Imom Moturidiy xalqaro ilmiy tadqiqot markazi

Imom Moturidiy xalqaro ilmiy tadqiqot markazi Imom Moturidiy xalqaro markazi
https://bit.ly/3qwXxjT

 #Муносабат✍️ Маънавий муштараклик ва умумий қадриятлар✔️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида “Жаҳолатга қар...
30/10/2025

#Муносабат

✍️ Маънавий муштараклик ва умумий қадриятлар

✔️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида илм-фан ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ташкилотга аъзо давлатлар олдида турган муҳим ва долзарб вазифалардан бири эканини таъкидлади.

✔️ Шунингдек, ёшлар орасида ёт ва бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида туркий давлатлар маконида экстремистик ва радикал мафкурага қарши курашишга қаратилган Ҳаракатлар режасини қабул қилиш, исломофобиянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш борасида ҳам яқин мулоқотларни давом эттириш таклифларини билдирди.

✔️ Дарҳақиқат, бугунги кунда экстремизм ва радикализм таҳдидлари нафақат миллий ёки минтақавий, балки халқаро миқёсдаги глобал муаммога айланиб улгургани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли, бугунги кунда мазкур таҳдидларга қарши курашни тизимли ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшларни мутаассиб ва бузғунчи ғоялар таъсиридан самарали ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бутун жаҳон жамоатчилиги олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Комилжон Шермухамедов,
Имом Мотуридий халқаро-илмий тадқиқот маркази директори

📃Манба: "Халқ сўзи" газетаси

M9ɓ

  ✍️ Жорий йилнинг 29 октябрь куни Махачкала шаҳрида “Мусулмон уламолари мероси: маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкам...
30/10/2025



✍️ Жорий йилнинг 29 октябрь куни Махачкала шаҳрида “Мусулмон уламолари мероси: маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда маърифат
ғояларини тарғиб қилиш” мавзусидаги V халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

🧊 Анжуман Доғистон Республикаси Муфтияти, Доғистон гуманитар институти ҳамда Ислом маданияти, илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари А.Тажиев ва З.Фахриддинов иштирок этмоқда.

⬇️ Конференция доирасида мусулмон илоҳиётшунослари илмий меросининг замонавий жамиятда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашда тутган ўрни, шунингдек, ушбу меросни кенг жамоатчиликка етказишнинг филологик ва медиакоммуникатив жиҳатлари муҳокама қилинади.

⌛Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг мазкур нуфузли халқаро тадбирда иштирок этиши Ўзбекистон ва Россия ўртасида маданий -маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, икки томонлама илмий ва маданий алоқаларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

  📚"Қувонч истасанг, меҳнат қил, ғам-андух хоҳласанг дангаса бўл!"                              ©️ИМОМ МОТУРИДИЙ
17/10/2025



📚"Қувонч истасанг, меҳнат қил, ғам-андух хоҳласанг дангаса бўл!"

                              ©️ИМОМ МОТУРИДИЙ

17/10/2025
📣📣📣⁉️Ақида илми мутахассислари диққатига!💠Жорий йилнинг 11-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамас...
10/09/2025

📣📣📣

⁉️Ақида илми мутахассислари диққатига!

💠Жорий йилнинг 11-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Ҳамза Бакрий томонидан ўқув семинар ўтказилади.

🧊 Ўқув семинарида тингловчилар учун доктор Ҳамза Бакрий XII асрда юртимизда яшаб ижод қилган аллома Абу Бакр ибн Масъуд Косонийнинг “ал-Муътамад фи-л-муътақад” номли асарини шарҳлаш асосида замонавий мутаассиб оқимларнинг ғояларига раддия бериш методологияси юзасидан маърузалар ташкил қилинади.

📍 Манзил: Тошкент шаҳар, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, А бино, 2-қават, 209-хона.

📝 Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот учун:

📞 Тел: (94) 687-96-83

📩 Email: [email protected]
Ўқувларда иштирок этиш бепул.

Address

Toshkent Shahri, Abdulla Qodiriy Ko‘chasi, 11/uy
Tashkent
10011

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00
Saturday 09:00 - 17:00

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Imom Moturidiy xalqaro ilmiy tadqiqot markazi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share