27/04/2022
ҚУВАСОЙДА “КИТОБСЕВАР МИЛЛАТ” ШИОРИ ОСТИДА II РЕСПУБЛИКА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” ЎТКАЗИЛДИ
Қувасой шаҳар марказида “Китобсевар миллат” шиори остида II Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Мазкур ҳафталик давомида шаҳар Ахборот кутубхона марказида турли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, уларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий, мусиқий кечалар, давра суҳбатлари, китоб тақдимотлари, заковат ўйинлари, иншолар танлови, турли кўрик-танловлар ташкил этилди.
Бугун ўтказилган “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирининг тантанали ёпилиш маросимида барча таълим муассасалари, маҳалла фуқаролари, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари, барча ҳамшаҳарларимиз, шаҳримиз мехмонлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва тадбиркорлар, аҳолининг барча қатламларидан иборат 1000 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар. Тадбирда республика ва вилоят нашриётлари, китоб дўконлари иштирокида китоб ярмаркалари ташкил этилди. Турли хил асарлар саҳналаштирилиб, йиғилганлар жонли асарлардан баҳраманд бўлдилар.
Тадбирни шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов очиб бериб, ўз маърузаси сўнгида шаҳар Ахборот-кутубхона марказига 10 мингдан ортиқ бадиий ва турли мазмундаги китоблар тўпламини топширди.
Тадбир давомида шаҳар ҳокими томонидан ҳафталик давомида ўтказилган “Энг яхши китобхон маҳалла”, “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон таълим муассасаси”, “Энг яхши китобхон раҳбар» кўрик-танлови ҳамда «Заковат» интелектуал ўйини шаҳар босқичи ғолиблари тақдирландилар.
Бундан ташқари ҳафталик давомида ўтказилган турли тадбирларда фаол қатнашган китобхонлар шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ва шаҳар маънавият–маърифат марказининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир сўнгида Вилоят ахборот оммавий комуникациялар агентлиги раҳбари Шоҳидбек Аслонов томонидан шаҳар ҳокимлигига эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир гўзал куй ва қўшиқларга уланиб кетди.