Koson tuman xalq ta'lim bo'limi

Koson tuman xalq ta'lim bo'limi Тумандаги барча умумтаълим мактабларини назорат қила?

Қашқадарё вилояти Косон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблардаги Ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар бўйича барча саҳифаларни фасебоок каналимизга йуклаб борилмоқда.

04/10/2021

Косонлик бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотларни Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев топширди.

28/09/2021

“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ”│Таълим сифатини ошириш. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ташкил этган ўқув амалий семинар ҳақида.

Qashqadaryo Viloyati Koson tumanidagi 88-72-12-sonli umumta'lim maktabimiz 2020-2021 yangi o'quv yiliga bitiruvchilari O...
15/09/2021

Qashqadaryo Viloyati Koson tumanidagi 88-72-12-sonli umumta'lim maktabimiz 2020-2021 yangi o'quv yiliga bitiruvchilari OTM ga yaxshi natijalar va fanlar miqyosida olimpiadada g'olib bulganlari uchun maktabga Televezor bilan taqdirlandilar.

15/09/2021

Koson tumanidagi 80-sonli umumta'lim maktabining o'qituvchisi tomonidan 30-yilga 30-mukofot buyicha vedio roligi

14/09/2021

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 80-сонли умумтаълим мактабининг уқитувчисининг 30-йилга 30-мукофот туғрисида таййорланган видео ролиги.

14/09/2021

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 80-сонли умумтаълим мактабининг уқитувчисининг 30 - йилга 30 - мукофот видео ролигидан лавха таёрланди.

10/09/2021

Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби томонидан, жорий йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб барча "Баркамол авлод" болалар мактабларида "Юксалиш ойлиги" деб эълон қилинди

Бунда, ёз мавсумида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шунингдек йил давомида уларни мактабдан ташқари билим ва кўникмаларнинг янги сирларини эгаллашлари, турли тўгарак ва касб-ҳунар ўрганишлари ҳамда "Юксалиш ойлиги"да белгиланган ҳар бир йўналиш даражасини янги босқичга олиб чиқиш орқали соҳани юксалтириш, ундан ташқари, ҳар бир йўналиш доирасида Республикамиз бўйлаб, соҳанинг етук мутaхассислари иштирокида янги, илғор, замонавий тенденцияларни соҳага жорий қилиш кўзда тутилган.

Мазкур "Юксалиш ойлиги" жараёнида мактабларининг креатив ва фаол ўқувчилари муносиб тақдирланади.

Ҳурматли ватандошлар, азиз ўқувчи-ёшлар агар сиз ўзингизни янги соҳа, янги билимлар, тажриба ва дўстлар даврасида кўришни истасангиз биз сиз биланмиз!

10/09/2021

Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади - Шавкат Мирзиёев.

Если будем развивать школьное образование, прогресс будет во всех сферах - Шавкат Мирзиёев.

Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди, хавотирга ўрин йўқ!Халқ таълими вазирлигига айрим ҳудудларда 1-си...
08/09/2021

Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди, хавотирга ўрин йўқ!

Халқ таълими вазирлигига айрим ҳудудларда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ёки унинг таркибидаги айрим ўқув қуроллари етиб бормагани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Афсуски, пандемия янги ўқув йили бошланишининг сўнгги кунигача баъзи ота-оналар томонидан фарзандларини ҳужжатларини топширишини кечиктирди, шу билар бирга баъзи етказиб берувчиларнинг кечикишига ҳам олиб келди. (https://uzedu.uz/uploads/2021/09/photo2021-09-0809-40-53-760x500.jpg) Бу эса ўз-ўзидан совғаларни ҳисоб-китоб қилишда ва тўлиқ қилиб етказишда муаммоларни юзага келтирди.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан вазиятни тўғри қабул қилишларини ва тез кунда совғалар ҳар бир болага етиб бориши таъминланишини маълум қилади. Совғаларни ичидаги баъзи етмай қолган ўқув қуроллари жойига қайтадан етказилиб, тарқатилади.

Бир ҳафта давомида мазкур ҳолат тўлиқ инвентаризация қилиб чиқилади, агар шундан сўнг ҳам фарзандингизга совға ёки дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлигининг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

Косон тумани мактабларида биринчи қўнғироқ чалиндиБугун Косон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили ...
06/09/2021

Косон тумани мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди

Бугун Косон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили бошланди. Таълим даргоҳларида биринчи қўнғироқ тадбирлари ташкил қилинди. Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 94-мактабда ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Убайдулло Очилов ва Косон тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Обиджон Каримов иштирок этиб, ўқувчиларга янги ўқув йилида муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, мазкур мактабга қабул қилинган 1-синф ўқувчиларига ўқув қуроллари топширилди.

Address

Qarshi

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 12:00
Friday 09:00 - 18:00

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Koson tuman xalq ta'lim bo'limi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share