Andijon viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi

Andijon viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va Xotin-qizlar qo'mitasi Andijon viloyat boshqarmasi

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан “Оналар – яшил макон учун!” умуммиллий акци...
02/04/2022

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан “Оналар – яшил макон учун!” умуммиллий акциясига старт берилди.
Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги тегишли фармони билан мамлакат миқиёсида дарахтзорларни кўпайтиришга оид “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 1 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича кўплаб вазифалар белгилаб берилди. “Оналар – яшил макон учун!” акцияси мазкур хайрли лойиҳа доирасида ўтказилади.
Акцияга туманимиздаги “Олчазор” маҳалласида старт берилиб, Садоқат кўчасидаги 10 сотих бўш турган ер майдонига «Оналар боғи» ташкил этилди.
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Абдуллаева Гулнорахон Маърифжоновна Балиқчи тумани «Олчазор» маҳалла фуқаролар йиғини Садоқат кўчасидаги 10 сотих ер майдонига ташкил этилган «Оналар боғи»га ташриф буюриб эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшди.
Тумандаги фаол хотин-қизлар, кўнгилли аҳоли томонидан 50 туп арча, 300 дона мевали дарахтлар жами 350 туп кўчатлар экилди.
Ташриф давомида Г.Абдуллаева акцияда иштирок этган хотин-қизлар, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди.
“Оналар – яшил макон учун!” акцияси доирасида бундан буён тумандаги барча маҳаллаларда “Оналар боғи” ташкил этилади ва акцияда иштирок этувчи аёллар ўз саъй-ҳаракатлари билан яшаётган ҳудудларини яшил маконга айлантиришга муносиб ҳисса қўшадилар. Акция – хотин-қизларни манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатлари ҳамда уруғ етиштириш, экиш ва парвариш қилиш бўйича кўникмаларини ошириш, экологияни асраш тушунчасини сингдиришга хизмат қилади.

Address

Alisher Navoiy Shox Ko'chasi 126-uy
Andijan
998

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Andijon viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share