Quva tuman hokimligi

Quva tuman hokimligi Қува туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси

19/05/2026

“Gilos sayli” — баҳорнинг энг ширин нафаси Қувада! 🍒

Қува туманидаги Каркидон туризм мажмуаси бугун яна бир гўзал анъанага гувоҳ бўлди. Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Фарғона вилояти ҳамда Қува тумани ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган “GILOS SAYLI” (“Fergana cherry fest”) фестивали кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

11/05/2026

Quvada “kumush tola” – pilla terimi boshlandi

Quvalik pillakorlar joriy yilning chilgi hosili — “kumush tola”ni yig‘ib olishga kirishdi.

08/05/2026

Хотира абадий, қадр эса беқиёс

Қува тумани марказида жойлашган Хотира майдонида 9-май — “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир юксак савияда ташкил этилди. Ушбу тадбирда туман ҳокими Халимжон Умаров, нуронийлар, фахрийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ўтмишга ҳурмат ва бугунги тинч ҳаётимиз учун шукроналик туйғулари яна бир бор янгради.

Ёшлар келажаги учун янги имкониятлар эшиги очилди!Пайшанба куни “Ёшлар куни” доирасида Қува тумани ҳокимлиги ташаббуси б...
07/05/2026

Ёшлар келажаги учун янги имкониятлар эшиги очилди!

Пайшанба куни “Ёшлар куни” доирасида Қува тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим тадбир – бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу ярмаркада профессионал таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари, шунингдек, маҳаллалардаги ишсиз ёшлар иштирок этиб, ўзларига мос иш ўринларини топиш имкониятига эга бўлишди. Тадбирда туманда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар томонидан турли соҳалар бўйича юзлаб бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Ярмарка давомида ёшларга ишга жойлашиш тартиби, касб танлаш, малака ошириш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича мутахассислар томонидан батафсил тушунчалар берилди. Бу эса иштирокчиларга нафақат иш топиш, балки ўз келажагини аниқ мақсадлар асосида режалаштиришга хизмат қилди.

Энг муҳими, мазкур тадбир орқали кўплаб ёшлар иш билан таъминланиб, ўз орзу-мақсадлари сари дадил қадам ташлаш имкониятига эга бўлдилар.

Қува туманида ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик доимий эътибор марказида бўлиб, бундай амалий тадбирлар уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига мустаҳкам замин яратмоқда.

Ёшларга имконият берсак — келажакни қурган бўламиз!

05/05/2026

Янги нафас, янги имкониятлар! ✨

Қува туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби ўрнида қад ростлаган замонавий таълим маскани — бу шунчаки бино эмас, бу келажакка қўйилган мустаҳкам пойдевордир!

Кечаги оддий синфхоналар ўрнида бугун — замонавий, ёруғ ва илҳом бахш этадиган муҳит. Қурилиш жараёнларидан тортиб, бугунги кўркам қиёфасигача бўлган йўл — бу меҳнат, ишонч ва тараққиёт ҳикоясидир.

05/05/2026

Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Фаррухбек Усаровнинг туман аҳолисига мурожаати

Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Фаррухбек Усаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-111-сон ҳамда 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси юзасидан туман аҳолисига профилактик огоҳлантирувчи мурожаат йўллади.

29/04/2026

Quva tumanida zamonaviy AT markaz faoliyati yo‘lga qo‘yildi

29/04/2026

🌆 Yangi Quva mahallasi — yangi hayot nafasi!

29/04/2026

Qisqa fursatda katta natija: Quva AGROSTAR tajribasi

29/04/2026

Tabiat va inson uyg‘unligida — go‘zallikni his qiling 🌿

Address

Quva

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Quva tuman hokimligi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share