Uzpharm Agency

  • Home
  • Uzpharm Agency

Uzpharm Agency Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

24/06/2026


🔴 Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда Фармацевтика техник университети, Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти вакиллари иштирокида агентликнинг ёш ходимлари, университет талабалари ва ёзги мактаб тингловчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

🔴 Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов...
24/06/2026

🔴 Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда Фармацевтика техник университети, Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти вакиллари иштирокида агентликнинг ёш ходимлари, университет талабалари ва ёзги мактаб тингловчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

✅ Тадбирни очиб берган Абдулла Азизов бугунги кунда ёшлар мамлакат тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири эканини таъкидлаб, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларининг келажаги билимли, ташаббускор ва рақобатбардош ёш кадрлар билан боғлиқлигини қайд этди. Шунингдек, ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан бири эканини билдирди.

✅ Очиқ мулоқот давомида иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Алишер Саъдуллаев ёшларнинг инновацион ғоялари ва истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

✅ Тадбир якунида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Фармацевтика техник университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

✅ Мазкур мулоқот ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт ва фармацевтика соҳалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

🔴 ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР📌 Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун қабул қилинди✅ Ўзбекист...
24/06/2026

🔴 ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

📌 Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун қабул қилинди

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 22 июнда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–1155-сон Қонун имзоланди.

✅ Мазкур қонун билан 3 та кодекс ва 5 та қонун ҳужжатига коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️ Жумладан:
➡️ коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилиши белгиланди;
➡️ Жиноят кодексида “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилиб, унга 18 турдаги жиноят киритилди;
➡️ комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ва хавфсизлик кафолатлари мустаҳкамланди;
➡️ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг ягона тизимини шакллантиришга қаратилган механизмлар белгиланди;
➡️ коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди, айрим оғир турдаги коррупцион жиноятлар учун жазони енгиллаштириш имкониятлари чекланди;
➡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва соҳалар кесимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича янги вазифалар юклатилди;
➡️ Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий ва ҳудудий кенгашларнинг мақоми ҳамда Агентликнинг янги вазифалари қонун даражасида белгилаб берилди.

❗️ Янги қонун коррупциянинг олдини олиш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.

❗️ Коррупцияга қарши курашиш — ҳар биримизнинг умумий вазифамиз!

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

⚠️ Диққат эълон! Ҳурматли тадбиркорлар!📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПФ-137-сон Фармон...
23/06/2026

⚠️ Диққат эълон! Ҳурматли тадбиркорлар!

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПФ-137-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар учун дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP» миллий сертификатига эга бўлиш талаби белгиланган.

❗️ Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, 2026 йил 25 июнь куни соат 11:00 да дори воситаларини ишлаб чиқарувчи хорижий корхоналарнинг "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP" талабларига мувофиқлигини текширишни режалаштириш ва ўтказиш масалалари бўйича онлайн учрашув ўтказилишини маълум қиламиз.

❗️ Учрашувда 2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси бозорига дори воситаларини етказиб берувчи хорижий ишлаб чиқарувчилар учун «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP» миллий сертификатига эга бўлиш талаби мажбурий шарт этиб белгиланганлигига алоҳида эътибор қаратилади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:
https://us06web.zoom.us/j/81581325268?pwd=xMhv8UI4ILuz61feciQf5ow1Qvo2ey.1

Идентификатор конференции: 815 8132 5268
Код доступа: 912612
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

🔴 Агентлик директори Наманган вилоятидаги фармацевтика корхоналари фаолияти билан танишди📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармо...
23/06/2026

🔴 Агентлик директори Наманган вилоятидаги фармацевтика корхоналари фаолияти билан танишди

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Наманган вилоятида фаолият юритаётган фармацевтика корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд қувватлар ҳамда истиқболдаги ривожланиш режалари билан танишди.

✅ Хизмат сафари давомида 2025 йилда ишга туширилган “Nano Pharmaceutical” корхонаси фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Корхонада замонавий технологиялар асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар сифати назорати тизими, инновацион ечимларни жорий этиш ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

✅ Шунингдек, корхона раҳбарияти билан ўтказилган мулоқотда ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги турдаги дори воситаларини ўзлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

✅ Мазкур учрашувлар ҳудудларда фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом этаётганини кўрсатади.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

🔴 Афғонистон бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентли...
22/06/2026

🔴 Афғонистон бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Афғонистон озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш маҳсулотлари устидан назорат қилиш бошқармаси (AFDA) вакиллари иштирокида маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари учун учрашув ташкил этилди.

✅ Тадбирда фармацевтика корхоналари вакиллари бевосита ва Zoom платформаси орқали онлайн тарзда қатнашди. Учрашув давомида Афғонистонга дори воситаларини экспорт қилиш учун маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, импорт талаблари, ишлаб чиқарувчилар учун амал қиладиган регулятор талаблар ҳамда бозор имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

✅ Таъкидланганидек, ҳозирги кунда Афғонистон фармацевтика бозорининг ҳажми тахминан 1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Мамлакатда маҳаллий ишлаб чиқариш ривожланиб бораётган бўлса-да, фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг катта қисми импорт ҳисобидан қопланмоқда.

✅ AFDA вакили доктор Садам томонидан маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш жараёни, ариза топшириш тартиби, ҳужжатларни кўриб чиқиш, ишлаб чиқариш майдонларида инспекция ўтказиш ҳамда амалдаги тўловлар ҳақида маълумот берилди.

✅ Шунингдек, одатда ҳар бир ишлаб чиқариш линияси учун маълум бир миқдоридаги белгиланган GMP инспекцияси тўлови ҳозирги вақтда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун бепул амалга оширилаётгани маълум қилинди.

✅ Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда Афғонистон бозорига чиқиш имкониятлари бўйича фикр алмашдилар.

✅ Агентлик маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни изчил давом эттиради.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!🔴 Халқаро консалтинг компаниялари ҳамкорликка таклиф этилади📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлан...
22/06/2026

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

🔴 Халқаро консалтинг компаниялари ҳамкорликка таклиф этилади

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика соҳасида саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс стратегияни ишлаб чиқиш учун тажрибали халқаро консалтинг компанияларини ҳамкорликка таклиф этади.

❗️ Стратегия 3 йиллик ўрта муддатли ёки 5–10 йиллик узоқ муддатли истиқболни қамраб олиши ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талабларига мувофиқ бўлиши назарда тутилган.

❗️ Лойиҳа доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилади:
➡️ амалдаги ҳолат ва ҳуқуқий базани таҳлил қилиш;
➡️ мақсадли институционал моделни ишлаб чиқиш;
➡️ маҳаллийлаштириш модели ва Лойиҳаларни бошқариш офиси (PMO)ни шакллантириш;
➡️ давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш;
➡️ мониторинг ва KPI тизимини жорий этиш.

✅ Стратегия харидлар шаффофлигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш, маҳаллийлаштириш ва рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган.

✅ Лойиҳа якунида таҳлилий ҳисоботлар, Executive Summary ҳамда TCO, LVA ва RACI методологияларини ўз ичига олган амалий воситалар ва услубий материаллар тақдим этилиши кутилмоқда.

❗️ Қизиқиш билдирган компаниялар техник топшириқнинг (Terms of Reference) тўлиқ нусхасини қуйидаги манзиллар орқали олишлари мумкин:
☎️ Тел.: +998 55 902 22 22 (ички рақам 130)
📧 E-mail: [email protected]
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

🔴 Хитой биотехнология компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш аге...
22/06/2026

🔴 Хитой биотехнология компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг "Beijing SaituoSen Biotechnology" (LFD) компанияси вакиллари ва олимлари билан учрашув ўтказди.

✅ Учрашув давомида компания мутахассислари томонидан онкологик касалликларни даволашга қаратилган инновацион дори воситалари, замонавий биотехнологик ишланмалар ҳамда мазкур йўналишда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

✅ Музокаралар чоғида фармацевтика ва биотехнология соҳаларида илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

🔴 Ўзбекистон делегацияси Сучжоу шаҳрида фармацевтика инфратузилмаси ва тиббий туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари...
22/06/2026

🔴 Ўзбекистон делегацияси Сучжоу шаҳрида фармацевтика инфратузилмаси ва тиббий туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда "Pharm Service" ДМ вакиллари Хитой Халқ Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Сучжоу шаҳрида фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳаларида фаолият юритаётган етакчи компаниялар билан учрашувлар ўтказди.

✅ "Gusu Clean" компанияси билан ўтказилган музокараларда халқаро GMP стандартларига мувофиқ “clean room” (тоза хона) тизимларини жорий этиш, фармацевтика ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, технологиялар трансфери ва маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, янги корхоналарни ташкил этиш ва мавжуд ишлаб чиқариш объектларини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

✅ "Care Navigator" компанияси билан учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тиббий туризмни ривожлантириш, халқаро клиникалар ҳамкорлигини кенгайтириш ва тиббий хизматлар экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

✅ Шунингдек, мамлакатимизда ташкил этилган Health Invest ташкилоти фаолияти тақдим қилиниб, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, қўшма тиббиёт марказларини ташкил этиш, инновацион диагностика ва даволаш технологияларини жорий этиш ҳамда халқаро беморлар оқимини оширишга қаратилган истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

✅ Учрашувлар Ўзбекистонда фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳалари инфратузилмасини такомиллаштириш, замонавий технологияларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим аҳамият касб этди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

🔴 Жаҳон банки гуруҳи делегацияси билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди📌 Тиббиёт ва фарм...
20/06/2026

🔴 Жаҳон банки гуруҳи делегацияси билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Жаҳон банки гуруҳи делегацияси билан учрашув ўтказди.

✅ Учрашув давомида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тиббий инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

✅ Томонлар соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш, янги тиббиёт объектларини барпо этиш, уларни бошқаришнинг замонавий моделларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

✅ Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, халқаро инвесторларни жалб қилиш, аҳоли учун сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ҳамда ҳудудларда замонавий тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

✅ Музокаралар чоғида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибаси, янги ташаббусларни шакллантиришдаги стратегик ёндашувлар ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

Address

Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Боғзор МФЙ, Боғзор кўчаси 1-уй. Call Markaz:1833

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00
Saturday 09:00 - 18:00

Telephone

+998712038181

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Uzpharm Agency posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Uzpharm Agency:

  • Want your organization to be the top-listed Government Service?

Share