30/09/2022
#Бухоро вилояти
Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик - тизимдаги шаффофликни ўзида намоён этади.
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини самарали ва сифатли таъминлаш, қолаверса, бу йўналишда ОАВлар билан доимий ҳамкорликни давом эттириш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.
✍️Хусусан,Қўмита томонидан жорий йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда режа ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.
📍Асосий мақсадимиз, Қўмита фаолияти самарадорлигини ошириш, тизимдаги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, соҳадаги янгиликлар, олиб борилаётган ислоҳотларни ўз вақтида ва тезкорлик билан оммага етказишдан иборатдир. Бу борадаги ишларни Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан янада жадаллаштириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Kanalga ulanish 👉 https://t.me/AntimonUz
website | facebook | telegram | youtube | instagram |Twitter