Tergov departamenti

Tergov departamenti IIV huzuridagi Tergov departamentining rasmiy kanali | Официальная страница Сл?

02/06/2026

Огоҳлик давр талаби

Бир неча дақиқалик хатолик — йиллаб жазога сабаб бўлиши мумкин. Транспорт воситасини олиб қочиш жиноят ҳисобланади. Қонунни бузманг, келажагингизни хавф остига қўйманг.

Навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.Куни кеча, Андижон вилояти масъуллигида “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни т...
25/05/2026

Навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Куни кеча, Андижон вилояти масъуллигида “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилишда ягона тергов амалиётини йўлга қўйиш, фуқаролик ва иқтисодий судловга оид масалаларни фарқлашда амалиётда учраётган муаммолар, шахсларнинг ҳаракатларини малакалашда эътибор қаратиладиган талаблар” мавзусида видеоконференсалоқа тизими орқали ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судьяси Б.Ф. Турдиев, Андижон туманлараро иқтисодий суди судъяси Р.Г.Асқаров, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Н.А.Шарипова, , Андижон вилояти прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Д.К.Рахмонов, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази эксперти А.Ч.Муҳаммадиев, Андижон вилоят бўлими суд-иқтисодий экспертизаси эксперти М.С.Азимова ҳамда Андижон шаҳар “TRUST AND PROTECTION” адвокатлик бюроси адвокати Ж.К.Мамитовлар иштирок этди.

Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, Транспортда хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятлар ИИБ шахсий таркиби видеоконференция алоқаси орқали қатнашдилар.

Семинар савол-жавоб шаклида ўтказилиб, иштирокчилар иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда келиб чиқаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Ўқув семинари якунига кўра тергов бўлинмалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўзаро фикр алмашишди.

Бу каби ўқув машғулотлари режа асосида давом еттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашропов ИИВ Академияси магистратура тингловчилари...
23/05/2026

Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашропов ИИВ Академияси магистратура тингловчилари учун машғулот ўтди

Очиқ мулоқот тарзида ўтган машғулотда тергов сифатини ошириш, соҳани рақамлаштириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида департамент ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Рамазон Ашропов даставвал соҳадаги кенг қамровли ислоҳотларга тўхталди. Ички ишлар органларини халқчил тузилма сифатида шакллантириш жараёнида жиноятларни тергов қилиш фаолиятини тубдан такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, тизим ходимларининг касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Машғулотда соҳадаги айрим муаммолар, хусусан, тергов жараёнида йўл қўйилган процессуал хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек жиноят ишларини қисқа муддатда, сифатли ва тезкор тергов қилиш мақсадида амалиётга татбиқ қилинган “Сурхондарё тажрибаси” тақдимот қилинди. Мазкур тажриба ўзининг ижобий натижасини кўрсатаётгани, бугунги кунда тизимни бошқа ҳудудларда оммалаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Замонавий раҳбарлик бўйича таълим олаётган тингловчиларга соҳага рақамли ёндашувларни татбиқ қилиш, терговчи ва суриштирувчиларнинг кунлик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш, тергов сифатини янада ошириш бўйича амалий тавсия ва долзарб вазифалар етказилди.

Бухоро вилоятида ички ишлар ҳамда прокуратура органлари тизимида фаолият юритаётган тергов ходимларининг касбий билим ва...
21/05/2026

Бухоро вилоятида ички ишлар ҳамда прокуратура органлари тизимида фаолият юритаётган тергов ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Бухоро вилоятида тергов фаолиятини янада такомиллаштириш ва уни янги босқичга кўтариш, ички ишлар ҳамда прокуратура органлари тизимида фаолият юритаётган тергов ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, Олий суд ва вилоят судьялари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси профессор-ўқитувчилари, вилоят ИИБ ҳамда унинг қуйи тузилмалари терговчи ва суриштирувчилари, вилоят прокуратураси масъул раҳбарлари, туман ва шаҳар прокурорларининг соҳавий ўринбосарлари ҳамда терговчилари иштирокида ташкил этилган мазкур семинарда тергов жараёнларини такомиллаштириш, иш юритишда замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш, далилларни тўплаш ва баҳолаш сифатини ошириш, бўйича билим кўникмалари етказилди.

Шунингдек, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, рақамли изларни аниқлаш, уларни тўғри процессуал расмийлаштириш, электрон маълумотларни сақлаб қолиш ва қонуний тартибда мустаҳкамлаш, тергов ҳаракатларини ўтказишда рақамли криминалистика имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан амалий тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, кибержиноятларни фош этишда тезкор маълумот алмашинувини таъминлаш, электрон қурилмалар ва онлайн платформалар билан ишлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар муҳокама қилинди.

Машғулот мунозара, амалий мисоллар ва савол-жавоб тарзида ташкил этилди.

Бундай ўқув-амалий семинарлар ҳудудларда мунтазам ташкил этилиб, тергов сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади.

20/05/2026

Birgina qo'ng'iroq ortidan yo'qotilgan 1 milliard so'm: Buxoro viloyati IIBning navbatdagi kiber "ovi"

Ички ишлар вазирлигида тергов масалалари бўйича навбатдаги қабул ўтказилдиФуқаролар билан очиқ мулоқот доирасини кенгайт...
19/05/2026

Ички ишлар вазирлигида тергов масалалари бўйича навбатдаги қабул ўтказилди
Фуқаролар билан очиқ мулоқот доирасини кенгайтириш, процесс иштирокчиларини муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бевосита жойида ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 19 май куни Тергов департаменти томонидан навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.

Ушбу қабул давомида, жами 75 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг 55 таси дастлабки тергов, 15 таси терговга қадар текширув ҳамда 5 таси бошқа масалаларни ташкил этди.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 19 таси (25.3 фоиз) қабул вақтининг ўзида ҳал этилди, 11 таси (14,7 фоиз) юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 55 таси (73.3 фоиз) эса қўшимча комплекс ўрганишлар талаб этганлиги сабабли масъул ва раҳбар ходимларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Мазкур турдаги қабуллар келгусида ҳам тизимли равишда ташкил этиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузурида Тергов департаменти

19/05/2026

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси катта лейтенант Умиджон Гулмуродовнинг хизмат фаолиятидан лавҳа
----------
Navoiy viloyati IIB huzuridagi Tergov boshqarmasi katta tergovchisi katta leytenant Umidjon Gulmurodovning xizmat faoliyatidan lavha

Шайхонтоҳур туманида тергов сифати  ва самарадорлигини янада яхшилаш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.Хусусан, жорий йи...
01/05/2026

Шайхонтоҳур туманида тергов сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Хусусан, жорий йилнинг 30 апрель куни Шайхонтоҳур туманида Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Мансур Саттаров раҳбарлигида Тергов департаменти масъуллари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи Д.Мирсадиков, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ раҳбарияти, масъул ходимлари, терговчи ва суриштирувчилари ҳамда тумандаги терговга қадар текширувни амалга оширувчи ходимлар (тезкор қидирув, профилактика, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари) иштирокида семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Шайхонтоҳур туманида тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш, янгича тергов амалиёти ва терговга қадар текширув бўлинмаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари муҳокама этилди.

Жиноят ишларини тамомлашда процессуал муддатларни белгилаш бўйича янги амалиётни жорий этиш, унга кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ишларини қисқа муддатларда тамомлашга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, мазкур амалиётнинг ўзига хос жиҳатлари, терговга қадар текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли ўтказиш, жиноят ишларини тамомлашда «ярашув» ва «айбига иқрорлик тўғрисида келишув» институтларини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш бўйича тушунтиришлар берилди.

Ушбу чора-тадбирлар жиноят ишларини самарали, тезкор ва қонун талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда тамомлашга, энг асосийси, процесс иштирокчиларини ортиқча оворагарчилигини олдини олишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, муҳокамада терговга қадар текширув бўлинмаси фаолиятидаги мавжуд муаммолар, ходимларга яратилган шарт-шароитлар, ишни ташкил этиш аҳволи, моддий-техник жиҳатдан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилиб, келгусидаги ишлар белгилаб олинди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратаменти

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий қабулда аҳоли мурожаатлари атрофлича кў...
01/05/2026

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий қабулда аҳоли мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилиб, муаммоларни тизимли ҳал қилишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан бири — аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни тизимли равишда йўлга қўйишдан иборат.

Мазкур йўналишда ички ишлар органлари томонидан фуқаролар билан бевосита мулоқотни таъминлаш, аҳоли мурожаатлари ва эҳтиёжларини атрофлича ўрганиш, келиб тушган ариза ва таклифларни қонунчилик талаблари асосида ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи иштирокида шахсий қабул ўтказилди.

Тадбир давомида Тергов бошқармаси ва қуйи тизим тергов бўлим-бўлинмалари фаолиятига оид жами 14 та мурожаат қайд этилди. Мурожаатлар асосан терговга қадар текширув ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси ижобий ҳал этилди. Қолган 9 та мурожаат бўйича қўшимча текширув, соҳавий органлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўриш талаб этилганлиги сабабли, улар белгиланган тартибда назоратга олинди ва масъул шахсларга ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2026 йилн...
30/04/2026

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2026 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов ҳамда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов ҳузурида вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2026 йил 3 ой давомидаги хизмат фаолияти якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, вилоятдаги криминоген вазият ҳақида ахборот берди.

Шундан сўнг, вилоят ҳудудида соҳавий хизматлар ва ички ишлар бўлимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда йўл қўйилган камчиликлар фаолиятлари танқидий-таҳлил этилди.

2026 йил уч ой давомида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар учун хавфсиз муҳитни яратиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қарорининг мазмун-моҳияти, ижросини таъминлашда еттилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Address

Юнус Раджаби 1
Tashkent
100029

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Tergov departamenti posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Organization

Send a message to Tergov departamenti:

Share