03/12/2020
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Андижон вилояти Савдо-саноат палатасида ташкил этилган «Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси» фаолияти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси вилояти мудири А.Араббоев кириш сўзи билан очиб, Фармон доирасида клиникада амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Сўнг, сўзни Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Асқаровга берди. И.Аскаров томонидан Фармон доирасида ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича ахборот берди. Матбуот анжуманида журналистлар, Республика ва маҳаллий телевидениялар мухбирлари, газета таҳририятлари ҳамда муҳаррирлари ва тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди.