22/05/2026
Тиббиёт соҳаси учун янги солиқ имтиёзлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 74-сонли фармойиши билан тиббиёт ташкилотлари ва барча иш берувчилар учун муҳим имтиёзлар белгиланди.
Янги тартиб ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) тизимини молиявий рағбатлантиради. Бундан уч томон ҳам манфаатдор:
Иш берувчи: Солиқ чегирмасига эга бўлади ва харажатларини камайтиради.
Суғурта компанияси: Мижозлари кўпаяди.
Тиббиёт ташкилотлари: Тўлови кафолатланган беморлар оқимига эга бўлади.
Асосий ўзгаришлар:
1. Ходимларни суғурталашда фойда солиғи имтиёзи
Бу имтиёз нафақат клиникаларга, балки барча соҳадаги ташкилотларга тегишли.
2026 йил 1 июлдан: Ходим ва унинг оиласи учун ИТС бадаллари (ҳар бир суғурталанган шахс учун йилига 10 млн сўмгача) фойда солиғи базасидан чегирилади.
2. Хорижий мутахассислар учун енгилликлар
Тиббиёт ташкилотларига жалб қилинган чет эллик шифокорлар, техник мутхассислар ва менежерлар учун:
Ижтимоий солиқ: 2029 йилгача 12% эмас, балки 1% қилиб белгиланди.
Мамлакатда ишлаш ҳуқуқи: Тасдиқнома бериш йиғими БҲМнинг 1 бараваригача туширилди.
3. Божхона имтиёзлари
2026 йил 1 июндан 2029 йилгача тиббиёт ташкилотлари қуйидагиларни импорт божисиз олиб кириши мумкин:
Тиббий ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва сарф материаллари;
«А» тоифадаги янги тез тиббий ёрдам машиналари.
4. Янги клиникалар қуриш учун молиявий кўмак:
Ҳудудларда юқори технологияли клиникалар қурувчи тадбиркорлар учун 200 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилди:
Лойиҳа лимити: 10 млн долларгача.
Муддати: 10 йил (3 йиллик имтиёзли давр билан).
Ставка: МБ асосий ставкаси + 3%.
Давлат кўмаги: Кредит бўйича асосий ставканинг 50 фоизи компенсация қилинади ва коммуникация (свет, газ, сув, йўл) тармоқларига улаш бепул таъминланади.
Қурилган клиникалар иш бошлаганидан сўнг 3 йил ичида миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтиши шарт.
Муҳим: Ушбу имтиёзлар Солиқ кодексининг 483-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилганидан сўнг тўлиқ кучга киради. Ҳозир Фармон даражасида тасдиқланган.