07/08/2024
Лойиҳалар тезроқ амалга ошса иш ўринлари кўпаяди, иқтисодиётимиз янада ривожланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан, “Наманган ЭИЗ” учун Тўрақўрғон тумани ҳудудидан 70 гектар ер майдони ажратилган.
Ҳозирги кунда ҳудудга транспорт, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуришнинг манзилли рўйхати ишлаб чиқилди. Бу ерда 801,3 млн.долларлик 12 та лойиҳа ташаббускорларига тегишли инвестицион буюртманомалар ҳужжатлари тайёрланмоқда. Қиймати 30,0 млн.долларлик 450 та янги иш ўринлари яратиладиган “Дори-дармон ишлаб чиқариш” лойиҳаси учун 5,11 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқарилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун мазкур ЭИЗда ташаббускорлар ҳамда қурилиш ишларига масъуллар билан мулоқотда бўлди. Жараёнларни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Батафсил 👉 namfez.uz
Kanalga a’zo bo’lish 👇👇👇
https://t.me/feznamangan