Zohir Yusupov

Zohir Yusupov Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Zohir Yusupov, Public & Government Service, Samarkand.

 #Янгиликлар ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИИмом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва То...
21/05/2021

#Янгиликлар

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳамкорлигида 20 май куни Zоом видеоконференция дастури орқали “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида “Диний бағрикенглик – миллатлараро тотувликнинг муҳим омили” мавзуида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Батафсил: 👉 http://www.bukhari.uz/?p=15548

Яқинларингизга улашинг!👇
https://t.me/zohir_uzbekovich

  РАСУЛИ АКРАМ МЎЪЖИЗАЛАРИ “САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДА: синган оёқнинг шифо топиши…(V) 4039. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қили...
21/05/2021



РАСУЛИ АКРАМ МЎЪЖИЗАЛАРИ “САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДА: синган оёқнинг шифо топиши…

(V) 4039. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлардан бир неча кишини яҳудий Абу Рофеънинг олдига юбордилар. Уларга Абдуллоҳ ибн Атикни амир этиб тайинладилар. Абу Рофеъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор етказар, у зотнинг зарарларига (бошқаларга) ёрдам берар эди. У ўзининг Ҳижоз еридаги қалъасида яшар эди.

Батафсил: 👉 http://www.bukhari.uz/?p=15531

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇
https://t.me/zohir_uzbekovich

 #Янгиликлар Индонезия парламенти вакиллари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишдиАйни кунла...
19/05/2021

#Янгиликлар

Индонезия парламенти вакиллари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди

Айни кунларда расмий ташриф билан юртимизда меҳмон бўлиб турган Индонезия Республикаси парламенти Вакиллар палатаси Спикерининг саноат ва тараққиёт масалалари бўйича ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегация аъзолари 19 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.

Марказ директори Ш.Зиёдов меҳмонларга мазкур илмий муассасанинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.

Батафсил: 👉 http://www.bukhari.uz/?p=15495

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/zohir_uzbekovich

bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK

 #Янгиликлар Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурган ташаббуслари изчил амалга ошмоқдаДавлатимиз р...
18/05/2021

#Янгиликлар

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурган ташаббуслари изчил амалга ошмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган яна бир муҳим ташаббуси асосида “Маърифат ва диний бағрикенглик ҳақида”ги резолюцияни БМТ Бош Ассамблеяси 2018 йил 12 декабрь куни тасдиқлади. Ушбу резолюциянинг қабул қилиниши Президентимизнинг диний экстремизм ва радикализмга қарши кураш борасида илгари сурган “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойилининг амалий ифодаси ва бу борадаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатларининг дунё миқёсида кенг қўллаб-қувватланиши демакдир.

Батафсил: 👉 http://www.bukhari.uz/?p=15462

Яқинларингизга улашинг!

https://t.me/zohir_uzbekovich

 #Янгиликлар Мисрдан нигоҳ: Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, жумладан, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги йўли куз...
17/05/2021

#Янгиликлар

Мисрдан нигоҳ: Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, жумладан, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги йўли кузатилмоқда

Унда бугунги кунларда Ўзбекистонда барча диний конфессиялар учун мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларида самарали ва эркин иштирок этишига имкон берадиган ижтимоий-сиёсий, жумладан, диний-маърифий соҳалардаги ислоҳотларнинг янги йўли кузатилаётгани маълум қилинган. Қайд этилганидек, давлат турли муаммоли масалаларнинг ҳал этилишига кўмаклашиш йўли билан диний ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни, шунингдек, жамиятда динлараро ҳамда миллатлараро тинчлик ва ҳамжиҳатлик барқарорлиги бўйича биргаликда таклиф ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва динлараро мулоқот маданияти ривожланишини таъминламоқда. Дин соҳасидаги бундай ижобий тамойил республика раҳбариятининг сиёсий иродаси ва бу соҳадаги изчил инсонпарварлик сиёсати туфайли юзага келди.

Батафсил: 👉 http://www.bukhari.uz/?p=15424

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/zohir_uzbekovich

⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон...
10/05/2021

⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Батафсил: 👉 http://www.bukhari.uz/?p=15285

Batafsil

(http://www.bukhari.uz/?p=15289&lang=oz)

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/zohir_uzbekovich

10/05/2021

#Видеолар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

“БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА МУНОСИБ БЎЛАЙЛИК!”

(TAS-IX) HD да: 👇 👇 👇
http://www.bukhari.uz/?p=15270

Манба: O’zbekiston24 телеканали

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/zohir_uzbekovich/2242

Address

Samarkand
141306

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Zohir Yusupov posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Zohir Yusupov:

Share