XTV Ijtimoiy himoya

XTV Ijtimoiy himoya Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from XTV Ijtimoiy himoya, Government Organization, Navai 2a, Tashkent.

02/12/2021

Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига хонадон калитлари топшириш ишлари давом этмоқда.

20/11/2021

Jahon bolalar kuni bilan tabriklaymiz! Har bir bola mehr va e’tibor qurshovida baxtiyor bo’lishini tilaymiz!

Поздравляем со Всемирным днём детей! Хочется пожелать, чтобы каждый ребенок был счастлив, окружен заботой и пониманием!

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 101-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати...
18/11/2021

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 101-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 5 нафар юқори синф ўқувчилари ва 3 нафар битирувчилари спортнинг “Taekwondo WTF” тури бўйича жорий йилнинг 19-24 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган карлар ўртасидаги жахон чемпионатида иштирок этиш учун Теҳрон шаҳрига (Эрон) жўнаб кетишди. Мазкур чемпионатда спортчи ўқувчиларимизга омадлар тилаймиз!

18/11/2021

“Мен ҳам эшитишни хоҳлайман” лойиҳаси доирасида 192 нафар болаларга “Zamin” фонди томонидан замонавий эшитиш мосламалари топширилди.

Ўзбекистонда болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича келгуси режалар муҳокама қилинди2021 йил 17 ноябрь ку...
18/11/2021

Ўзбекистонда болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича келгуси режалар муҳокама қилинди

2021 йил 17 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати UNICEF ташкилоти билан ҳамкорликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиш хавфи остида бўлган болаларнинг ҳозирги ҳолати, мамлакатимизда болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ислоҳ қилиш борасидаги келгуси режаларни муҳокама қилиш учун давра суҳбати ташкил этди.

Маълумотларга кўра, 2018 йилда 26532 нафар бола турли шаклдаги интернат муассасаларида истиқомат қилган, уларнинг аксарияти ногиронлиги бўлган болалардир. Интернат муассасаларида яшовчи болалар сони ҳар 100 минг болага 255 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич минтақавий ўртача кўрсаткичдан паст, лекин ҳар 100 000 болага 120 бола тўғри келадиган глобал кўрсаткичдан юқори. Интернат муассасаларида истиқомат қилган болаларнинг аксарияти ногиронлиги бўлган болалардир.

Йиғилишда сўзга чиққан UNICEF ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хон ҳукуматни Ўзбекистонда болаларни деинститутализациалаш борасида олган қатъий мажбурияти учун қутлашини, давомий ислоҳотлар жараёнининг самарали бўлиши учун болалар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни қамраб оладиган йирик муассасаларни тизимли ва босқичма-босқич ёпишни давом эттириш жуда муҳим эканлигини қайд этди. "Заиф болалар уларни қўллаб-қувватлайдиган турли хизматлар, жумладан жамоатчилик асосидаги ижтимоий хизматлардан фойдалана олишлари учун имкониятларни таъминлаш муҳим деб ҳисоблайман", дея таъкидлади у.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим вазирлиги, Миллий гвардиянинг масъул ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари деинститутализация бўйича олдинга қадам ташлаш йўллари, жумладан мувофиқлаштиришни кучайтириш, ҳуқуқий меъёрий базани мустаҳкамлаш, тегишли мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда заиф болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамжамиятга асосланган хизматларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Сенатнинг Ёшлар ишлари, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова “Ўзбекистонда деинститутализация бўйича қатъий сиёсатни шакллантириш бўйича муваффақиятга эришилгани ва бу борадаги чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича жуда муҳим қадамлар қўйилаётганини таъкидлади. Ҳеч кимни четда қолдирмаслик бўйича мақсадимизга эришиш учун болаларни ўз оиласи ва ҳамжамиятида қолишига қаратилган хизматларни янада кучайтириш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

https://senat.uz/uz/lists/view/3724

2021 йил 13 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Меҳрибонлик уйлари...
13/11/2021

2021 йил 13 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг ҳунармандчилик ҳайрия кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирнинг бадиий қисмида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган рақслар ва ижодий чиқишлар намойиш этилди. Сўнгра, Тошкент шаҳрида жойлашган 21-, 22-, 23-, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари ҳамда “SOS” Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг Тошкент шаҳар филиали тарбияланувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати кўргазмаси намойиш этилди. Болажонлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик, каштачилик, рассомчилик ва бошқа турдаги кўплаб ижодий ишлар кўрмазма қатнашчилари томонидан катта қизиқишлар билан кутиб олинди. Халқ таълими вазирлиги ҳамда болажонлар номидан кўргазмани ташкил этишда яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон волонтёрлари ассоцияцияси, Ёшлар ишлари агентлиги, шунингдек бош ҳомий “Murad Buildings” компаниясига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

06/09/2021
✅Куни кеча Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиялан...
16/08/2021

✅Куни кеча Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига кураш гилами ва яктаклари совға қилинди.

❇️Ўзига хос кураш байрами тусини олган тадбирда Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Баҳодир Абдувалиев, шаҳар кураш федерацияси масъуллари ҳамда бир гуруҳ таниқли полвонлар иштирок этишди.

👍Тадбир доирасида полвонлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Меҳрибонлик уйи кураш ихлосмандлари учун яктаклар тақдим этилди.

👉Келгусида ушбу тарбия масканидан иқтидорли ва моҳир полвонлар етишиб чиқишига ишонч билдирилди.

Address

Navai 2a
Tashkent
100011

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Telephone

+998954799914

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when XTV Ijtimoiy himoya posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to XTV Ijtimoiy himoya:

Share