Faxriylar Futboli

Faxriylar Futboli FAXRIYLAR FUTBOLI

19/04/2024

🏆Бирлашма кубоги 2024

🏆 "Бирлашма кубоги 2024"  ✔️Жангчи-фахрийлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган мини-футбол мусобақаси ҳудудий босқичларид...
19/04/2024

🏆 "Бирлашма кубоги 2024"
✔️Жангчи-фахрийлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган мини-футбол мусобақаси ҳудудий босқичларида финал йўлланмасини Навоий шаҳрида "Олтин воҳа" Навоий вилояти "VETERAN" жангчи-фахрийлар футбол жамоаси қўлга киритган бўлса, Қарши шаҳри мезбонлик қилган мусобақада Бирлашманинг Жиззах вилояти "Бургут" жангчи-фахрийлар футбол жамоаси Самарқандлик ҳамда Қашқадарёлик жангчи фахрийлар жамоаларига хеч қандай имконият қолдиришмади!

✅ Эслатиб ўтамиз👉Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси 30 йиллигига бағишланган мини-футбол мусобақаси, Ўзбекистон"VETERAN" Жангчи-фахрийлар Бирлашмаси,
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси фахрийлар кенгаши,
Мудофаа вазирлиги фахрийлар марказий кенгаши,
ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлар кенгаши,
"INTER-SPORT-PRO" МЧЖ ҳамкорлигида бўлиб ўтмоқда!

- Финал йўлланмаси учун кейинги учрашувлар
✔️ 20-апрель Гулистон шаҳрида-Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё вилоятлари;
✔️ 24-апрель куни Наманган шаҳрида-Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари ўртасида бўлиб ўтади.

Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇
📝 https://inter-sport.uz/ru/

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

⚽️Ҳурматли каналимиз кузатувчилари, фахрийлар футбол мусобақалари иштирокчилари! ✅  Хақ таоло Рамазон ойини муборак айла...
09/04/2024

⚽️Ҳурматли каналимиз кузатувчилари, фахрийлар футбол мусобақалари иштирокчилари!

✅ Хақ таоло Рамазон ойини муборак айлаб, сабр билан қилган ибодатларинггизни қабул қилсин!Барчамизга хар бир тонгни саодат ила қарши олишни насиб этсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

📝 https://inter-sport.uz/ru/

➡️https://t.me/faxriylar_futboli

🌏  -БАА/Дубай, 01-03 апрель                      2024-йил 🔥 Қуйидаги веб сайт,телеграм каналларимиз орқали Дубайда бўлиб...
06/04/2024

🌏 -БАА/Дубай, 01-03 апрель
2024-йил

🔥 Қуйидаги веб сайт,телеграм каналларимиз орқали Дубайда бўлиб ўтган халқаро конференция давомидаги расмий ва норасмий учрашувлар, йиғилиш ва тадбирлар ҳамда ташкилотчилар томонидан ташкил этилган БАА/ДУБАЙ бўйлаб саёҳатлар жараёнидан олинган видеолавҳалар ва фотосуратлар билан танишишингиз мумкин;
👇👇👇👇

📝 https://inter-sport.uz/ru/

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

03/04/2024

🌏 -БАА/Дубай, 01-03 апрель
2024-йил.

✅ Таъкидлаб ўтганимиздек 👉 Дубайда клублар, ассоциациялар, федерациялар ва ташкилотлар ўртасида корпоратив спорт турларини ривожлантириш халқаро иттифоқининг навбатдаги конференцияси айни дамда🔥 давом этмоқда.
-Халқаро корпоратив спорт турларини ривожлантириш истиқболлари,ташкилот низоми ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинаётган учрашувда Европа, Осиё,Америка, Лотин Американинг кўплаб давлатлари вакиллари иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз ‼️
✔️Дубайда бўлиб ўтаётган халқаро тадбирда INTER-SPORT-PRO ва Фахрийлар Олий лигаси вакиллари иштирок этишмоқда.

Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇

📝 https://inter-sport.uz/ru/

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

🔥 ФАХРИЙЛАР ОЛИЙ ЛИГАСИДА МУҲИМ УЧРАШУВЛАР! "Спорт-соғлом инсон, узоқ ва бахтли ҳаёт, тинчлик ва дўстлик тимсоли" ✅Фахри...
29/03/2024

🔥 ФАХРИЙЛАР ОЛИЙ ЛИГАСИДА МУҲИМ УЧРАШУВЛАР!

"Спорт-соғлом инсон, узоқ ва бахтли ҳаёт, тинчлик ва дўстлик тимсоли"

✅Фахрийлар Олий лигасида ташкилотчилик буйича жиддий ўзгаришларни мақсад қилишган "INTER-SPORT-PRO" МЧЖ вакиллари халқаро конференцияда иштирок этишади.

-БАА/Дубай, 01-03 апрель 2024-йил.
-Клублар, ассоциациялар, федерациялар ва ташкилотлар ўртасида халқаро корпоратив спорт турларини ривожлантириш халқаро иттифоқи;
-3 кун давом этиши кутилаётган конференцияда халқаро корпоратив спорт турларини ривожлантириш истиқболлари,ташкилот низоми ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади;
⚽️Фахрийлар футбол жамоаларини халқаро футбол турнирларида мунтазам иштироки буйича хам келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз ‼️
✔️Дубайда бўлиб ўтадиган халқаро тадбирда INTER-SPORT-PRO ва Фахрийлар олий лигасидан Нуриддин Бобоев ҳамда Хайрулла Рустамовлар иштирок этишади.

Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇

📝 https://inter-sport.uz/ru/

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

🔥⚽ ЖАНГЧИ-ФАХРИЙЛАР ЎРТАСИДА МИНИ-ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ         🗓15-27.04.2024-йил✅  Ўзбекистон "VETERAN"  Жангчи-фахрий ва ...
26/03/2024

🔥⚽ ЖАНГЧИ-ФАХРИЙЛАР ЎРТАСИДА МИНИ-ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ

🗓15-27.04.2024-йил

✅ Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Мудофаа вазирлиги марказий фахрийлар кенгаши, ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлар кенгаши, ЎФА фахрийлар кенгаши, "INTER-SPORT-PRO" МЧЖ:

✅ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар жангчи-фахрийлар мини-футбол терма жамоалари ўртасида
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" фармони ижроси ҳамда 2021-2025 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик дастурига асосан "Бирлашма кубоги 2024" 🏆футбол мусобақаси ўтказилади.
⏳Финал йўлланмаси учун учрашувлар Наманган вилояти, Қарши, Навоий ва Гулистон шаҳарларида бўлиб ўтади!

Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇
📝 https://inter-sport.uz/ru/

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

⚽️ ФАХРИЙЛАР ОЛИЙ ЛИГАСИ "INTER-SPORT-PRO" хомийлигида 2024-йилги Фахрийлар Олий лигаси футбол мусобақалари 20-апрелдан ...
25/03/2024

⚽️ ФАХРИЙЛАР ОЛИЙ ЛИГАСИ

"INTER-SPORT-PRO" хомийлигида 2024-йилги Фахрийлар Олий лигаси футбол мусобақалари 20-апрелдан старт олади‼️

🔥Хар томонлама юқори даражада ўтказилиши кутилаётган мусобақада энди ғолиб ва совриндор жамоалар 🌏 халқаро турнирларда хам қатнашиш имкониятига эга бўлишади.

✅ Бу сафарги турниримизда;
-Мусобақа (чемпионат) 3 та алоҳида гуруҳларда старт олади.

А-гуруҳ
- "" Вазирлик, идора ва ташкилотлар фахрийлар жамоалари ўртасида.

В-гуруҳ
- "" Қуролли кучлар куч тузилмалари фахрийлар жамоалари ўртасида(мини-футбол)

С-гуруҳ
- 40ёш ва ўндан катта фахрийлар футбол жамоалари ўртасида.

- Хар бир гуруҳда мусобақа (чемпионат) ғолиб ва совриндорлари, эгаллаган ўрнига қараб аниқланади.

- Йилига бир марта жамоалар гуруҳларга ажратилмаган ҳолда(11×11, чиқиб кетиш тизими) лига бош хомийсининг "INTER-SPORT KUBOGI" учун майдонга чиқишади.

- Мусобақа ва кубок уйинларида тиббий хизмат йулга қўйилади.
- Учрашувлар ижтимоий тармоқларда ва махсус сайтларда ёритиб борилади.
- Хар битта футбол уйини👉 ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган учрашув назоратчиси ҳамда ҳакамлар гуруҳи томонидан ўтказилади.

- Йил давомида ўтказилган мусобақа(чемпионат) ва кубок уйинлари ғолиб ва совриндорлари кубок ва медаллар, эсталик совғалар билан тақдирланишади ҳамда ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган халқаро спорт турнирлари, белгиланган ёш тоифаси(40+,45+,50+)буйича фахрийлар ўртасидаги халқаро футбол мусобақаларида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

-"" Мусобақа низоми(регламенти)да А ва В гуруҳи жамоалари учун, ёш чегараси буйича имтиёзлар жорий қилинган,

▶️ Талабнома(заявка)лар топшириш, мусобақа билан боғлиқ барча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.
📞 97-1337904
📞 94-0076064(талабнома буйича)
📞 90-9756677

Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇

✒️ https://inter-sport.uz/ru/

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

Каналимиз номидан барча юртдошларимизни 🌈 Наврўзи айём  билан чин юракдан муборакбод этамиз.  Байрам шукуҳи кезиб юрган ...
20/03/2024

Каналимиз номидан барча юртдошларимизни 🌈 Наврўзи айём билан чин юракдан муборакбод этамиз. Байрам шукуҳи кезиб юрган ушбу нурли лаҳзаларда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қилаётган эзгу ишларингизга файзу барокат тилаймиз.
Наврўз – кириб келаётган йил боши илоҳим юртимизга қут-барака, халқимизга тинчлик, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт олиб келсин!

Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇

📝 https://inter-sport.uz/ru/

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

 #Диққат  #Хушхабар⚽️ Фахрийлар Олий лигасига 2024-йилги мавсумдан  "INTER-SPORT-PRO" МЧЖ ҳомийлик қилади!Эслатиб ўтамиз...
13/03/2024

#Диққат #Хушхабар
⚽️ Фахрийлар Олий лигасига 2024-йилги мавсумдан "INTER-SPORT-PRO" МЧЖ ҳомийлик қилади!

Эслатиб ўтамиз‼️
✅ Фахрийлар Олий лигаси Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлар Бирлашмаси, Спорт вазирлиги, Қуролли кучлар фахрийлари кенгашлари, ЎФА фахрийлар кенгаши хамкорлик дастури асосида, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш ҳамда фахрийларимизни доимий спортга жалб қилиш мақсадида 2022-йилдан фахрийлар ўртасида футбол мусобақалари ўтказиб келмоқда. Қисқа вақт давомида ҳамкор ташкилот ва вазирликлар билан биргаликда фахрийлар ўртасидаги республика мусобақаларидан ташқари, халқаро футбол турнирларида хам муносиб қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритган.
🔥Қуйидаги канали(веб-сайт)миз орқали "INTER-SPORT-PRO" МЧЖ фаолияти билан танишиб чиқишингиз мумкин 👇👇👇
📝https://inter-sport.uz/ru/

Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

🏆 ФАХРИЙЛАР ФУТБОЛ ТУРНИРИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ! ✅    Йил бошидан  👉Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлар Бирлашмаси, Му...
11/03/2024

🏆 ФАХРИЙЛАР ФУТБОЛ ТУРНИРИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ!

✅ Йил бошидан 👉Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлар Бирлашмаси, Мудофаа вазирлиги марказий фахрийлар кенгаши, Учтепа тумани хокимлиги,"INTER-SPORT-PRO" МЧЖ, Фахрийлар Олий лигаси ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган 🇺🇿 Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлари Бирлашмаси ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишланган "Бирлашма Учтепа кенгаши кубоги" 🏆 футбол мусобақаси ўз якунига етди.
10-март куни пойтахтимизда ўтказилган финал ўчрашувлари хеч бир жамоа учун осон кечмади.
" Кумуш плей-офф" 🏆ғолиблиги учун майдонга тушишган Юнусобод-Авиатор баҳсида, ўз вақтида Осиёнинг икки карра энг яхши уйинчиси ҳисобланган Сервер Жепаровнинг ягона голи ҳисобига Авиатор фахрийлар футбол жамоаси ғолибликни қўлга киритишган бўлса, иккинчи финал "Олтин плей-офф" бош соврини учун курашда мусобақа мезбони Учтепа тумани "Veteran" Бирлашмаси "Ватанпарвар" жамоаси, Спорт вазирлигининг "Sport siti" жамоасига қарши майдонга чиқишди. Муросасиз кечган баҳсда "Ватанпарвар" жамоасидан, профессионал фаолиятида футбол
мухлислари қалбидан жой олган Жафар Ирисметов дастлаб ҳисобни очган бўлса, "Sport siti" хужумчиси Нуриддин Бобоев ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтлар 1-1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Пенальтилар сериясида Спорт вазирлиги дарвозабони икки бора рақиб уйинчиларини ранжитиб, жамоасини бош совринни қўлга киритишида асосий роль уйнади.

"Кумуш плей-офф" 3-ўрин учун
финал
Лочин - 🥉 CHNT
(O‘z karantin agentlik) (NURA group)
2 6

🥇 Финал
Юнусобод - Авиатор 🏆
(Юнусобод т) (Тошкент вилояти)
0 1

"Олтин плей-офф" 3-ўрин учун
финал
Челси. - Адреналин 🥉
(Тошкент вил) (Республика тез
тиббий ёрдам
маркази)
0 3

🏆 Финал

Ватанпарвар - Sport siti 🥇
(Учтепа тумани) (Спорт
вазирлиги)
1 - 1
(Пенальтилар серияси 5 : 6)

Ҳакамлар гуруҳи:
Шамсипов Бахтиёр
Мухторов Зокир
Исаева Диана

🔥 Ғолибларни тақдирлашда; Учтепа тумани хокими ўринбосари
О. М. Рахмонбердиев.
Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлар ва ногиронлари Бирлашмаси,Учтепа кенгаши раиси
М. С.Садиқов.
"INTER-SPORT-PRO" МЧЖ раҳбарияти, Фахрийлар Олий лигаси масъуллари,мудофаа вазирлиги фахрийлари ҳамда Учтепа тумани жангчи-фахрийлари иштирок этишди.

🔥Қуйидаги каналимиз(veb sayt) орқали Фахрийлар олий лигасида кутилаётган янгиликлар, ўзгаришлар хақида маьлумотлар оласиз; 👇👇
📝 https://inter-sport.uz/ru/

Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇

➡️ https://t.me/faxriylar_futboli

Address

Tashkent
10001

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Faxriylar Futboli posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share