06/06/2025
🔴 IV Халқаро Фармацевтика Форуми 📌 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари, Тошкент шаҳри минтақанинг асосий тармоқ тадбири бўлган IV Халқаро Фармацевтика Форуми бўлиб ўтмоқда. У давлат органлари, етакчи халқаро ва маҳаллий фармацевтика компаниялари, профессионал уюшмалар, илмий ҳамжамият ва инвестиция сектори вакилларини бирлаштирди.✅ Форум доирасида ялпи мажлислар, панель сессиялари, амалиётга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилди, шунингдек, давлат ва бизнес ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи B2B ва B2G музокара майдончалари ташкил этилди.❗️ Музокаралар доираси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "BAYER" компанияси вакиллари билан учрашувда қуйидаги масалалар, яъни:➡️ Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини соддалаштириш;➡️ Маҳаллий биологик фаол қўшимчалар (БАДлар) ишлаб чиқаришни ривожлантириш;➡️ Импорт божлари ва уларнинг таркиби;➡️ Дори воситаларини локализация қилиш орқали турини кўпайтириш муҳокама қилинди.❗️ Навбатдаги учрашув "BERLIN-CHEMIE" компанияси вакиллари билан бўлиб ўтди. Унда қуйидаги масалалар кўтарилди:➡️ Ўзбекистонда минтақавий марказ (hub) ташкил этиш ташаббуси;➡️ Дори воситалари учун нарх шакллантириш масалалари.✅ IV Халқаро Фармацевтика Форуми Ўзбекистоннинг Евроосиёдаги энг жадал ривожланаётган фармацевтика бозорларидан бири эканлигини тасдиқлади, бу бизнес ва давлат ўртасидаги мулоқотнинг юқори даражаси, инновацияларга очиқлик ва соҳани барқарор ривожлантиришга содиқликни намойиш этди.Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube