O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi

O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi Sog'liqni saqlash vazirligining rasmiy sahifasi

01/06/2026

📊 Президентимизнинг Қурбон ҳайити арафасида эълон қилинган қарори 10 минг нафар бемор бола тақдирини ўзгартириши кутилмоқда. Бу эса шунча хонадонга бахт ва қувонч улашилишини англатади.

📌 Эътиборлиси, ана шу имкониятдан фойдаланувчиларнинг камбағал ёки эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлиши талаб этилмайди. Энг муҳими, қарор доирасида тиббий текширув, даволаш ва операция жараёнлари аллақачон бошлаб юборилди.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Болалар миллий тиббиёт марказидан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Президент қарори асосида қайси тоифадаги беморлар соғломлаштирилади?✅ Президентимизнинг Қурбон ҳайити арафасида эълон қи...
01/06/2026

Президент қарори асосида қайси тоифадаги беморлар соғломлаштирилади?

✅ Президентимизнинг Қурбон ҳайити арафасида эълон қилинган қарорида 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши белгиланган. Қолаверса, яна минглаб беморларда соғломлаштириш ишлари, буйрак ва жигар трансплантацияси бажарилади. Бундан ташқари, беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, жарроҳлик ва даволаш амалиётини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар доирасида донорларнинг харажатларини қоплаш ҳам кўзда тутилган.

❓Хўш, бу имкониятдан кимлар фойдаланиши мумкин?

📊 Юқоридаги инфографика орқали шу ҳақдаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

📆 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни✅ Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқ. Барча орзу-ҳавасларимиз, ҳаётимиз ...
01/06/2026

📆 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

✅ Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқ. Барча орзу-ҳавасларимиз, ҳаётимиз мазмуни — фарзандларимиз келажаги билан боғлиқ.

🔺 Шу боис Янги Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини асраш, уларга замонавий ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

➡️ Хусусан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиб, барча шаҳар (туман)ларда энг замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган туғуруқ мажмуалари тармоғи яратилди.

🟡 Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва 13 та ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидан иборат ягона тузилма йўлга қўйилди.

👶 Жами 0-18 ёшдаги болаларга 2300 дан зиёд оилавий поликлиникалар, 209 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 13,3 мингта ўринга эга 200 дан зиёд педиатрия, 9 та республика муассасалари тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

🏥 Айтиш лозимки, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бу йўналишда катта ютуқларга эришмоқда.

🖇 Хусусан, эшитиш қобилиятида нуқсон бўлган жажжи беморларда кохлеар имплантация, юз нервининг пластик микрохирургик операцияси, янги туғилган гўдакларда аудио-скрининг, рақамли эшитиш мосламалари ёрдамида реабилитация тадбирлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

🔎 Шу билан бирга, молекуляр-генетик лабораторияда чақалоқларда орфан касалликларига эрта ташхис қўйиш бўйича скрининг текширувлари олиб бориляпти.

📌 Шунингдек, мамлакатимизда болалар учун ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш тизими ривожланмоқда. Тиббий салоҳияти ва техник имконияти жиҳатдан ноёб ҳисобланган 4-даражали муассаса — Болалар миллий тиббиёт маркази биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда халқаро даражадаги JCI сертификатини олган.

📋Президентимизнинг тегишли қарори билан ушбу марказнинг Оролбўйи минтақаси касалликлари бўйича тиббиёт клиникаси ташкил этилди.

🩺Қолаверса, мазкур муассасада болаларда буйрак ва жигар кўчириб ўтказишдек мураккаб амалиётлар муваффақиятли бажарилмоқда.

📎 Маълумки, бу йил Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Президентимизнинг тегишли қарори қабул қилиниб, унга кўра, оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказиляпти.

💉Бундан ташқари, Ўзбекистонда Миллий профилактик эмлаш календари доирасида болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши мунтазам эмланади.

🟢 Режага кўра, 2026 йил 600 минг нафардан ортиқ болани эшитишга скрининг қилиш ва 3 мингдан ортиқ ўғил-қизларда чуқурлаштирилган текширувлар ўтказиш режалаштирилган.

🔎 Кохлеар имплантация дастурига мувофиқ, жорий йилда эшитиш нуқсони бўлган болаларда 500 дан ортиқ операция ўтказиш кўзда тутилган.

‼️Шунингдек, юртимизда муковисцидозни замонавий нишонли даволаш (CFTR-модулятор) йўлга қўйилади.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

01/06/2026

📋 Давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 майдаги муборак Қурбон ҳайити муносабати билан қабул қилинган тарихий қарорини бутун халқимиз катта хурсандчилик билан қарши олди.

✅ Негаки, бу ҳужжат минглаб беморларга умид ва ишонч улашди. Шулардан бири — наманганлик Исроил Акрамов.

🔬 Миллий тиббиёт марказининг малакали жарроҳлари унда жигар кўчириб ўтказиш амалиётини муваффақиятли бажарди. Айни чоғда бемор ва донорнинг аҳволи қониқарли...

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

01/06/2026

ССВ: Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият кўрсатмоқда (https://t.me/ssvuz/21715)

Айни соатларда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали “Call-марказ”и...

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

01/06/2026

🏥 В деятельности Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра травматологии и ортопедии важную роль играет развитие этого направления в регионах.
📍 С этой целью специалисты недавно посетили Шафирканский район Бухарской области и Хатырчинский район Навоийской области. Важно отметить, что были приняты меры по раннему выявлению и лечению некоторых ортопедических заболеваний, распространенных среди взрослых и детей.

📹 Об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

🚑 Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

01/06/2026

🫗 Кунига қанча сув ичиш керак? Бу савол кўпчиликни қизиқтирса керак. Шифокорларнинг бу борада аниқ тавсиялари бор.

❓Хўш, улар нималардан иборат?

📹 ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Миллий тиббиёт маркази шифокори Юлдуз Нишонова жавоб берди.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

01/06/2026

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти бу — Янги Ўзбекистоннинг навқирон олийгоҳи.

🔺 Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги тегишли қарори асосида ташкил этилган мазкур муассаса ўтган қисқа вақт ичида юртимиздаги энг нуфузли олий таълим даргоҳларидан бирига айланди.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Фарғонадан тайёрлаган видеолавҳасида ушбу таълим маскани эришаётган ютуқлар ҳақида сўз юритилади.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

01/06/2026

📊 Постановление Президента, принятое накануне праздника Курбан хайит, как ожидается, изменит судьбу 10 тысяч больных детей. Это означает, что счастье и радость придет в дома многих семей.

📌 Следует отметить, что воспользоваться этой возможностью могут не только дети из нуждающихся семей. Самое главное, уже начались проводиться медицинские обследования, лечение и хирургические операции.

📹 Об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Национального детского медицинского центра.

🚑 Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

❗️Диққат!!! ССВ: “Сall-марказ” Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида узлуксиз ишламоқда. 📋 Президентимизнинг жорий йил 21 ...
01/06/2026

❗️Диққат!!!

ССВ: “Сall-марказ” Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида узлуксиз ишламоқда.

📋 Президентимизнинг жорий йил 21 майдаги Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан қабул қилинган қарори асосида мамлакатимиздаги барча тиббиёт муассасаларида кенг кўламли амалий ишлар бошлаб юборилди.

🔬 Хусусан, оғир касалликларга чалинган болалар, онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхис қўйилган шахслар ҳамда жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиётига эҳтиёжи бўлган беморларни даволаш ва операция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

☎️ Юртдошларимиз ушбу жараёнлар ҳақидаги ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ”ига мурожаат қилиши мумкин.

📱“Сall-марказ” Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида ҳам узлуксиз (24/7) фаолият кўрсатмоқда.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Address

Navoiy Ko'chasi, 4-uy
Tashkent

Telephone

+998712031519

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi:

Share