03/06/2026
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Суғурта агентлари тўғрисидаги низом қабул қилинди (Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 2 июнда 3845-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди).
Низом билан суғурта агентлари:
🔹фаолиятини амалга ошириш тартиби;
🔹ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
🔹воситачилик фаолияти механизмлари;
🔹фаолият устидан назорат қилиш тартиби белгиланди.
Шунингдек, қуйидагилар:
🔵агент битимларини Агентликнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида қайд этиш ва ID рақам бериш;
🔵инсофсиз суғурта агентлари реестрини юритиш;
🔵банк кредитлари билан боғлиқ суғурта шартномаларида суғурта агенти сифатида иштирок этиш тартиби;
🔵малака ошириш, шаффофлик ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид талаблар назарда тутилди.
Мазкур Низом суғурта бозорини самарали тартибга солиш ва суғурта хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Батафсил (napp.uz) saytida.