11/01/2024
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК нинг темир йўл участкаларида меҳнат муҳофазаси муҳандислари томонидан ўқув техник машғулотлар ўтказилди.
Темир йўл участкаларида ишчи ходимлар билан учрашувлар ташкил қилиш, уларнинг шарт шароитларини кўздан кечириб, муаммо ва камчиликларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш чораларини кўриш, билим ва тажрибаларини янада ошириб бориш, поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг ижобий самарасини беради.
Темир йўл тармоғида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ҳаракат хавфсизлиги куни”да Узелнинг меҳнат муҳофазаси бўлими ходимлари ва корхоналар бош муҳандислари ҳамда меҳнат муҳофазаси муҳандислари томонидан жойларда ўқув техник машғулотлар ўтказилди.
10 январь куни, ана шундай машғулотлар Узелнинг меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Ш. Очилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё, Бахт, Оқ олтин ва Гулистон станцияларида ва уларнинг оралиғида фаолият олиб бораётган, Узелга қарашли ПЧ-4, ЭЧ-2 ва ШЧ-3 корхона ишчи ходимлари иштирокида ташкил қилинди.
Эътиборли томони шундаки, ўқув техник машғулотларнинг аксарияти ишчи ходимларнинг иш фаолияти жараёнида ўтказилди. Учрашувларда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда учрайдиган нуқсонлар ва уларнинг олдини олиш чора тадбирлари борасида атрофлича сўз юритилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ишчи гуруҳ томонидан, ПЧ-4 корхонасига қарашли 3446 км ПК-1 да жойлашган темир йўл кесишмаси ва ЭЧ-2 корхонасига қарашли ЭЧК-7 бўлинмаларида меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш ва яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, ўқув техник машғулотлар, Меҳнат муҳофазаси муҳандиси А.Фармонов томонидан Келес, Назарбек, Далагузар станцияларига қарашли темир йўл участкаларида, Узелга қарашли Салар темир йўл масофаси корхонаси йўл усталари, йўл бригадирлари ва йўл созловчилари иштирокида ташкил қилинди. Унда поездлар ҳаракат жадваллари, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ҳамда ҳаракат хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Техник машғулотлар амалий тарзда ўтказилган жараёнда, ишчи ходимларга Меҳнат муҳофазаси муҳандиси томонидан камчиликлар кўрсатилиб, уни барартараф қилиш чоралари ҳақида маълумотлар берилди.