Odiljon Sattarov

Odiljon Sattarov Мутахассисларни хорижда тайёрлаш

28/05/2025
Бугун кенжа фарзандим Ашрафжон 2-синфни аъло баҳоларга якунлади. Сўнгги қўнғироқда синфи билан саҳна кўриниши тайёрлашди...
22/05/2025

Бугун кенжа фарзандим Ашрафжон 2-синфни аъло баҳоларга якунлади. Сўнгги қўнғироқда синфи билан саҳна кўриниши тайёрлашди. Уни кўриб ўзимни ёшлигим эсимга тушиб кетди. Ўқирдик, изланардик, ҳеч тинмасдик илм эгаллашга иштиёқимиз ниҳоятда баланд эди. Бугун ёшлар учун давлатимиз томонидан замонавий илм олишга барча шароитлар яратилган. Улар биздан ҳам юқори марраларни эгалласин ва юртимиз равнақи, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрнини юксалтиришда олаётган билим, кўникма ва ҳаётий тажрибаларини сафарбар қилишларида Яратганнинг ўзи қўлласин!

11/07/2024

Хориждаги ўзбек тили ўқитувчилари учун 1-малака ошириш курслари якунланди.

Германиядаги сафаримизни Аусбилдинг дастури асосида Штайнбах шаҳрида таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ватандошлар х...
19/04/2024

Германиядаги сафаримизни Аусбилдинг дастури асосида Штайнбах шаҳрида таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ватандошлар холидан хабар олиш билан давом эттирдик. Шунингдек, уларнинг ўқиш ва меҳнат қилиш шароитлари билан яқиндан танишдик. Наврўз байрами муносабати байрам дастурхони, санъаткорларнинг чиқишлари маҳаллий халқ, иш берувчилар ва ватандошлар учун бирдек манзур бўлди.

Берлин шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонасида Эл-юрт умиди жамғармаси стипендиатлари, Германияда таҳсил олаётган ёшлар билан ...
18/04/2024

Берлин шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонасида Эл-юрт умиди жамғармаси стипендиатлари, Германияда таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотлар ташкил этилди. Ёшларнинг таклифлари, уларнинг шижоати ҳақиқатдан ҳам таҳсинга сазовор. Уларнинг барчаси Янги Ўзбекистоннинг Олтин Фондлари.

Чехиянинг Прага шаҳрида Наврўз танталари бир гуруҳ ватандошлар билан яна давом этди. Унда Прагада тадбиркорлик қилаётган...
18/04/2024

Чехиянинг Прага шаҳрида Наврўз танталари бир гуруҳ ватандошлар билан яна давом этди. Унда Прагада тадбиркорлик қилаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ватандошлар жамланди. Самимий суҳбат, келгусидаги истиқболли режалар асосий муҳокама қилинган мавзулар. Шунингдек, Чехиядаги барча ватандошлар Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлардан жудаям мамнунлигини билдиришди.

Кеча Заковат интелектуал ўйини якунланди. 3- ўринни Туркистон жамоаси қўлга киритган бўлса,  2- ўрин Gauss жамоасига, 1-...
14/04/2024

Кеча Заковат интелектуал ўйини якунланди.
3- ўринни Туркистон жамоаси қўлга киритган бўлса, 2- ўрин Gauss жамоасига, 1- ўрин Westfalia жамоасига насиб этди.

15 та тадбирда фаол қатнашган жамоаларга Фонд томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, 3- ўринни олган жамоанинг ҳар бир аъзосига Планшет, 2- ўринни қўлга киритган жамоанинг ҳар бир аъзосига Ноутбук ва 1 ўринни олган жамоа аъзоларига Ўзбекистон бўйлаб бир ҳафта муддатга саёҳат тур пакети сертификати топширилди.

Мазкур тадбир Германиядаги ватандошларни янада бирлаштирди ва анча яқинлаштирди.

Шу билан бирга, ватандошлар учун байрам дастурхони ҳамда Ўзбекистонда кўзга кўринган хонандаларнинг чиқишлари, куй-қўшиқлари бирдек манзур бўлди.

Биз бугун эрталаб Берлиндан Прагага йўл олдик.

Наврўз байрамларини Германияда таҳсил олаётган ва фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида Заковат интелектуал ўйинини ўтка...
13/04/2024

Наврўз байрамларини Германияда таҳсил олаётган ва фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида Заковат интелектуал ўйинини ўтказишдан бошладик. 18 та жамоага омад тилаймиз. Ғолибларга Фонд номидан ажойиб совғалар тайёрланган. Кун давомида албатта хабар берамиз.

Address

Muqimiy 166
Tashkent
100087

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 17:00

Telephone

+998712030041

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Odiljon Sattarov posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Odiljon Sattarov:

Share