30/05/2026
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан жажжи болажонларимиз учун улкан байрам тантанаси ташкил этилди. Вилоятнинг бош майдонлари шўх куй-қўшиқлар, сеҳрли шоулар ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари билан ҳақиқий мўъжизалар дунёсига айланди.Энг қувончлиси, тадбир сўнгида барча болажонларимизга вилоят ҳокимлигининг махсус байрам совғалари тарқатилди. Жажжи қалб эгаларининг кўзларидаги чексиз қувонч ва юзидаги беғубор табассум бугунги айёмнинг энг гўзал безаги бўлди. Болажонларимизнинг бахтли кунлари, тинч ва осойишта келажаги учун кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ҳамиша бардавом бўлсин! Байраминг муборак бўлсин, Фарғонанинг бахтиёр авлоди!