03/06/2026
#интервью
— Статистика тизими бўйича халқаро конференциялар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика соҳасига оид ўтказилаётган анжуманлари ҳамда ЭСКАТО Статистика бюроси томонидан ташкил этилаётган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг иштирокини кузатиб турган бўлсангиз керак. Умуман Миллий статистика қўмитасининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини қандай баҳолайсиз?
— Албатта, биз Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасини халқаро тадбирлардаги иштирокини кузатиб, катта ўсиш борлигига гувоҳ бўлдик. Мамлакатда статистик маълумотларнинг ишончлилигини яхшилаш мақсадида Миллий статистика қўмитасининг қарашлари ва стратегиясини аниқ ифодалашга урғу берилмоқда. Шу билан бирга, муайян йўналишларда эришилган ютуқларни намоён этиш масаласи ҳам қайд этилди.
Биргина Қирғиз Республикасида бўлиб ўтган юз йиллик юбилей тадбирни мисол қилиб келтираман. Унда Миллий статистика қўмитаси вакиллари хатоликларни камайтириш ва маълумотлар билан ишлаш кўникмаларини намоён қилиб иштирок этишди. Мен ўйлайманки, бу каби тадбирлар бошқа давлатлар учун ҳам яхши дарс бўлиб хизмат қилади. Қолаверса, бу тажриба алмашиш учун ҳам қулай имконият. Давлатлар бир-биридан икки томонлама тажриба алмашиши мумкин, чунки бу жараён Ўзбекистонда янгича тарзда амалга оширилаяпти.
Оберт Пимхидзай
Жаҳон банки эксперти