20/10/2022
Туман прокуратураси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида туман прокуратураси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида туман сектор раҳбарлари ОАВ вакиллари шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва бошқалар иштирок этди.
Анжуман давомида Ургут тумани прокуратураси томонидан қонун устуворилиги таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди;
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, банк тизимини қўллаб-қувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтиришга, қишлоқ хўжалигидаги ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижроси устидан назоратни таъминлашга алоҳида эътибор берилди.
2022 йил 9 ойи давомида иқтисодий қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган 7 та текшириш ўтказилиб, натижасига кўра қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 18 та тақдимнома, 10 та огоҳлантирув, прокурор тақдимномаси ва қарори бўйича бўйича 15 нафар шахслар интизомий, 25 нафар шасхлар маъмурий жавобгарликка тортилган, 49 млн. 210 минг сўмлик моддий зарарнинг ихтиёрий қопланиши таъминланган, иқтисодий судга 3 та 1 млрд. 688 млн. 020 минг сўм ундириш тўғрисида даъво аризалари киритилган, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилган, 44 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.
Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан Ургут туман электр таъминоти корхонасида Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ва “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари ва соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.
Жумладан, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
АЖ Коррупсияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлимининг 08.08.2022 йилги 07/22-сонли хатида, “Самарқанд ҲЕТК” АЖ Марказий омборхонасидан Ургут туман электр таъминоти корхонасига ажратилган 223 млн. 338 минг
842 сўмлик 3235 метр кабеллар талон-тарож қилинганлиги кўрсатилган.
Аниқланишича, Ургут туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Марказий омборхонасига “АВВГ 4х150” маркали, 2220 метр кабел олиш бўйича 17.05.2022 йилги 1586-сонли ва “АВВГ 4х150” маркали, 1015 метр кабел олиш бўйича 01.06.2022 йилги 1718-сонли буюртмаларни бериб, ушбу буюртмаларга асосан Марказий омборхонадан ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, 19.05.2022 йилги 1225-сонли юк хати билан 153 млн. 712 минг сўмлик “АВВГ 4х150” маркали, 2220 метр ва 01.06.2022 йилги 1306-сонли юк хати билан 69 млн. 626 минг сўмлик “АВВГ 4х150” маркали, 1015 метр жами 3235 метр кабеллар олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан 2022 йил
16 август куни “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда Ургут туман электр таъминоти корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ва 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.