15/01/2022
BEELINE компанияси хам eSIM ни ишга туширди (аввалрок, MobiUz бу лойихани амалга оширган эди)
eSIM-карта нима?
eSIM одатий SIM-картага рақамли алтернатива бўлган "абонентни идентификация қилиш модулини" англатади. Оддий SIM-картадан фарқли равишда, eSIM -карта смартфонга ўрнатилган бўлади.
Сиз смартфонингиз слотига SIM-карта ўрнатишингиз шарт эмас, махсус QR-кодини сканерлаш орқали eSIM профилини ўрнатсангиз бўлди. eSIM профилида мобил тармоққа уланиш учун барча зарур маълумотлар мавжуд.
eSIM (embedded SIM) бу:
• оддий СИМ-картадан кўра кўпроқ хотира;
• битта қурилмадаги бир нечта рақамлар (ҳаттоки ҳар хил операторлар);
• фақат битта eSIM ва nano-SIM ни фаоллаштириш имконияти;
• жисмоний СИМ карта модулидан фойдаланишнинг ҳожати йўқ.
Технологиянинг қулайлиги оператор офисига бормасдан ҳам eSIM активлаштириш мумкин. Айниқса, маълум муддатга хориж давлатларига сафар қилганингизда махсус иловалар (Airalo: eSIM Store) ёрдамида трафик ҳам харид қилишингиз мумкин.
(eSIM хак,идаги маълумот
https://t.me/gsmgurus_FAQ дан олинди)