22/05/2026
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қ.Исроилов томонидан Президентимизнинг 05.01.2026 йилдаги ПҚ–1 ва ПҚ–2-сонли қарорлари ижроси юзасидан Бектемир туманида ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, "Қўйлиқ" деҳқон бозорида ва унинг ҳудудидаги вазиятлар марказида рақамлаштириш ишлари, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларга яратилган шароитлар, санитария ва озиқ-овқат хавфсизлиги, нарх-наво барқарорлиги, яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, бу йўналишдаги профилактика тадбирлари мақсадли йўлга қўйилгани, кузатув камералари билан тўлиқ қамраб олингани, жамоат тартибини сақлашга масъул ходимларнинг шайлиги кўздан кечирилди.
Якунида масъулларга қатор топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.