O'znntma Farg'ona viloyat hududiy bo'linmasi

O'znntma Farg'ona viloyat hududiy bo'linmasi Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from O'znntma Farg'ona viloyat hududiy bo'linmasi, Public & Government Service, Фарғона шаҳри, Б. Марғиноний кўчаси 105А уй, Fergana.

ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ва унга аъзо ННТлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади.

✅ 2025 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазийқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ...
01/11/2025

✅ 2025 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазийқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда жамиятимизда аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу мақсадлар доирасида Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази қошида “Оналар ва болалар учун бошпана” очилиш тақдимоти бўлиб ўтди.

🔰 Тадбирда БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Акико Фудзии, Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили, ЎзННТМАнинг Фарғона ва Наманган вилоят бўлинмалари ҳамда водий вилоятларида фаолият юритувчи фаол ННТ вакиллари иштирок этди.

🏛 Мазкур бошпанани ташкил этилишидан кўзланган мақсад ҳаётий қийинчиликларга дуч келган, зўравонликка учраган аёллар ва уларнинг болалари учун вақтинча яшаш имкониятини яратиб, уларга психологик, ҳуқуқий ҳамда ижтимоий реаблитация хизматларини тақдим этиш орқали жамиятда соғлом ва тинч оилаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиш ҳисобланади.

🏛 Фарғона вилоятидаги маҳаллалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Жамиятдаги ижтимоий муаммоларн...
25/10/2025

🏛 Фарғона вилоятидаги маҳаллалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш” мавзусидаги давлат грант танлови йўналишлари бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

✅ Тадбир Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Фарғона вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилояти бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилди.

📌 Унда иштирокчиларга грант танловининг асосий йўналишлари ва улар бўйича амалга оширилиши мумкин бўлган вазифалар юзасидан маълумот берилди.

🔷 Хусусан, танлов қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

🔹 Эрта никоҳнинг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш;

🔹 Нотинч ва ноқобил фарзандлари бўлган оилалар билан манзилли иш олиб бориш, барқарор маънавий муҳитни яратиш;

🔹 Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг жамиятга мослашиши бўйича ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

🔹 Турли миллат ва элат вакиллари ўртасида тотувликни мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларини ривожлантириш;

🔹 Маиший коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омиллар ва уларга жамоатчилик муносабатини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш.

📌 Тадбир давомида грант танловининг аҳамияти, унинг жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтиришдаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.

🏛 Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танлови🔵 Танлов рақами: 15/16-G/25✅ “Жамиятдаги ижт...
13/10/2025

🏛 Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танлови

🔵 Танлов рақами: 15/16-G/25

✅ “Жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш”

🔹1. Эрта никоҳнинг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш.

🔹2. Нотинч ва ноқобил фарзандлари бўлган оилалар билан манзилли иш олиб бориш, барқарор маънавий муҳитни яратиш.

🔹3. Меҳнат мигратсиясидан қайтган фуқароларнинг жамиятга мослашиши бўйича ижтимоий хизматлар кўрсатиш.

🔹4. Турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги тотувликни таъминлашга, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларини ривожлантиришга.

🔹5. Маиший коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омиллар ва унга жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш.

📌 Битта лойиҳа учун ажратилган грант миқдори 200 000 000 (икки юз миллион) сўмгача

⏰ Аризалар учун охирги муддат: 2025-йил 9-ноябрь

👉 https://ngo.gov.uz/oz/contests/view/59

02/10/2025

Хайрия бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартиб ва қоидалар хайрия фаолиятини янада шаффоф ва самарали ташкил этишга қаратилган.

🏛 2025 йил 2 октябр куни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими томонидан Фарғона шаҳридаги “Водий” танта...
02/10/2025

🏛 2025 йил 2 октябр куни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими томонидан Фарғона шаҳридаги “Водий” тантаналар мажмуасида "1 октябр - Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

✅ Тадбирда Кўзи ожизлар жамиятининг туман-шаҳар бўлимлари, аъзолари, ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, ОАВ вакиллари, Фарғона шаҳар “Маданият уйи” ходимлари иштирок этишди.

🔷 Байрам тадбирида устоз ва мураббийларга эхтиром кўрсатилиб, байрам билан самимий қутлашди. Байрам дастурхонида санъаткорлар ва сўз усталари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилиб, барчага ҳуш кайфият улашди.

🎁 Тадбир иштирокчиларига Фарғона вилояти ҳокимлиги ва ҳомийларинг эсталик совғалари улашилди.

🏛 2025 йил 27-сентябрь куни "Исфайрам-Шоҳимардон" сув насос станциясида Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўж...
02/10/2025

🏛 2025 йил 27-сентябрь куни "Исфайрам-Шоҳимардон" сув насос станциясида Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш “Сувчи” Жамоат бирлашмаси ҳамда ННТ вакиллари, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари мутахассислари, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари учун экологик ва сувресурслари бўйича “Engage H2O: Давлат-хусусий мулоқотлари орқали Ўзбекистонда “Яшил кун тартибини” ривожлантириш” гранти асосида ўқув-амалий семинар-тренинг ўтказилди.

✅ Лойиҳа мақсади - давлат-хусусий мулоқотлари орқали аҳоли қатламлари, давлат ташкилотлари, ННТлар ва бошқа манффатдор томонилардан ажратиб олинган 45-50 тингловчилар билан атроф-муҳит муҳофазаси, сув ресурслари бўйича умумбашарий минтақавий ва миллий муаммолар ҳамда уларнинг ечимиларига оид ўқув ҳамда дала семинарлари ўтказиб, уларнинг билимларини ошириш орқали халқаро экспертлар даражасини кўтаришдан иборат.

🏛 2025 йил 26 сентябрь куни Фарғона шаҳар “Saroy Gardens” меҳмонхонасида ОИТСга қарши курашишда журналистлар, блогерлар ...
02/10/2025

🏛 2025 йил 26 сентябрь куни Фарғона шаҳар “Saroy Gardens” меҳмонхонасида ОИТСга қарши курашишда журналистлар, блогерлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хамкорликни кучайтириш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

📌 Давра суҳбатида вилоятда ОИТС касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича давлат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва маҳаллалар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, жойларда тарғибот тадбирларини кучайтириш бўйича таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

✅ Тадбир давомида касаллик юқиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича ўтган давр мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

🏛 2025 йил 25 сентябрь куни ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Фарғона вилояти “Нодирабегим” маркази ҳамкорлик...
02/10/2025

🏛 2025 йил 25 сентябрь куни ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Фарғона вилояти “Нодирабегим” маркази ҳамкорликда Фарғона давлат университети Педагогика-психология ва санъатшунослик факультетининг профессор ўқитувчилари билан учрашув ташкил этилди.

✅ Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таълим, илм-фан ҳамда инновациялар соҳаларидаги энг долзарб муаммолар ечимига қаратилган ижтимоий лойиҳалар бўйича эълон қилган давлат ижтимоий буюртмаси бўйича мавжуд муаммолар ва уларнинг замонавий ва инновацион ечимлари тўғрисида суҳбатлашилди.

📌 Хусусан, таълим тизимини ривожлантириш ва сифатини ошириш, илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, инновацияларни жорий этиш ва тарқатиш, таълим жараёнини рақамлаштириш, ёш олимлар ва талабаларнинг илмий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 ❗️Ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиландиҚонун (ЎРҚ–1083-сон, 21.08.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатла...
01/10/2025



❗️Ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

Қонун (ЎРҚ–1083-сон, 21.08.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш:

➖ Фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача,

➖ Мансабдор шахсларга 5 бараваридан 7 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

✅ Бундан ташқари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби аниқ белгиланди:

⚠️ Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.

🔷 Ҳомийлик ташкилотлари томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади.

🔷 Бироқ, бундан нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари мустасно.

💰 Хайрия қутиси шаффоф бўлиши ва уни очиш жойи тегишли белгиланган шахслар шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/7696348

2025 йил 25 сентябрь куни Фарғона шаҳар “Дўстлик уйи” биносида Қирғиз Республикаси элчихонасининг биринчи секретари Рахм...
26/09/2025

2025 йил 25 сентябрь куни Фарғона шаҳар “Дўстлик уйи” биносида Қирғиз Республикаси элчихонасининг биринчи секретари Рахманов Нурдин Жалилович Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Кулдашев Бурҳон Худойбердиевич ҳамрохлигида Ўзбекистон Қирғиз миллий маданий маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Ҳалибаева Нортожи Тоштоновна ҳамда Фарғона вилоятида яшаётган ва вақтинча бўлиб турган қирғиз миллати вакиллари билан учрашув ўтказди.
Н.Рахмонов Фарғона вилоятига ўз ташрифини Ўзбекистон Қирғиз миллий маданий маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Н.Ҳалибаева билан учрашиб, Марказ ҳамда қирғиз миллати вакиллари учун Ўзбекитонда яратилган шароитлар билан танишишдан бошлади.
Учрашувда иштирокчилар билан Қирғизистон фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидалари тўғрисида суҳбатлашилди.
Тадбир давомида Фарғонадаги қирғиз миллати вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва масъуллардан батафсил жавоб олдилар.
Хусусан, иштирокчилар яшаш жойи бўйича вақтинча ва доимий рўйхатга туриш, Ўзбекистон ҳудудида юк ташиш қоидалари ҳамда чегарага яқин ҳудудларда яшовчи қирғизлар учун сув таъминоти билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро суҳбатлашилди.

2025 йил 24 cентабрь куни Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон гидрометрология марказида ҳамда Фарғона туманидаги Шохимардон сой...
24/09/2025

2025 йил 24 cентабрь куни Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон гидрометрология марказида ҳамда Фарғона туманидаги Шохимардон сойда Global Greengrants Fund молиялаштирган “Ҳўқанди латиф келажаги” жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган “Фарғона вилоятида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан атроф-муҳит муҳофазаси бўйича муқобил экологик экспертиза ўтказишда салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда ННТ вакиллари, эковолонтёрлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида экотизимлар ҳолати бўйича муқобил экологик экспертиза хулосаларини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари, тупроқ, сув ва ҳавонинг ифлосланганлик даражасини ўлчаш услублари, ўрганиш натижаларини расмийлаштириш бўйича Гидрометрология мутахассислари томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзусига "ZAMIN" фонди томонидан ўрнатилган атмосфера ҳавоси ифлосланишини автоматик кузатиш стациясининг ишлаш механизми билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, иштирокчилар Шохимардон сойининг сув оқими ва унинг таркибини ўлчаш бўйича амалий билимларга эга бўлишди.

Қатнашчилар амалий машғулотлар орқали атроф-муҳит ҳолатини ўрганишнинг замонавий усулларини қўллаш, маҳаллий экологик муаммоларни аниқлаш ва уларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Ушбу семинар ННТларнинг экологик соҳадаги салоҳиятини юксалтириш, жамоатчилик иштирокини кучайтириш ҳамда экологик сиёсатда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланиб, кейинги даврда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг муқобил экологик экспертиза ўтказиш ва жамоатчилик эшитувларига масала киритишлари учун зарур билимларни беришга қаратилган.

2025 йил 23–24 сентябрь кунлари Фарғона шаҳрида жойлашган Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйида “Ҳўқанди латиф келажаги” ...
24/09/2025

2025 йил 23–24 сентябрь кунлари Фарғона шаҳрида жойлашган Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйида “Ҳўқанди латиф келажаги” жамоат фонди томонидан Global Greengrants Fund молиялаштирган “Фарғона вилоятида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан атроф-муҳит муҳофазаси бўйича муқобил экологик экспертиза ўтказишда салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида назарий ва амалий семинарлар ташкил этилди.

Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, эковолонтёрлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Семинар доирасида экотизимлар ҳолати бўйича муқобил экологик экспертиза хулосаларини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари, тупроқ, сув ва ҳавонинг ифлосланганлик даражасини ўлчаш услублари, ўрганиш натижаларини расмийлаштириш ҳамда жамоатчилик эшитувига киритиш механизмлари ҳақида ахборот берилди.

Қатнашчилар амалий машғулотлар орқали атроф-муҳит ҳолатини ўрганишнинг замонавий усулларини қўллаш, маҳаллий экологик муаммоларни аниқлаш ва уларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Ушбу семинар ННТларнинг экологик соҳадаги салоҳиятини юксалтириш, жамоатчилик иштирокини кучайтириш ҳамда экологик сиёсатда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланиб, кейинги даврда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг муқобил экологик экспертиза ўтказиш ва жамоатчилик эшитувларига масала киритишлари учун зарур билимларни беришга қаратилган.

Address

Фарғона шаҳри, Б. Марғиноний кўчаси 105А уй
Fergana
150100

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when O'znntma Farg'ona viloyat hududiy bo'linmasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share