Farg'ona shahar adliya bo'limi

Farg'ona shahar adliya bo'limi Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Farg'ona shahar adliya bo'limi, Government Organization, Fergana.

Ushbu sahifada Farg'ona shahar adliya bo'limi faoliyatidan lavhalar hamda qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarni mazmun-mohiyati va ahamiyati to'g'risida ma'lumotlar taqdim etib boriladi.

11/01/2021
23/11/2020
Сиз сўровномада қатнашдингизми? Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурма...
18/11/2020

Сиз сўровномада қатнашдингизми?

Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини, фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимларига жойларда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши аҳволини сўров (анкета) йўли орқали ўрганиб, мониторинг тадбирлари ўтказиш белгиланган.

Шу боис, Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан аноним сўров ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланма"си бирлашма ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда кундалик ҳаётда учрайдиган айрим масалалар бўйича беминнат ҳуқуқий маслаҳатчи манбаи бўлишини назарда тутиб, бўлим бошлиғи томонидан ҳар бир ходимга тарқатилди.

Шунингдек, ходимларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан уй-жой, ер, меҳнат, таълим ва тиббий ёрдам, ижтимоий таъминот ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган тақдирда адлия бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Бўлим бош маслаҳатчиси У.Султонов жамиятда ҳар бир шахс ўз ҳуқуқини билиши - турмуш тарзини осонлаштириш ва муаммоларни олдини олиши тўғрисида сўзлаб, ҳуқуқий муаммолар юзага келган тақдирда бўлимнинг 73 226-77-40 телефон рақами орқали адлия бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини тушунтирди.
Фарғона шаҳар адлия бўлими

15/10/2020
"Таълим тўғрисида"ги қонун бўйича инфографикалар
14/10/2020

"Таълим тўғрисида"ги қонун бўйича инфографикалар

14/10/2020

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти
(ЎРҚ–637, 23.09.2020)
Қонун билан жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади.
Таълим турлари қуйидагилардан иборат:
• мактабгача таълим ва тарбия;
• умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
• профессионал таълим;
• олий таълим;
• олий таълимдан кейинги таълим;
• кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
• мактабдан ташқари таълим.

ПФ-6075 бўйича инфографикалар
14/10/2020

ПФ-6075 бўйича инфографикалар

14/10/2020

“Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6075-сон, 27.09.2020 й.) мазмун-моҳияти ва аҳамияти
Фармон билан Президентнинг 500 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлари бекор қилинди.
Фармонга мувофиқ, қуйидагилар амалга оширилади:
Олий Мажлис палаталари, Президент, Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг индивидуал ва ташкилий тусдаги ҳужжатларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқлаш мезонларини белгилаш;
янги таҳрирдаги қонун ҳужжатини қабул қилиш ўрнига янги қонун ҳужжатини қабул қилиш амалиётини жорий этиш;
Президент ва Ҳукуматнинг расмий саналарни нишонлашда ишланмайдиган кунни белгилаш, дам олиш кунини кўчириш ҳамда тадбирларни ўтказиш ҳақидаги ҳужжатларини йил якуни бўйича ўз кучини йўқотган деб топиш амалиётини жорий қилиш;
қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш ва уни тизимлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Шунингдек, Фармонга кўра:
қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солишнинг таъсирини баҳолаш лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотлар томонидан regulation.gov.uz портали орқали;
амалдаги қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳуқуқий мониторинг бўйича электрон майдончадан фойдаланган ҳолда;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш “E-Qaror” ягона электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича таҳлилий материаллар қонун ҳужжатлари лойиҳаларига илова қилиниши шарт:
• муаммо таҳлили ва ҳал этиш йўллари;
• рақобатга таъсирнинг баҳоси;
• янги тартибга солиш воситалари ва уларни жорий этишнинг эҳтимолий оқибатлари прогнози ва баҳоси;
• фуқаролар ва тадбиркорлар учун фойда ва харажат таҳлили.
Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги:
қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;
ҳар йили баҳолаш тизими ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ОАВда эълон қилади ҳамда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Адлия вазирлигида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилди.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходим белгиланади.
Шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида “очиқ платформа” жорий этилади ва бунда қуйидагилар назарда тутилади:
жамоатчилик, бизнес ҳамжамияти, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари;
давлат органлари билан тематик онлайн учрашув ва муҳокамалар ўтказиш бўйича ташаббус кўрсатиш;
қонун ҳужжатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсирини баҳолашда “краудсорсинг” имкониятларидан фойдаланиш, онлайн сўровномалар ўтказиш.
2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилади.
2021 йил 1 февралга қадар илмий-таҳлилий фаолият натижасида ишлаб чиқилган таклифларни оммавий онлайн ахборот тизимида мажбурий акс эттириш механизми жорий этилади.

28/08/2020

Энди Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчишмиз, ва мулк сотиб олишимиз чекланмайди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 28-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир” деб белгилаб қўйилган.
Бироқ, ушбу модданинг Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш қисми бази бир сабабларга кўра ижроси етарли даражада таъминланмаётган эди.
Энди бу моддани ижроси таминлаш мақсадида қатор норматив-ҳуқуий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бугунги кунда энг асосий норматив хужжатлардан бири бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони
(ПФ-5984-сон 22.04.2020) қабул қилинди.
Ушбу фармонга мувофиқ, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган доимий прописка қилиш тизимидан босқичма-босқич хабар бериш хусусиятидаги рўйхатдан ўтказиш тизимига ўтилади.
Шунга кўра, биринчи босқичда қуйидагилар амалга оширилади:
“доимий прописка қилиш” ва “турган жойи бўйича ҳисобга олиш” тушунчалари “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” ва “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига ўзгартирилади;
фуқароларга биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини ўзи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда бўлган манзил билан бир қаторда эгалигида бўлган уй-жой майдонига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш имконияти яратилади;
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ҳамда 1 йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши йўқотилиши тўғрисидаги қоида олиб ташланади;
оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;
илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар доимий яшаш учун тегишинча қайтиб келганида, улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳеч қандай тўсиқларсиз қайта доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;
тегишли лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқароларга ҳамда республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар учун лавозимни эгаллаб туриш даврига бериладиган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига чеклов бекор қилинади;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;
республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларни сотиб олиб, 3 йил ичида сотган ҳолатларда давлат божининг алоҳида ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.
Шунингдек, кўчмас мулк олишда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлик талаб қилинмайди.
2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги талаб қилинмайди.
Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали “ягона дарча” тамойили асосида Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширилади.
Бунда Ўзбекистон фуқароларини “Манзил” тизими орқали доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш:
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 2020 йил 1 сентябрдан;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини бузганлик ҳолати Ўзбекистон фуқароларини тегишли ҳудуд ва манзилдан чиқариб юбориш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.
2020 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади;
доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш 1 кун ичида амалга оширилади;
Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади;
Ўзбекистон фуқароларига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади;
ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан олинишда мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилинади;
Ўзбекистон фуқароси томонидан солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.
Шунингдек, болага туғилганлик тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби жорий қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг муайян ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон фуқаролари тегишинча ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши шарт эмас ва паспорт тизими қоидаларини бузган деб ҳисобланмайди.
Зеро, Конституциямиздаги ҳар бир нормалар эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Фарғона шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси
Ф.Жумаев

12/08/2020
07/08/2020

Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун белгиланган янги имтиёзлардан хабардормисиз?

Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, айниқса, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини таъминлаш, санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига қараб ушбу субъектларни жадал қайта тиклаш, шунингдек, иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6029-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:
умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;
жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;
мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;
ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади.
Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.
Бундан ташқари, ушбу Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади.
2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб Ҳукумат томонидан ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда ҳамда ҳокимликларни хабардор қилиш орқали ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга бўлади.

2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб тадбиркорларга ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан солиқ органларини хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи берилади.
Давлат солиқ қўмитаси ўзининг расмий сайти ва мобиль иловалар орқали кўчма савдони бошлаш тўғрисида электрон хабарномаларни бепул қабул қилишни таъминлаши белгиланди.
Шу билан бирга, Аудиторлар, риэлторлар, баҳоловчилар, актуарийлар, аптека ва уларнинг филиаллари мудирлари, туристик ташкилотларнинг ишчилари ва гидлар (экскурсоводлар), хорижий тилларга ўқитувчиларнинг 2020 йил 1 мартда тугайдиган малакавий сертификатлари муддати навбатдаги малакавий имтиҳонларни ўтказиш санасига қадар узайтирилади.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Саховат ва кўмак” фонди, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмаларига беғараз ёрдам бериш қисмида фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида кўсатилган имтиёзлар Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг кафолатидир десак муболаға бўлмайди.

Фарҳоджон Жумаев
Фарғона шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси

Address

Fergana
150100

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 18:00

Telephone

+998732267740

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Farg'ona shahar adliya bo'limi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share