Yashnobod tuman adliya bo'limi

Yashnobod tuman adliya bo'limi Yashnobod tuman adliya bo'limining rasmiy sahifasi

11/08/2022
25/03/2022

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда
Мамлакатимизда жорий этилаётган хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида хорижга чиқиб кетаётган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, зарур ижтимоий ва ахборот маслаҳат ёрдамини кўрсатиш, уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирган, хорижда меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўламини ошириш, иш жойларидаги муаммоларни тизимли равишда ўрганиш ва уларни ҳал қилиш бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатиш, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиб бориш зарурияти сезилмоқда.
Шу сабабли, 2022 йил 01 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-149-сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 01 июндан бошлаб Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг Туркистон области, Жамбул ва Қизил-Ўрда областларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллари лавозими жорий этилмоқда. Мазкур қарорга биноан ҳар бир ҳудудга камида икки нафар вакил бириктирилади.
Вакиллар Россия Федерациясида—Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари сифатида, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасида—ушбу давлатлардаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари сифатида аккредитациядан ўтказилади.
Вакилларнинг фаолияти, асосан, Ўзбекистон Республикасининг кўп сонли фуқаролари уюшган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий корхоналар ёки таҳсил олаётган таълим ташкилотларида ташкил этилади. Хорижий давлатларда вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Вакилнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан ҳамкорликда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
Хориждаги ватандошлар ва ўзбек миллий-маданий ташкилотлари билан яқин алоқаларни ўрнатиш ҳамда мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорликда мунтазам равишда меҳнат мигрантлари учун маданий ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш;
Хорижда бўлиб турган даврида зўравонлик, мажбурий меҳнат ва таҳқирланишга дучор бўлган, жарохат олган, бахтсиз ҳодисага учраган, оғир касалликка чалинган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ёки маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган.
Хусусан, 2022 йил 1 майдан бошлаб Федерация маблағлари ҳисобидан ҳар йили маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан:
Боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” дан бирига киритилган, ахборот ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма бериш;
Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилиши мумкин.
Қарорда ёрдам пуллари ва йўлланмалар башарти меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар “Labor migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.




Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Мадад ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси У.Л.Мухаммадиев

22/02/2022

Нафақат нафақалар оширилди, балки уларга қаровчиларга ҳам пул тўланадиган бўлди

2022 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-74-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2022 йил 01 апрелдан:
--меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда –440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;
-- ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади;
-- Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.
Фармонга кўра, 2022 йил 01 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 01 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.
2022 йил октябрдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.
Фармон билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати (34 та) тасдиқланди.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати:

1. Бош мия ва орқа мия жарохатлари ҳамда туғуруқ жарохатлари оқибатида бош ва орқа мия қон айланишининг оғир бузилишлари, перивентрикуляр лейкомаляция, марказий асаб тизимининг вирусли инфекциялари натижасида чуқур ҳаракатлар бузилиши билан асоратланган ҳолатлар.
2. Жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар: ички аъзолар, суяк-мушак тизими, мия қутиси, қулоқ-томоқ-бурун аъзолари ва суяк-мушак тизимининг туғма аномалияси (ривожланиш нуксонлари ва деформацияларнинг оғир шакллари) билан туғилган чақалоқларда узоқ назоратни ва коррекцияни талаб қиладиган ҳолатлар.
3. Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши: тизимли қизил югурик, дерматополимиозит, тизимли бошланувчи ювенил артрити, ювенил ревматоид артрити ва тугунчали периартритнинг оғир турлари.
4. Церебрал фалаж ва бошқа фалажли синдромлар (истисно: G81.0-G81.9-гемиплегия, G83.1-оёқлар моноплегияси ва G83.2-қўл моноплегияси).
5. Болалар церебрал фалажи, перевентрикуляр лейкомаляция. (Истисно: G80.2-болалар гемиплегияси).
6. Тез-тез қайталанувчи эпилепсиянинг шахс ўзгариши ва ақл пастлиги билан кечиши.
7. Келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифликнинг чуқур ва оғир тури. Аутизм.
8. Сурункали оғир шизофрения ва бошқа руҳий бузилишлар, хулқ-атвор бузилишлари.
9. Полиомиелит касаллигининг оғир асоратлари.
10. Ўткир бўшашган шол.
11. Туғма гидроцефалия (кучли мия қутиси гипертензияси, тез-тез такрорланувчи талваса хуружлари, кўз тубидаги асоратлар, парезлар, плегиялар, ақлий, нутқий, мотор ривожланишида орқада қолишлар).
12. Кўриш ўткирлигининг яхши кўрадиган кўзда 0-0,03 га (коррекция билан) пасайиши.
13. Туғма ва орттирилган тусдаги сурункали бронх-ўпка касалликларида 2-3 даражали турғун нафас етишмовчилиги. Астманинг гормонга боғлиқ асоратли тури.
14. Тез-тез қайталанувчи оқма яралар ва функционал бузилишлар билан кечадиган суяк ва бошқа таянч тизими сили, силга қарши дори воситаларига турғунлиги бўлган, даволаниш натижа бермаган ва паллиатив давога муҳтож бўлган сил касалликлари; бош мия фаолиятининг кескин билан кечадиган сил менингоэнцефалити, жарроҳлик йўли билан даволанишга ҳаётий қарши кўрсатмалари бўлган, кескин функционал бузилишлар билан кечадиган бош ва орқа мия туберкулемалари.
15. Жигарнинг туғма, ирсий, орттирилган касалликларида кучли турғун қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар.
16. Сурункали буйрак етишмоқчилигининг 3 босқичи.
17. Инкурабел ёмон сифатли ўсмаларнинг оғир шакли.
18. Бир неча бор жарроҳлик амалиётидан кейин тузалиб бўлмайдиган доимий нажас ва сийдикни тута олмаслик, йўғон, тўғри ичак ва орқа чиқарув тешигининг туғма ва орттирилган оқмалари, сийдик таносил аъзолари оқмалари.
19. Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар:
бир ёки иккала оёқ ва қўлларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги скелет деформациялари ва ампутацион чўлтоқлар;
таняч-ҳаракат аппаратининг ривожланиш нуқсонлари туфайли мустақил ҳаракат ва ўз-ўзига хизмат қилиш имконияти йўқлиги.
20. Қон айланиш тизими туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари, маълум бир ёшгача операция қилиб бўлмайдиган ҳолатлар, юрак ва йирик қон томирларида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар) ифодаланган даражадаги функция бузилишлари билан.
21. Ички секреция безлари функциясининг етишмовчилиги:
қандли диабетнинг 1 тури (инсулинга боғлиқ қандли диабет);
қандсиз диабет (питиутрин-резистент шакли), Иценго-Кушинга синдроми, сурункали буйрак усти безларининг бошқа бузилишлари (Адиссон каризи), тотал адреноэктомиядан кейинги ҳолат, буйрак усти бези пўстлоғининг оғир туғма дисфункцияси, соматотроп етишмовчилик (гипофизар нанизм), туғма ва орттирилган гипотиреознинг оғир шакли, гипопаратиреоз, тиреотоксикоз.
22. Миопатиялар, орқа мушак атрофияси, тугалланмаган остеогенез, ирсий нейродегенератив касалликлар – лейкодистрофия, гепатолентикуляр дегенерация. Ички аъзолар ва тизимларнинг оғир бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишдаги бузилишлар билан кечувчи ирсий рахитсимон касалликлар, Марфан синдроми ва Элерс-Данло синдроми.
23. Кўплаб туғма нуқсонлар, ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишда орқада қолиш билан кечувчи хромосом бузилишлар: Клайнфельтер синдроми, Шершевский-Тернер синдроми, Патау синдроми, Эдвардс синдроми ва бошқалар.
24. Ўткир ва сурункали лейкозлар, гемобластозлар, хавфли гистиоцитоз, миелодиспластик синдромлар.
25. Қон ишлаб чиқариш туғма ва орттирилган апластик анемиялари.
26. Оғир геморрагик синдром билан кечувчи, доимо қайталаниб турувчи сурункали тромбоцитопатиялар, ирсий ва орттирилган шакллари, йилига 3 маротабадан ортиқ хуруж қиладиган геморрогик синдромлар.
27. Гемофилия.
28. Талассемия.
29. Туғма иммунитет танқислиги ҳолатлари: оғир мужассамлаштирилган интитаначалар етишмовчилиги устун бўлган иммунитет танқислиги ҳолатлари, полиморфядроли нейтрофиллар функционал бузилишлари, септик грануламатоз –жигар, ўпка, лимфа тугунлари ва бошқа аъзоларнинг қайталаниб турувчи бактериал шикастланиши билан кечиши.
30. ОИТС ---орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг 4 босқичи.
31. Буллёз эпирдемиолиз.
32. Кистозли фиброз (муковисцидоз): 7 ёшгача бўлган болалар доимий ёрдамга муҳтож; 7 ёшдан катта болаларда – оғир асоратли ҳолатларда.
33. Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишда орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метаболизмининг бузилиши касалликлари:
Помпе касаллиги;
Гоше касаллиги;
Фабри касаллиги;
Краббе касаллиги;
Ниман-Пик (А ва Б тури) касаллиги;
Мукополисахаридозлар.
34. Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишда орқада қолиш билан кечувчи Даун касаллиги.




Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Мадад ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси У.Л.Мухаммадиев

26/01/2022

УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШДА ФУҚАРОЛАРГА СУБСИДИЯ
БЕРИШ
Кундалик ҳаётимизда уй-жойга бўлган талаб тобора ортиқ бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармони билан кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини тўлаб беришга, 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-Фармони билан эса даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланди.
Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март куни 182-сонли Қарори қабул қилинди.
Қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:
а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
б) оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
в) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФХДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
г) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
д) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
е) ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси);
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Бунда субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.
Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Давлат хизматлари марказлари, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Масъул ташкилотлар ўн иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини, тақдим этилган ҳужжатлар асосида, ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХП да онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:
тиббиёт бирлашмаси – ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;
ички ишлар бўлими (бошқарма) – ариза берувчининг бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшашини;
молия бўлими – тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори бўйича ажратилган маблағларнинг мавжудлигини;
давлат солиқ инспекцияси – солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва кафилларнинг даромадларини;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази – ариза берувчининг кам таъминланганлиги, “Меҳнат – миграция” дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини);
туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси – ариза берувчида, шу жумладан унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслигини;
туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари – ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими – ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини;
туман (шаҳар) ҳокимлиги – ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублигини;
иштирок этувчи тижорат банклари – ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
Агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори (Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМ нинг 3.0 бараваридан 9.2 бараваригача бўлган оилалар) белгиланган меъёрлардан кам бўлса унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан асраб олинган фарзандлари) ёки у билан яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:
а) талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда;
д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
е) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари такрорий мурожаат этганда;
ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;
з) иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;
и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;
к) оилаларнинг ўртача даромади:
қишлоқ жойларда – МҲТЭКМ нинг 3.0 бараваридан кам ва 6.9 бараваридан юқори;
шаҳарларда – МҲТЭКМ нинг 3.0 бараваридан кам ва 8.0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида – МҲТЭКМ нинг 3.0 бараваридан кам ва 9.2 бараваридан юқори бўлганда.
Юқорида санаб ўтилмаган бошқа асослар бўйича субсидия тўланиши рад этилишига йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, уй-жойга бўлган талабни юқорилиги ва фуқаролардан тушган таклифлар инобатга олиниб 2021 йил 11 март куни Президентнинг 6186-сонли Фармони имзоланди.
Фармонга кўра, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинди.
Даслабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар –қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисми тўланади.
Субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади.
Фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Ушбу Қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, уй-жой учун тўланадиган бошланғич бадал Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қилиб белгиланди.
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Мадад ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси У.Л.Мухаммадиев

27/12/2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги 2302-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли Қарорлари асосида:

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳар ойда қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади:
ун (олий нав)—3 кг;
-- гуруч – 1 кг;
-- гречка ёрмаси – 0.5 кг;
-- макарон маҳсулотлари – 0.5 кг;
-- мол гўшти (суяксиз) – 1 кг;
-- хонаки парранда гўшти – 1 кг;
-- сариёғ – 0.2 кг;
-- тухум (дона) –15 дона;
-- қанд-шакар – 1 кг;
-- кунгабоқар ёғи – 1 литр;
-- кўк ёки қора чой – 0.2 кг;
--атирсовун – 0.1 кг;
-- кирсовун (65%) – 0.2 кг;
-- кир ювиш порошоги – 0.15 кг;
-- катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.
Карантин даврида қўшимча:
 Бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб – 10 дона;
 Бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар – 10 дона;
 Суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик – 250 мл;
 Антибактериал совун – 0.1 кг.
Бунда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги ҳамда 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган қуйидаги шахслар киради:
 Фарзандлари, эри (хотини) ва ота-онаси бўлмаган;
 Васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган.

Мазкур маҳсулотларни олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат этилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни етказиб бериш уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимлар томонидан амалга оширилади.


Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Мадад ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси У.Л.Мухаммадиев

Address

Chig'il Ko'chasi, 6-uy
Tashkent
100016

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Yashnobod tuman adliya bo'limi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Yashnobod tuman adliya bo'limi:

Share