Мажбурий ижро бюроси

Мажбурий ижро бюроси Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi

"777" рақамли автомашина жарима майдончасига йўл олдиМажбуриятни вақтида бажармаслик нафақат молиявий юқ, балки кўнгилси...
28/04/2026

"777" рақамли автомашина жарима майдончасига йўл олди

Мажбуриятни вақтида бажармаслик нафақат молиявий юқ, балки кўнгилсизликларга ҳам сабаб бўлади. Навбатдаги ижро ҳаракатлари давомида "Микрокредитбанк" АТБ фойдасига бўлган қарздорлик сабабли қимматбаҳо автомобиль хатланди.

Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими ходимлари томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги тадбир ўтказилди. Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг ижро варақасига асосан фуқаронинг "Микрокредитбанк" АТБ Косон филиали олдида 41 миллион сўм миқдоридаги қарздорлиги мавжуд бўлган.

Бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, қарздорлик бартараф этилмагач, давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Натижада, қарздорга тегишли бўлган “_ 777 ” рақамли "JETOUR X70" русумли автомобиль хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ф.Р.дан ундирувчи П.С. ф...
28/04/2026

Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ф.Р.дан ундирувчи П.С. фойдасига 90 184,9 минг сўм қарз ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати 2026 йил 14 март куни бўлимга келиб тушиб, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилди. Қарздорга қонунчиликка мувофиқ ихтиёрий равишда тўлаш учун 15 кунлик муддат берилди. Бироқ белгиланган муддатда қарздор томонидан тўлов амалга оширилмади.

Шундан сўнг давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро чоралари қўлланилди. Жумладан, қарздорнинг чет элга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланди, шунингдек, унинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровлар юборилди. Олинган жавобларга кўра, қарздор номида расмий мулк мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
2026 йил 6 апрель куни қарздорнинг яшаш манзилига чиқилиб, унга суд қарорини бажариш зарурлиги, бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари батафсил тушунтирилди. Шунингдек, қарздордан қарзни тўлаш бўйича мажбуриятнома олинди.

Олиб борилган изчил ва самарали ижро ҳаракатлари натижасида, 2026 йил 20 апрель куни қарздор томонидан 90 184,9 минг сўм қарз тўлиқ қопланди.

Ундирилган маблағлар эса 2026 йил 21 апрель куни ундирувчининг мурожаатига асосан унинг пластик картасига ўтказиб берилди. Шу тариқа, фуқаро манфаати таъминланди.

Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ф.Р.дан ундирувчи П.С. фойдасига 90 184,9 минг сўм қарз ундириш белгила....

28/04/2026

Тадбиркор фойдасига моддий зарар ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Юнусобод туманида тадбиркор фойдасига 1 млрд. 159 млн. сўм миқдоридаги етказилган моддий зарарни қарздор корхона ҳисобидан ундириш бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа тафсилоти.

“Milliy TV” телеканалининг “Millar" информацион теледастурида намойиш этилди. (27.04.2026 йил, соат 21-10 да)

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.Жумладан, бюр...
28/04/2026

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бюронинг Хўжайли туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, «Apex Insurance» акциядорлик жамияти фойдасига 18 миллион сум миқдорида қарздорликни ундириш чоралари кўрилди. Аниқланишича, фуқаро У.С. ва жамият ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, кредит эвазига автомобильни суғурталаш амалга оширилади.

Бироқ, қарздор томонидан кредит маблағлари белгиланган муддатларда қайтарилмагани сабабли, банк томонидан тўлов акциядорлик жамиятига қаратилади. Жамият эса қарздорликни ундириш мақсадида судга даъво аризаси киритган. Суд томонидан қабул қилинган қарорга асосан, мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “COBALT” транспорт воситаси хатланди ва белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, автомобильга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Ушбу ижро иши доирасида Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими давлат ижрочиси ва туман ЙҲХБ ходими билан биргаликда қарздорга тегишли транспорт воситаси Хўжайли туманида ҳаракатланиб юргани қайд этилиб, 24-апрель куни иркувга олинди.

Қарздорликни ундириш доирасида транспорт воситаси хатланди 28 апрель 2026, 10:58 30 Жамият Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида ти....

Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар Р.Д.дан...
28/04/2026

Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар Р.Д.дан унинг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун улар вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлимига келиб, фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган. Унинг тўлаши лозим бўлган алимент пули ҳисоблаб чиқилганда жами 180 миллион сўмни ташкил этган.

Шундан сўнг, ундирувчи Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими келиб, фарзандлари учун ҳисоблаб чиқилган алимент пулларини жавобгардан тўлиғи билан олганлиги сабабли ижро ишини тугатиб бериш ҳақида илтимоснома берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар Р.Д.дан унинг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига икк

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Ислом Арзиев раҳбарлигида бир неча маротаба мурожаа...
28/04/2026

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Ислом Арзиев раҳбарлигида бир неча маротаба мурожаат йўллаган фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда 10 дан ортиқ фуқароларни қийнаётган муаммолар бевосита ва видеоконференцалоқа орқали онлайн тарзда тингланиб, улар ўртага ташлаган масалаларга ечим изланди, аксарияти қаноатлантирилди, айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган аризалар кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Тўрткўл туманининг энг олис ва чекка ҳудудида ташкил этилган сайёр қабулда бошқарма бошлиғининг ўринбосари Тимур Файзуллаев ҳам фуқаролар мурожаатларини тинглади. Уларнинг кўпчилиги ўз ўрнида ечимини топди. Ҳал этилиши вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида туманларнинг олис ҳудудларида жами 58 та сайёр қабул ўтказилди. Уларда 258 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, муаммолари қонуний ечим топиши назоратга олинди ва кўриб чиқилиши таъминланди.

Сайёр қабул: фуқаролар мурожаатлари назоратда 27 апрель 2026, 17:53 39 Жамият Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Ислом Арзиев раҳбарл....

Жиззах вилоятида қарздорликка қарши кураш доирасида Мажбурий ижро бюроси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида ав...
27/04/2026

Жиззах вилоятида қарздорликка қарши кураш доирасида Мажбурий ижро бюроси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида автотранспорт воситаларини аниқлаш ва қидириш бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда.



Тадбирлар шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларида ташкил этилган бўлиб, махсус ишчи гуруҳлар томонидан изчил амалга оширилмоқда.



Олиб борилаётган рейдлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Жумладан, рейдлар давомида 322 та автотранспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилди. Уларнинг 207 таси қидирувда бўлгани аниқланди.



Рейд тадбирлари изчил равишда давом эттирилмоқда.

Тадбир давомида 322 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Урганч туманида газ таъминоти корхонаси фойдасига йирик миқдордаги маблағ ундирилди. Қарийб 2,2 миллиард сўмлик қарздорл...
27/04/2026

Урганч туманида газ таъминоти корхонаси фойдасига йирик миқдордаги маблағ ундирилди. Қарийб 2,2 миллиард сўмлик қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келган корхона ҳисобрақамларига нисбатан мажбурий чоралар кўрилди.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан, «Жайхун йўллардан мунтазам фойдаланиш» корхонаси «Ҳудудгазтаъминот» АЖ олдида юзага келган 2,2 миллиард сўмлик дебитор қарздорлигини тўлаши белгиланган эди. Бироқ, корхона раҳбарияти томонидан мазкур мажбурият белгиланган муддатларда бажарилмади.

Ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) Урганч тумани бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочиси А.Бектасов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Дастлаб, қарздор корхона раҳбари билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун қонуний муддат берилди. Бироқ, огоҳлантиришлар самарасиз якунлангач, бюро ходимлари қатъий чоралар кўришга мажбур бўлди.
Мажбурий ижро доирасида «Жайхун йўллардан мунтазам фойдаланиш» корхонасининг барча банк ҳисобрақамларига банд солинди, шунингдек, корхона тасарруфидаги мол-мулклар хатловга олинди.

Кўрилган тезкор ва қатъий чоралар натижасида қарздор корхона ниҳоят 2,2 миллиард сўмлик газ учун бўлган қарздорликни тўлиқ қоплашга эришди. Маблағлар белгиланган тартибда ундирувчи — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳисобига ўтказиб берилди.

Урганч туманида газ таъминоти корхонаси фойдасига йирик миқдордаги маблағ ундирилди. Қарийб 2,2 миллиард сўмлик қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келган корхон

Бугунги кунда ноқонуний қурилган уй-жойлар, бинолар масаласига тўхталганда: тортишувлар, кўз ёш тўкилишини кўриш мумкин....
27/04/2026

Бугунги кунда ноқонуний қурилган уй-жойлар, бинолар масаласига тўхталганда: тортишувлар, кўз ёш тўкилишини кўриш мумкин. Афсуски, айрим фуқаролар бу ҳолга тушишидан олдин қилаётган ишларининг оқибатини ўйлаб кўришмайди.



Ноқонуний ер участкалари масаласида бу қадар тушунмовчилик ва зиддиятлар кўп учрайди. Ҳатто тегишли ҳужжатлари бўлмай туриб йиллар давомида ундан фойдаланиб келаётган фуқароларни ҳам учратиш мумкин.



ФИБ Марғилон туманлараро судининг ноқонуний қурилмани бузиш бўйича ижро ҳужжати чиқарган. Яъни, Хонобод маҳалласи Хамид Олимжон кўчасида муҳофаза ҳудудида жойлашган 85 кв ер майдонига ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний қурилма, суд қарорига асосан мазкур мажбурий тартибда буздириш белгиланган.



Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Ёёзвон туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ихтиёрий муддат ичида қарздор ижро ҳужжати талабларини бажармагани боис 22.04.2026 йил куни бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида белгиланга тартибда ўз бошимчалик билан темир навес мажбурий буздириш тартиби таъминланди. Суд ҳужжати амалда ижро этилди.

Шу тариқа суд ҳужжати амалда тўлиқ ижро этилган.

Мажбурий ижро бюросининг Пешку туман бўлими иш юритувидаги суд ҳужжатига кўра, қарздор Л.Б.дан ундирувчи Ш.Р. фойдасига ...
27/04/2026

Мажбурий ижро бюросининг Пешку туман бўлими иш юритувидаги суд ҳужжатига кўра, қарздор Л.Б.дан ундирувчи Ш.Р. фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандлари моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.



Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Қарздор ишлаш мақсадида четга чиқмоқчилигини билдириб, амалий ёрдам сўраган.



Қарздорга ижро ҳужжатида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда алимент тўловларини олдиндан тўлаш тартиби тушунтирилган.



Суд жараёнида ундирувчи даъво аризасини маъқулланган ва даъво қаноатлантирилиб, давлат ижрочиси томонидан ҳисобланган 5 йиллик алимент пулларини олдиндан ундириш белгиланган.



Ижро ҳаракатлари давомида олдиндан ундирилиши белгиланган 177 182 803 сўм алимент пуллари ундириб, қарздорнинг четга чиқишига қўйилган чеклов бекор қилинган.

Эркак икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 177 млн алимент тўлаган.

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари ижроси таъминланиб, келинлик сарполари в...
27/04/2026

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари ижроси таъминланиб, келинлик сарполари ва бошқа мол-мулклар билан боғлиқ низога чек қўйилди.



Аниқланишича, собиқ турмуш ўртоқлар ўртасидаги мулкий келишмовчиликлар натижасида аёлларга тегишли бўлган келинлик сарполари ва бошқа шахсий буюмларни қайтариш масаласида низо келиб чиққан. Аёллар ўз мулкларини олиб кетишга уринганларида қаршиликка дуч келиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилишган.



Суд қарорларига мувофиқ, қарздорлардан ундирувчилар фойдасига жами 30 турдаги мол-мулкни қайтариш белгиланган.



Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчиларга тегишли барча мол-мулклар, жумладан келинлик сарполари ҳам тўлиқ ҳажмда қайтариб берилди. Шу билан мазкур ижро ҳужжатлари бўйича ишлар тўлиқ якунланди.

Ижро ҳаракатлари давомида 30 дан ортиқ мол-мулк тўлиқ қайтарилган.

Address

Республика Узбекистан, г. Ташкент, Улица Халкобод, 3 проезд, дом 2А
Tashkent
100084

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Мажбурий ижро бюроси posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share