Менинг Уйим

Менинг Уйим Уй-жойни рўйхатдан ўтказиш, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича кенг жамоатчиликни хабардор этиш кампанияси.

 #Биласизми Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади (https://lex.uz/docs/4977684 #497...
26/01/2021

#Биласизми

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади (https://lex.uz/docs/4977684 #4979470):

🔸кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔸кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔸кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

❗️Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Маданият ва санъат соҳасидаги давлат мулки объектлари давлат-хусусий шериклик асосида берилади“Маданият ва санъат соҳаси...
22/01/2021

Маданият ва санъат соҳасидаги давлат мулки объектлари давлат-хусусий шериклик асосида берилади

“Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (30-сон, 20.01.2021 й) қабул қилинди.

📋 Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

🔰 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:

➖ уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;

➖ уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.

♻️ Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

🔰 Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:
● хизмат кўрсатиш;
● кичик ишлаб чиқариш;
● савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.

21/01/2021

Кадастр соҳасида кеча ва бугун

 #Биласизми Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз (https://...
20/01/2021

#Биласизми

Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз (https://lex.uz/docs/4597630 #4598101):

🔸ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

🔸табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;

🔸давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.

❌ Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4953, 14.01.2021й) биноан, Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг...
15/01/2021

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4953, 14.01.2021й) биноан, Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Манба: УзА

https://t.me/uzauz/751

Хабарингиз бор, "Менинг уйим" лойиҳаси Кадастр агентлиги билан ҳамкорликда "Менинг ҳудудим - менинг ҳуқуқим" номли акция...
09/01/2021

Хабарингиз бор, "Менинг уйим" лойиҳаси Кадастр агентлиги билан ҳамкорликда "Менинг ҳудудим - менинг ҳуқуқим" номли акцияга старт берган эди.

Ушбу акциямиз ғолиби Янгийўл туманида яшовчи обуначимиз Ботир Рўзибоев бўлган эдилар. Кеча 8 январ куни ғолибимизга ўз совғасини топширдик. Саҳифамизни доимо кузатиб боринг. Янги акцияларда сиз ғолиб бўлишингиз мумкин.

Ғолибимизни эса яна бир бор табриклаймиз.

⁉️ Савол: Aукционда иштирок  этиш учун тўланган  бадал пули  қайтариб  бериладими?✅ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазир...
07/01/2021

⁉️ Савол: Aукционда иштирок этиш учун тўланган бадал пули қайтариб бериладими?

✅ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида” ги низомнинг 72 бандига асосан, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:

✅ охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига — аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш куни ичида;

✅ бошқа иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.

Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу ҳолат бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисоб рақамида қолдирилиши мумкин.

Аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига (аукцион ғолиби ва иккинчи иштирокчи) закалат пули қайтарилмайди.

⚡️Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди“Аҳолинин...
05/01/2021

⚡️Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (830-сон, 31.12.2020 й.).

📝 Қарор билан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп болали оила тушунчасининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, жумладан:

✅ Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

04/01/2021

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан Тадбиркорлик в...
04/01/2021

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-ауцион орқали бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» AAТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-ауционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи бўйича қўшимча модул ишлаб чиқилган бўлиб ушбу модул e-kadastr.uz манзилида жойлаштирилган.

Жисмоний ва юридик шахслар e-kadastr.uz манзили орқали ўзларининг таклифларини беришда ариза берувчи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун аризачи ONE-ID (id.gov.uz) идентификациялашнинг ягона тизимидан рўйҳатдан ўтган бўлиши шарт.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан маълумотлар «YERELEKTRON» AAТга киритилганда «Давергеодезкадастр» органлари томонидан беш иш куни мобайнида қонунчиликда назарда тутилган зарур материаллар тайёрланади.

Хабарингиз бор, "Менинг уйим" лойиҳаси Кадастр агентлиги билан ҳамкорликда "Менинг ҳудудим - менинг ҳуқуқим" номли акция...
30/12/2020

Хабарингиз бор, "Менинг уйим" лойиҳаси Кадастр агентлиги билан ҳамкорликда "Менинг ҳудудим - менинг ҳуқуқим" номли акцияга старт берган эди.

Бугун 30-декабр соат 20:00 да акциямиз ғолибини фейбук саҳифамизда жонли эфирда онлайн платформалар ёрдамида аниқлаймиз.

Эслатиб ўтамиз, акцияда фақат жонли (танлов учун очилган фейк аккаунтлар эмас) ва акция шартларини тўлиқ бажарган аккаунтлар ғолиб деб топилади.

Aкцияда иштирок этишга ҳали улгурмаган бўлсангиз, шошилинг 20:00 қадар мана бу пост (https://www.facebook.com/uzmeninguyim/posts/234261644729217) орқали иштирок этинг.

⚡️ 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?🔹 Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қул...
28/12/2020

⚡️ 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🔹 Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

🔹 Ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади, онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади, ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади, Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади.

🔹 «Ўзгидромет» ва «Метеоинфоком» ходимларининг лавозим маошларини ҳисоблашда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициенти икки баравар оширилган ҳолда қўлланади, шунингдек, ушбу ходимларга соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун ойлик устама ҳақ тўланади.

🔹 Аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

Яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида:

🔹 риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;

🔹 қурилиш корхоналарига ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат берилади.

🔹 Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.

🔹 Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам «Манзил» тизими орқали амалга оширилади.

🔹 Қурилиш соҳасидаги давлат харидлари тартибида ўзгаришлар бўлади.

Address

Tashkent

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 17:00

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Менинг Уйим posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share