31/12/2025
Пирмухаммедов Бахтиёр Хуршидовичнинг "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамда “Самарқанд ГЭСлари каскади” филиали жамоасига йўллаган табриги!
Ҳурматли “Самарқанд ГЭСлари каскади” филиалининг жонкуяр, фидоий, меҳнатсевар ҳодимлари, азиз хамкасблар! Cизларни Янги кириб келаётган– 2026 йил билан самимий муборакбод этаман. Шу қувончли дамларда барчага тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат тилайман!
Бугун, Янги йил остонасида туриб, ўтаётган йилдан рози бўлсак, Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак, арзийди.
2025 йил хаётимизда чуқур из қолдирмоқда. Йил давомида сизлар билан бирга улкан ишларни амалга оширдик.
Хусусан энергияга бўлган талаб юқори бўлган бир даврда режага нисбатан ортиғи билан электр энергияси ишлаб чиқаришда ва ГЭСларни хавфсиз эксплуатация қилишда қатнашдингиз барчангизга рахматлар айтиб қоламан, меҳнатингизга рози бўлинг, Яратган бу хизматларингиз учун ажр савобларини берсин!
Билимдон ва ғайратли ёшларимиз катта-катта ютуқлари билан корхонамиз рахбариятини янада қувонтирмоқда. Корхонамизнинг Республикамиздаги нуфузи тобора юксалмоқда. Фурсатдан фойдаланиб,
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ рахбариятини кириб келаётган Янги йил билан чин калбдан табриклайман! Янги йилда Гидроэнергетика сохасида амалга оширадиган бунёдкорлик ишларида Сизларга Аллох узи мададкор булсин ! Хамиша тинчлик осойишталик ва равнақ тилайман !
Азиз дўстлар!
Корхонамизда кенг кўламли ислоҳотларимиз барқарор тус олди.
Уларни янада ривожлантириш мақсадида биз Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси бўйича иш олиб бормоқдамиз.
Шу боис, бундан буён бизнинг жамоамизда ислоҳотлар қилиш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади. Янги, хозирги замон стратегияси асосида самарали иш ташкил этиб ходимларимиз билим ва тажрибаларини орттириб барча кўрсатгичлар бўйича олдинга қараб ўсиб бориш мақсадини қўямиз.
Жамоамиз даромадларини кўпайтириш, иш ҳақи, миқдорини оширишга қаратилган муҳим ишларни давом эттирамиз. Янги ГЭСларни биргаликда барпо этамиз.
Корхонамизни янада обод қиламиз.
Ишонтириб айтаманки, ходимларимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.
Азиз ва қадрли хамкасблар!
Барчангизни Янги – 2026 билан табриклайман !