасад ва том қисмлари таъмирланди. Амалга оширилган саъй- ҳаракатлар туфайли вокзалнинг кутиш ва юқори даражада хизмат кўрсатиш заллари ҳам замонавий кўринишга эга бўлди. Бундан ташқари, бинода жойлашган она-бола хонаси янгидан жиҳозланди. Замонавий ёритиш тизимлари ўрнатилиб, перрон ҳам таъмирланди.

Йўловчи поездларнинг қатнов жадвали акс этган электрон ойна, перрон қисмида ҳамда кутиш залида ахборот олиш таблолари ўрнатилди. Wi-Fi интернет тизими, электрон кутубхона жорий этилди. Вокзал худудида дам олиш хоналари, ногиронлар учун махсус санузел, юк бўлими, замонавий овқатланиш, сайёҳлар ва йўловчилар учун Сурхондарёнинг миллий ҳунармандчилиги акс этган эсдалик совғалар савдо шохобчалари ҳам ташкил қилинди.

Вокзалда 125 нафар ишчи-хизматчи фаолият кўрсатади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 200 нафар, бир суткада 1200 дан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Халқаро бахшичилик санъати фестивалига келаётган меҳмонлар янги вокзал биносида тантанали кутиб олинди.

СУРХОНДАРЁДА ПРЕЗИДЕНТ ВАКИЛИ МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТЯПТИМИ?Халқимизда юз кунлик ибодатдан бир кунлик адолат афзал, деган ҳик...
03/04/2019

СУРХОНДАРЁДА ПРЕЗИДЕНТ ВАКИЛИ МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТЯПТИМИ?

Халқимизда юз кунлик ибодатдан бир кунлик адолат афзал, деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган халқ ичига юриш ўтган вақт давомида нақадар доно, халқнинг манфаатини, юртнинг келажагини кўзлаб юритилган доно сиёсати эканлигини исботлади. Буни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А. Усмонов томонидан Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги 9-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган сайёр қабул мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ангор туманидаги “Шарқ гули” маҳалласида жойлашган мусиқа мактаби ҳовлиси бир пастда мурожаатчилар билан тўла бошлади. Бу ерда Термиз, Ангор, Музработ туманлари ҳамда Термиз шаҳридан келган фуқароларни Президент маслаҳатчиси ўринбосари А. Усмонов қабул қилди. Сайёр қабул келган фуқароларнинг юз-кўзларидан Президентимизга, ҳукуматимизга,давлат идораларига бўлган ишончи шундоқ кўриниб турарди.

Салкам олти соат давом этган сайёр қабулда вилоят ва туманлардаги барча сектор раҳбарлари туманлар ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, бошқармалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилоти вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди. Қабул давомида 218 нафар фуқародан 281 та мурожаат келиб тушди. Энг муҳими, бу мурожаатларнинг 41,3 фоизи шу ернинг ўзида ҳал этилди. Барча мурожаатлар қатъий назоратга олиниб, тегишли ташкилот раҳбарларига адолатли кўриб чиқиш учун 10 кун муҳлат берилди.

ЯНГИ ДОСТОНЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИТермиз шаҳридаги Матбуот уйида жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари ўтказиладиган Халқаро бахши...
03/04/2019

ЯНГИ ДОСТОНЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан энг сара достон ва термаларнинг янги чоп этилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда фольклоршунослар, талаба-ёшлар, маънавиятчилар, шоир ва бахшилар, журналистлар иштирок этди.

Термиз давлат университети ўқитувчиси Ш.Норқулова, Ўзбекистон Халқ бахшиси Ш.Хўжамбердиев, “Сурхон ёшлари” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси И.Шомиров ва бошқалар Президентимиз ташаббуси билан халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдоналарини кенг тарғиб қилиш, эл суйган достонларни мароқ билан куйлаб келаётган бахшилар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилаётган беқиёс ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб, минг йиллардан буён чечан, танти, юртпарвар бахшиларга бешик бўлиб келаётган Сурхон воҳасида Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг ўтказилаётгани вилоятда асрлар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган достонларни, изланувчан бахшилар томонидан яратилган термаларни китоб ҳолида чоп этишга қизиқиш ва интилишни янада кучайтирди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ҳамкорлигида нашрдан чиқарилган ”Олтин қобоқ”, ”Алпомиш”, ”Малла савдогар” достонлари ҳам бунга яққол мисолдир.

”Академнашр” нашриётида чоп этилган Шеробод достончилик мактабининг ноёб дурдоналаридан бири бўлган ”Олтин қобоқ” достони Ўзбекистон Халқ бахшиси Абдуназар Поёновдан ёзиб олинган. Ўзбекистон Халқ бахшиси Шоберди Болтаев, Абдуназар Поёнов, машҳур бахши Чоршанби Раҳматуллаевлар куйлаган ”Малла савдогар”, ”Алпомиш” достонининг Умир бахши Сафаров ҳамда Марданақул Авлиёқул ўғли куйлаган вариантлари ҳам китоб ҳолида нашр этилди.

– Асрлар давомида оғиздан оғизга ўтиб келган достонларнинг китоб ҳолида чоп этилаётганини китобхонлар, айниқса, ёшлар илиқ кутиб олаётгани қувонарлидир, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ф.Шарипов. – Шуни эътиборга олиб, вилоятдаги ”Сурхон-Нашр” нашриётида Ўзбекистон Халқ бахшиси Чори Умировнинг ”Шерали” достонини, Ўзбекистон Халқ бахшиси Шодмон Хўжамбердиевнинг ”Куйла, Сурхон дўмбираси” номли термалар тўплами, иқтидорли бахши Муҳаммад Темирали ўғлининг ”Устозлар” номли термалари, фольклоршунос Абдуолим Эргашевнинг ”Оилавий бахшилар сулоласи” китобларини ҳам бўлимимиз ҳомийлигида нашрдан чиқардик.

Тадбирда ”Сурхон-Нашр” нашриётида чоп этилган мазкур асарлар ҳам ўқувчилар эьтиборига ҳавола этилди.

ҚАДРЛИ СУРХОНДАРЁЛИКЛАР!Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бир...
03/04/2019

ҚАДРЛИ СУРХОНДАРЁЛИКЛАР!

Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!

Баҳодир ПЎЛАТОВ

ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЬ МАТБУОТ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИАдиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона маркази...
02/04/2019

ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЬ МАТБУОТ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона марказида 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро бахшичилик санъати фестивали матбуот маркази иш бошлади.

Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган ушбу нуфузли тадбирни кенг ёритиш учун дунёнинг 20 давлатидан 30 га яқин хорижлик журналист ва юртимиздаги кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

– Илдизи қадим ўтмишга бориб тақаладиган ўлмас қадриятларимиз намойиш этиладиган мазкур тадбирга, айниқса, хорижликлар катта қизиқиш билдираётгани бежиз эмас, – дейди матбуот маркази раҳбари, “Кино санъати” журнали бош муҳаррири Лазиз Тангриев. – Чунки, дунё тамаддуни бешиклардан бири бўлмиш қадимий Сурхон воҳасининг бой тарихи, илм-фан, маданият ва санъатининг ривожланиш босқичлари барчада катта қизиқиш уйғотиб келади. Вилоят ҳудудида амалга оширилаётган археологик тадқиқот ишлари чоғида топилган турли ҳайкаллар, мусиқа асбоблари парчалари ва бошқа топилмалар бу ерда мусиқа ва санъат пайдо бўлиши эрамиздан аввалги IV-II асрларга бориб тақалишини кўрсатмоқда, жаҳон тарихчи олимларини, қадимшуносларини мафтун этмоқда.

Дунё бахшилари, фольклоршунос олимлар ва бой номоддий маданий меросимиз ихлосмандларини қадимий гўшага жамлаётган Халқаро фестиваль доирасида янги чоп этилган ноёб достонлар ҳамда илмий китоблар тақдимотлари ўтказилиши белгиланган. Бахшичилик санъати ривожига бағишланган қизиқарли кўргазмалар, халқ ҳунармандчилиги, миллий соз ва либослар, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик буюмлари кўргазмалари ҳам ташкил этилади. Бахшиларнинг қизиқарли кўрик-танлови, илмий конференциялар ўтказилади. Тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар уюштирилади.

Матбуот марказида фестиваль билан боғлиқ тадбирлар ва иштирокчиларнинг таассуротидан дунё аҳлини тезкор ва холис хабардор қилиш учун барча қулайлик яратилди. Муҳташам зал замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланиб, глобал тармоққа уланди. Wi-Fi зонаси ташкил этилди. Халқ оғзаки ижоди намуналари ва бошқа ноёб китоблар билан безатилди. Кофе-брейклар ташкил этиш учун махсус жойлар ҳозирланди. Бу борада амалга оширилаётган барча ишлар Халқаро фестивални юксак савияда ўтказишга хизмат қилади.

ТЕРМИЗДА 500 НАФАР ЁШ ЧАНҚОВУЗ ЧАЛАДИТермизда ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида 5...
02/04/2019

ТЕРМИЗДА 500 НАФАР ЁШ ЧАНҚОВУЗ ЧАЛАДИ

Термизда ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида 500 нафар ёшлар чанқовуз чалади.

Байрам дастуридан ўрин олган ушбу мусиқий чиқишда ёш ижрочилар Сурхон воҳаси урф-одат, анъанасини ўзида мужассам этган, воҳага хос куйни ижро этади.

Айтиш керакки, ёшлар томонидан ижро этилиши режалаштирилган ушбу мусиқий чиқишда ижрочилар воҳанинг бетакрор табиати ва такрорланмас санъатини чанқовуз куйида тасвирлаб беришади.

Чанқовуздан янграётган оҳанг ҳар қандай юракни жунбушга келтиради. Атрофга таралаётган мусиқа сизни бир дам олис ўтмишга етаклагандек бўлади гуё.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказиладиган фестивалга бойсунлик ҳунармандлар ўз ҳиссасини қўшишга астойдил киришган. Жумладан, Ғайрат Мусурмонов томонидан минг дона чанқовуз асбоби ясаб берилди. Уни уста ҳунарманд етмиш кун давомида ясади.

Бир сўз билан айтганда, фестивалда чанқовуз тилини сайратган, дилларни яйратадиган ёш чанқовузчилар байрам дастурига алоҳида тайёргарлик кўрмоқда.

ФЕСТИВАЛГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИДАН: Шаҳрисабз кашталариҚашқадарёда ҳали ҳам ироқи кашталар, санама ва сўзана каби миллий ...
01/04/2019

ФЕСТИВАЛГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИДАН: Шаҳрисабз кашталари

Қашқадарёда ҳали ҳам ироқи кашталар, санама ва сўзана каби миллий ҳунармандчилик намуналари турмушга чиқаётган қизлар сепига қўшиб берилади. Бу анъана момоларимиздан қолган удум бўлиб, янги келинчакнинг уйига ўзгача зеб беради. Шу сабаб ҳам бугун воҳада уларнинг харидори кўп.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Ойжамол Сатторова тикаётган бири-биридан ажойиб кашталар, сўзаналар ҳам келин бўламан деган қизлар орасида тезда қўлма-қўл бўлади.

— Болалалигимдан буён ушбу ҳунар билан шуғулланаман, — дейди Ойжамол Сатторова. — Бу оилавий анъана бўлгани учун бугун қизларим, набираларим ҳам ушбу ҳунарни ўрганишган. 100 дан ортиқ шогирд етиштирдим. Ҳар бир тикаётган каштамга қалб-қўрим, кўз нуримни бериб игна ураман. Шунданми, улар тезда харидорини топади. Ҳозирда кашта усулида буюк боболаримиз, алломаларимизнинг портретларини яратяпман. Термизда ўтказилаётган Халқаро бахшичилик фестивалига ҳам ўзимнинг қўл меҳнатим билан яратилган миллий ҳунармандчилик намуналари билан иштирок этаётганимдан мамнунман.

Фестивал ўтказиладиган ҳудудда Шаҳрисабз тумани вакиллари томонидан тикилган ўтовларда ана шундай ҳунармандчилик намуналари, мисгарлик буюмлари, попоп усулида тикилган кашталар, замонавий аёллар сумкалари, гиламларни учратамиз.

Бу ўтовлар ёнида қоракўл терисидан тикилган бош кийимлар, замонавий либосларга ҳам беихтиёр кўзимиз тушади.
— Косон томонларда Жавқум, Майдаёбу, Рахимсўфи каби қишлоқларда майда шохли моллар кўп етиштирилади, — дейди Косон тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Убайдулла Очилов. — Мазкур ҳудудлардан терилар йиғилиб, Пўлати шаҳарчасидаги “Ботир” хусусий корхонасида қайта ишлов берилиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Халқаро фестивалга ана шу маҳсулотлар билан бирга амалий санъат намуналари ҳамда қандолатчилик маҳсулотларини ҳам олиб келганмиз.

ХАЛҚАРО БАХШИЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ КУНДАЛИГИДАН: Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси  Хушбоқ бахши Мардонақул ўғлиХушбоқ бахш...
01/04/2019

ХАЛҚАРО БАХШИЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ КУНДАЛИГИДАН:
Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси Хушбоқ бахши Мардонақул ўғли

Хушбоқ бахши Мардонақул ўғли 1942 йилнинг 10 май куни Шеробод туманида туғилган. 1990 йилда “Алпомиш” достонини матнга туширган. 1993 йилда бахши-шоирларнинг 2-Республика кўрик-танловида диплом билан тақдирланган. Бахши қирқдан зиёд достон ва 100 га яқин анъанавий термаларни айтади. 1998 йилда фольклоршунос олим Тоштемир Турдиев ундан “Алпомиш” ва “Балогардон” достонларини ёзиб олиб, чоп эттирган. Хушбоқ бахшига 2013 йилда “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони берилган.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw

01/04/2019

МУРОЖААТ ВА МУНОСАБАТ: жарқўрғонлик фермердан ер нега олиб қўйилган эди?

Address

Ат-Термизий кўчаси, 1-уй
Termiz
190100

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Surxondaryo viloyati hokimligi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Surxondaryo viloyati hokimligi:

Share