Sirdaryo viloyati prokuraturasi

Sirdaryo viloyati prokuraturasi Sirdaryo viloyati prokuratursining rasmiy sahifasi

Сирдарё вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов, вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаров раҳбарлигида, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар...
31/07/2023

Сирдарё вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов, вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаров раҳбарлигида, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ИИБ ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Гулистон шаҳар ҳудудида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар, криминоген вазият, "маҳалла бешлиги"нинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ҳамда унинг профилактикасидаги фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Хусусан, шаҳардаги “Янгиҳаёт", "Тараққиёт", "Намуна", "Улуғйул" маҳалласида жиноятларни олдини олиш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаётганлиги таькидлаб ўтилди.

Йиғилиш якунига кўра, масъулларга мавжуд камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини ҳамкорликни янада кучайтирган ҳолда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Л. Қаландаров ҳамда масъул идора раҳбарлари томонидан туман-шаҳар деҳқон бозорларид...
08/05/2023

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Л. Қаландаров ҳамда масъул идора раҳбарлари томонидан туман-шаҳар деҳқон бозорларида ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида "даладан дастурхонгача" тамойили асосида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати ва нарх-навоси ўрганилмоқда.

Хусусан, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар нархлари назорат тартибида ўрганилиб, сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилмоқда.

Ўрганиш натижаси бўйича масъулларга аҳолини бирламчи турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-навонинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ташкил этилмоқда.

Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Д.Қобулов томонидан вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.Хусусан, ж...
28/04/2023

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Д.Қобулов томонидан вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.

Хусусан, жорий қабулда 10 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилиб, уларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди. Шу билан бирга, 2 та мурожаат юзасидан асосли тушунтириш берилиб, 6 таси қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги сабабли иш юритувига қабул қилинди.

Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)

27/04/2023

Сирдарё вилояти: Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Давлат Дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Вил...
26/04/2023

Давлат Дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят прокурори ўринбосари А.Муллажанов раҳбарлигидаги Штаб томонидан жойига чиққан ҳолда ҳар бир объектда тизимли мониторинг ўрнатилганлиги ўрганилиб, ижроси кечикаётган ва қурилишлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, объектларни фойдаланишга топшириш, маблағларни иқтисод қилиш ва янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)

Вилоят прокурорининг ўринбосари А.Ф.Муллажанов Гулистон шаҳрида янги қурилган кўп қаватли уйларнинг қурилиш сифати ва зи...
25/04/2023

Вилоят прокурорининг ўринбосари А.Ф.Муллажанов Гулистон шаҳрида янги қурилган кўп қаватли уйларнинг қурилиш сифати ва зилзилага бардошлилиги, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш дастурлари доирасида барпо этилаётган қурилиш объектларида иш ўринларининг яратилганлиги, қурилиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши аҳволини ўрганди.

Масъулларга меҳнат шароитларини яхшилаш ва қурилиш сифатини тўлиқ назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Вилоят прокурорининг ўринбосари А.Ф.Муллажанов Гулистон шаҳрида қурувчи ташкилотлар ва бошқа мутасадди идора вакиллари б...
25/04/2023

Вилоят прокурорининг ўринбосари А.Ф.Муллажанов Гулистон шаҳрида қурувчи ташкилотлар ва бошқа мутасадди идора вакиллари билан бирга олиб борилаётган қурилиш ишларини назорат тартибида ўрганди.

Хусусан, қурилишга масъул бўлган мутасаддилар ва пудратчи ташкилот вакиллари билан бирма-бир суҳбатлашилди. Қурилиш ишларининг белгиланган графикдан ортда қолаётган қисми танқидий муҳокама қилиниб, ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, қурилиш ишларида белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят ...
20/04/2023

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманида рўйхатга олинган "қизил" тоифага ажратилган 20 нафар ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъул ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)

Президентимизнинг ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар юзасидан ўтказган видеосел...
19/04/2023

Президентимизнинг ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти сектор раҳбарлари бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, вилоят прокурори С.Иматов ҳамда вилоят прокурори ўринбосари А.Муллажановлар томонидан 2-секторга бириктирилган "қизил" тоифага ажратилган 90 нафар ёшлардан Ховос туманида истиқомат қилувчи 20 нафари билан аниқ манзилли амалий вазифалар асосида индивидуал тартибда ишлаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъул ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Д.Қобулов томонидан вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.Қабулда 15...
11/04/2023

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Д.Қобулов томонидан вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда 15 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилиб, уларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 2 та мурожаат юзасидан асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган 11 та мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Д.Қобулов томонидан вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.Хусусан, ж...
08/04/2023

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Д.Қобулов томонидан вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.

Хусусан, жорий қабулда 10 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилиб, уларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди. Шу билан бирга, 3 та мурожаат юзасидан асосли тушунтириш берилиб, 4 таси қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги сабабли иш юритувига қабул қилинди.

Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)

Address

Gulistan

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Telephone

+998672351007

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Sirdaryo viloyati prokuraturasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Sirdaryo viloyati prokuraturasi:

Share