Surxondaryo viloyat sudi

Surxondaryo viloyat sudi Surxondaryo viloyat sudi

🌟 Recover Your Lost Funds with Confidence! 🌟Have you lost money in cryptocurrency scams, Ponzi schemes, or fraudulent tr...
26/10/2025

🌟 Recover Your Lost Funds with Confidence! 🌟
Have you lost money in cryptocurrency scams, Ponzi schemes, or fraudulent trading platforms? Don’t lose hope! At Fund Recovery Solutions, we specialize in helping victims recover their hard-earned funds.
Our expert team uses proven strategies and cutting-edge tools to trace and recover assets lost to scams or unreliable platforms. We’re committed to guiding you through the process with transparency, professionalism, and care.
💼 Why Choose Us?
✅ Experienced recovery specialists
✅ Tailored solutions for crypto, Ponzi schemes, and trading platforms
✅ Confidential and secure process
📩 Take the First Step Today!
Contact us for a free consultation to discuss your case. Let us help you reclaim what’s rightfully yours. Visit www.fundrecoverysolution.com to get started.

Сурхондарё вилоят суди судьялари томонидан Денов туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизга манзилли ҳуқу...
18/09/2021

Сурхондарё вилоят суди судьялари томонидан Денов туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

2021 йилнинг 18 сентябрь куни Сурхондарё вилоят суди раиси А.Рузиқулов, Сурхондарё вилоят суди судьялари Ш.Элиев, Т.Алмарданов, А.Мирзаев, О.Эронқулов, Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси К.Муродов Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси З.Рустамов, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси Б.Остоновлар Денов туманида ўтказилган ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка мухтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган йиғилишда иштирок этишди.
Мазкур йиғилишларда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.
Ушбу ўрганишларга Сурхондарё вилоят суди раиси А.Рузиқулов, Сурхондарё вилоят суди судьялари Ш.Элиев, Т.Алмарданов, А.Мирзаев, О.Эронқулов, Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси К.Муродов Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси З.Рустамов, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси Б.Остонов ва бошқа ташкилотлар ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 18 сентябрь куни Денов туман Маҳалла ва оилани қўлаб-қувватлаш бўлими биносида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари” га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган жами “58” нафар хотин-қизлар билан сайёр учрашув ўтказилди. Шундан фақат 11 нафар “Аёллар дафтари” га киритилган хотин қизларга ўзларига қизиқтирилган саволлар ва мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабул килинган хотин-қизларнинг “17” нафари суд-ҳуқуқ масалаларида ва 1 нафар бошқа масалаларга мурожаатлар қабул қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Сурхондарё вилоят суди раиси А.Рузиқулов сўзга чиқиб, маъруза бошида йиғилиш қатнашчиларига хотин–қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида комиссиянинг жойлардаги ҳудудий ишчи гуруҳи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйилганлиги ҳамда туманлараро судида ҳар ҳафтанинг шанба куни “Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам бериш куни” ни ташкил қилинган ҳолда, “Аёллар дафтари” да ҳисобга олинган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш борасида чора тадбирлар амалга оширилганлиги ҳақида баёнот берди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2021 йил кунги №2-сонли Қарор ижроси юзасидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар тамонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, улар давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизими ижросини таъминлаш мақсадида бугунги йиғилишни ташкил қилинганлиги ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоят судининг судьяси Ш.Элиев маъруза қилиб ўз маърузасида, аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга ошириб келаётганлиги, зеро, жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти аёлларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ эканлигини тушунтириб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги кенгайтирилган йиғилишининг 2-сонли баёнига кўра, Чирчиқ шаҳри ва Оққўрғон туманида амалга оширилган тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, барча туман ва шаҳарларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, муаммолари мавжуд аёллар, шунингдек, тадбиркор аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш тизимини самарали жорий этиш, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали хотин-қизларга ҳуқуқий тавсиялар бериб бориш, уларга самарали тушунтиришга қаратилган роликларни тайёрлаш, шунингдек, давлат органларининг расмий саҳифаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалар ташкил қилиш орқали аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка оид қонунчиликдаги янгиликларни бериб бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини тузиш, жойларда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ва прокуратура органларининг самарали фаолиятини ва ҳамкорлигини таъминлаш тавсия этилганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Сурхондарё вилоят судининг судьяси Т.Алмарданов маъруза давомида, Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида комиссиянинг жойлардаги ҳудудий ишчи гуруҳи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманлари кесимида “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Денов туманининг тегишли маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ва сектор бинолари ҳудудларида Сурхондарё вилоят судлари судьялари томонидан сайёр қабул ўтказилиб, мазкур ҳудудлардаги “Аёллар дафтари” га киритилган ва суд -ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий масаладаги муаммолари тизимли равишда ҳал этилиши назарда тутилганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, маҳаллада “Аёллар дафтарига” киритилган тоифалар бўйича мутахассислар жалб этилиб, аёллар муаммолари ҳал этилишига амалий ёрдам ишлари йўлга қўйилиши, кредит олган аёллар бандлиги ўрганиш ва режа асосида йўналиши бўйича ишлар олиб борилиши ҳақида мутахассис ёрдамида кўмаклашиш йўлга қўйилди.

Сурхондарё вилоят судининг ОАВ бўйича бош консультанти Асқар Қудратов

Одам савдоси, хусусан чақалоқ савдоси жиноятининг олдини олиш чоралариБугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига ...
31/05/2021

Одам савдоси, хусусан чақалоқ савдоси жиноятининг олдини олиш чоралари
Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
"Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида"ги Конвенция (1949), "Қуллик ва қул савдосини, қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тўғрисида"ги қўшимча Конвенция (1956), "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида"ги Конвенцияни тўлдирувчи "Одамлар, айниқса, аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш, олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида"ги баённома (2000) бу борада дастурий ҳужжат вазифасини ўтамоқда.
Одам савдосига қарши курашиш юзасидан давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2005 йили МДҲ доирасида "Одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида"ги келишув, 2006 йилда саккиз аъзо мамлакат доирасида "Одам савдосига қарши курашнинг 2007–2010 йилларга мўлжалланган дастури" қабул қилинган эди.
Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар "замонавий қуллик", яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги ачинарли. Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.
БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёл ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600–800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.
Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.
Ўтган асрдан йигирма биринчи асрга трансмиллий ташкилий жиноятчиликнинг учта энг хавфли тури "мерос" бўлиб ўтди. Уларнинг биринчиси – халқаро терроризм ва дин ниқоби остидаги зўравонлик руҳи, куч ишлатиш, яъни экстремистик, фундаменталистик, сепаратистик хуружлар, иккинчиси – наркобизнес ёки нарко-траффик билан шуғулланаётган жиноий уюшмалар, учинчиси – одам савдоси билан шуғулланувчи йирик-йирик жиноятчи ташкилотларнинг йилдан-йилга кучаяётганидир.
2020 йил 17 август куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги» қонун имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2008 йил 29 августда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни маъқулланиб, амалдаги Жиноят кодекси 135-моддасининг янги таҳрири қабул қилинди ва ушбу модда мазмун ва моҳият жиҳатдан тубдан такомиллаштирилди.
Ушбу модданинг аввалги номи «Одамлардан фойланиш учун уларни ёллаш» деган таҳрирда белгиланган эди. Жиноят кодекси 135-моддасининг аввалги таҳририда фақатгина одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган одам савдоси билан боғлиқ жиноий қилмишларнинг барчасини комплекс тарзда қамраб олмас эди. Шу сабабли, у шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини тўлиқ муҳофаза қилишга имкон бермас эди.
2019 йил мобайнида чақалоқлар савдосида воситачиларнинг 32 фоизи тиббиёт ходимлари эканлиги аниқланган. Шунингдек, чақалоқ сотиш сабаблари ўрганилганда, 9 таси айбини яшириш, 10 таси моддий манфаат учун эканлиги маълум бўлган.
2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2018 йилга нисбатан 22 фоизга камайган, бироқ чақалоқлар савдоси 38 фоиздан 43 фоизга ошган. Сенат раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева мазкур жиноятларга оид бошқа маълумотларни ҳам ошкор қилган.
Қайд этилишича, 2019 йилда Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 5 тадан, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 4 тадан, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон, Навоий вилоятларида 3 тадан чақалоқ савдосига оид жиноят содир этилган.
Мазкур йўналишдаги жиноятлар 72 киши томонидан амалга оширилган бўлса, уларнинг 62 нафари (86 фоизи) - аёллар томонидан содир этилган.
Бу жиноят бошқа жиноятлар билан биргаликда содир этилганда, жиноятлар жами тариқасида квалификация қилинади.
Мазкур қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори эканлиги, жамият аъзоларининг соғлиғи, ҳаёти ва бошқа ҳуқуқларига тажовуз қилиниши, айниқса ёшларнинг ахлоқига салбий таъсир кўрсатиши эътиборга олиниб, жазо чоралари ҳам кучайтирилди.
Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш олиб бориш, фуқароларни бу борада вазиятдан огоҳ этиш ҳамда хабардорлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда ушбу мавзуга бағишланган давра суҳбатлари, конференция, илмий амалий анжуманлар ўтказилиб келинмоқда, аҳолининг бу борада ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида фойдаланиш учун қулай бўлган ўқув услубий қўлланмалар нашр этилиб тарқатилмоқда.
Одам савдосини олдини олиш учун кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тарғибот ва ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш, маҳалаларда фаолият кўрсатаётган диний- маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар имкониятларидан самарали фойдаланиш, шунингдек хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазаси, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ишларини кучайтириш зарур.
Қайд этиш лозимки Республикамизда фуқароларнинг хорижда меҳнат қилишини ташкил этишга доир ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, улардаги асосий талаблардан бири - бу хорижга юборилиши кўзда тутилаётган фуқароларнинг муайян давлат ҳудудида ижтимоий ҳимоясининг таъминланиши, барча ижтимоий кафолатлар ва тиббий суғуртанинг мавжудлигидир.
Одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилинади.
Шунингдек, қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатишни;
вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитари-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашни;
ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишни;
ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларни излашида ёрдам кўрсатишни.
Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган барча ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад - инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини олий қадрият сифатида эъзозлашдир.
Шундай экан, трансмиллий хусусият касб этган, яъни ҳудуд ва чегара танламас жирканч иллат - одам савдосига қарши кескин кураш олиб бориш барчамизнинг муҳим вазифамиздир.

Жиноят ишлари бўйича
Термиз шаҳар судининг судьяси В.Х.Норбеков

Жиноят ишлари бўйича
Термиз шаҳар судининг
Девонхона мудири А.А.Қудратов

“Сайловларнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик”Барчамизга маълумки, фуқароларнинг сайлов компаниясида иштирок ...
28/04/2021

“Сайловларнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик”

Барчамизга маълумки, фуқароларнинг сайлов компаниясида иштирок этиш йўли билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириши, жамият ва давлат ишларида бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этиши ҳуқуқи сайлов орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз ҳоҳиш иродасини билдириш тенгилиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланди деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 11 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳанузгача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлигини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаиснинг Сайлов Кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди.
Шунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинди, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланди ҳамда 2019 йилнинг 25 июн куни Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланиб, расмий эълон кундан бошлаб кучга киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси қабул қилиниши муносабати билан амалда бўлган сайлов қонунчилиги муносабатларини тартибга солувчи 5 та Қонун (18.11.1991 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, 28.12.1993 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, 05.05.1994 йилдаги "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, 05.05.1994 йилдаги "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва 30.04.1998 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги) бекор қилинди.
Мазкур Сайлов Кодекси 18 та боб ва 103 та моддадан иборат.
Янги қабул қилинган Сайлов Кодекси бир қатор янгиликларни ўз ичига олган. Хусусан:
-қонунчилик палатасида Экоҳаракат вакиллари учун квота ажратиш институти тугатилди;
-номзодларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кўрсатиш тартиби бекор қилинди;
-сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби қонунан тартибга солинди;
-сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда сайловчилар томонидан бир қанча партияларни ёқлаб имзо қўйиш имконияти берилди;
-сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённомасининг зудлик билан жамоатчилик муҳокамаси учун 48 соатдан кам бўлмаган вақтда илиб қўйиш тартиби ўрнатилди;
-участка сайлов комиссияларининг овоз бериш жараёни тугагандан кейин амалга оширадиган аниқ ҳаракатлари назарда тутилди (овозларни санаш, баённомаларни тузиш, округ сайлов комссиялари билан ўзаро алоқалари ва х.к.);
-участка сайлов комиссияси аъзоларининг яримидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди;
-халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокама этиладиган ва тавсия этиладиган участка сайлов комиссиялари аъзолари номзодлари бўйича жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг таклифлари олиниши тартиби ўрнатилди;
-сайлов округларини тузишди сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши ўн фоиздан ошмаслиги тартиби ўрнатилди;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилди;
-Қонунчилик палатасига, маҳаллий Кенгашларга сайлов бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўзтказувчи округ сайлов комимссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузиш тартиби ўрнатилди;
-сайловларда овоз бери вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб белгиланди;
-сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишлиги ва бошқалар белгиланган.
Барча фуқаролар сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлардан хабардор бўлишлари ва ўзларининг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари лозим.

Термиз туманлараро иқтисодий суди
раиси вазифасини бажарувчи С.Кадиров

Жиноят ишлари бўйича Термиз
шаҳар суди девонхона мудири А.Қудратов

“Сайловларнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик”Барчамизга маълумки, фуқароларнинг сайлов компаниясида иштирок ...
28/04/2021

“Сайловларнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик”

Барчамизга маълумки, фуқароларнинг сайлов компаниясида иштирок этиш йўли билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириши, жамият ва давлат ишларида бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этиши ҳуқуқи сайлов орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз ҳоҳиш иродасини билдириш тенгилиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланди деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 11 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳанузгача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлигини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаиснинг Сайлов Кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди.
Шунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинди, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланди ҳамда 2019 йилнинг 25 июн куни Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланиб, расмий эълон кундан бошлаб кучга киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси қабул қилиниши муносабати билан амалда бўлган сайлов қонунчилиги муносабатларини тартибга солувчи 5 та Қонун (18.11.1991 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, 28.12.1993 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, 05.05.1994 йилдаги "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, 05.05.1994 йилдаги "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва 30.04.1998 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги) бекор қилинди.
Мазкур Сайлов Кодекси 18 та боб ва 103 та моддадан иборат.
Янги қабул қилинган Сайлов Кодекси бир қатор янгиликларни ўз ичига олган. Хусусан:
-қонунчилик палатасида Экоҳаракат вакиллари учун квота ажратиш институти тугатилди;
-номзодларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кўрсатиш тартиби бекор қилинди;
-сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби қонунан тартибга солинди;
-сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда сайловчилар томонидан бир қанча партияларни ёқлаб имзо қўйиш имконияти берилди;
-сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённомасининг зудлик билан жамоатчилик муҳокамаси учун 48 соатдан кам бўлмаган вақтда илиб қўйиш тартиби ўрнатилди;
-участка сайлов комиссияларининг овоз бериш жараёни тугагандан кейин амалга оширадиган аниқ ҳаракатлари назарда тутилди (овозларни санаш, баённомаларни тузиш, округ сайлов комссиялари билан ўзаро алоқалари ва х.к.);
-участка сайлов комиссияси аъзоларининг яримидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди;
-халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокама этиладиган ва тавсия этиладиган участка сайлов комиссиялари аъзолари номзодлари бўйича жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг таклифлари олиниши тартиби ўрнатилди;
-сайлов округларини тузишди сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши ўн фоиздан ошмаслиги тартиби ўрнатилди;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилди;
-Қонунчилик палатасига, маҳаллий Кенгашларга сайлов бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўзтказувчи округ сайлов комимссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузиш тартиби ўрнатилди;
-сайловларда овоз бери вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб белгиланди;
-сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишлиги ва бошқалар белгиланган.
Барча фуқаролар сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлардан хабардор бўлишлари ва ўзларининг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари лозим.

Жиноят ишлари бўйича
Термиз шаҳар судининг раиси И.Шайманов

Жиноят ишлари бўйича
Термиз шаҳар судининг судьяси В.Норбеков

Суд-ҳуқуқ соҳасига оид маъқулланган қонунларнингмазмун-моҳияти.Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан мамл...
27/04/2021

Суд-ҳуқуқ соҳасига оид маъқулланган қонунларнинг
мазмун-моҳияти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, кейинги тўрт йилда суд-ҳуқуқ соҳаси изчиллик билан ислоҳ қилинмоқда.
Суд-ҳуқуқ соҳасида йиллар давомида ечим топмаган муаммоли масалаларни ҳал қилиш борасида ўндан ортиқ Президент фармонлари ва қарорлари ҳамда парламент томонидан одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган учта кодекс янгидан қабул қилиниб, қатор қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Судлар ихтисослаштирилди, тарихимизда илк маротаба давлат органлари ва улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний қарорлари ва ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш борасидаги конституциявий ҳуқуқни амалга оширишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий судида маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман, шаҳарларда маъмурий судлар ташкил этилди. Бу тизим қисқа муддатларда ўз натижасини бера бошлади.
Суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тизимини такомиллаштириш иши давом этмоқда. 2017 йилга қадар олтита суд инстанциясида суд қарорлари қайта кўриб чиқилган бўлса, мана уч йилдирки, бу инстанциялар сони тўрттага келтирилди.
Мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2020 йил 19 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштиришлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги ҳамда Жиноят, Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонунлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш тартибини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, фуқаролар учун одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанцияларини ислоҳ қилишни, назорат тартибида иш юритиш институтини бекор қилишни назарда тутади.
Ушбу қонунлар билан ишларни кўриб чиқилишида бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилмоқда. Унга кўра халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими:
биринчи инстанция (туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича – вилоят судлари);
апелляция инстанция (вилоят даражасидаги судлар);
кассация инстанцияси (Олий суд) судлари яратилади.
Суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мақсадидапрокурор иштироки билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, амалда мавжуд бўлган тарафларнинг шикояти ва прокурорнинг протестини кўриб чиқишнинг фарқли нормалари бекор қилинмоқда. Барча инстанция судларига мурожаат қилишда прокурорнинг бошқа тарафлар билан тенг, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳамда унинг протести тарафларнинг шикояти билан бир хил ҳуқуқий мақомга эга эканлиги тўғрисидаги нормалар киритилмоқда.
Амалдаги қонунга кўра апелляция ва кассация инстанцияси судлари бир хил вазифани бажариб биринчи инстанция судларининг қарорларини қайта кўриб чиқадилар. Улар ўртасидаги фарқ фақат бири қонуний кучга кирмаган суд қарорлари устидан берилган шикоятларни, иккинчиси эса қонуний кучга кирган суд қарорлари устидан берилган шикоятларни кўришдадир. Бундай амалиёт биронта ривожланган давлатда мавжуд эмас.
Сенат томонидан маъқулланган қонунларга кўра апелляция инстанцияси суди қонуний кучга кирмаган суд қарорлари устидан берилган шикоятларни, апелляция инстанциясида кўриб чиқилган ишларни эса кассацияда кўриб чиқиш тартиби белгиланмоқда.
Амалдаги барча процессуал кодексларнинг талабига кўра апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларгина назорат тартибида кўрилиши мумкин.
Яъни, иш назорат тартибида кўрилишидан олдин албатта апелляция ёки кассация тартибида кўрилган бўлиши шарт, шунингдек амалда ҳам апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилишнинг муддатлари белгиланган. Таклиф этилаётган қонунларда бу муддатлар янада кўпайтирилмоқда.
Жумладан, Жиноят-процессуал кодексида биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда.
Бундан ташқари, апелляция тартибида шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатларини тиклаш асослари кенгайтирилмоқда. Худди шунингдек, кассация тартибида шикоят бериш муддатлари амалдаги 6 ойдан фарқли равишда 1 йил этиб белгиланмоқда.
Эътиборлиси, тикланиши мумкин бўлган муддатга чегара мавжуд эмас, тарафлар ҳар қанча муддат ўтганидан кейин ҳам ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда.
Барча процессуал кодексларда суд қарорларини янги очилган ҳолатларга кўра кўриб чиқиш тартиби назарда тутилган. Жиноят процессуал кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра фақат прокурор эмас, балки бошқа манфаатдор фуқаролар ҳам Олий судга апелляция тартибида шикоят қилинмаган суд ҳукмларини янгидан очилган ҳолатларга кўра қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу шахснинг қонунга хилоф равишда жавобгарликка тортилган ва судланган ҳолатлар мавжуд деб ҳисобланган ҳолда тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиб, ишнинг қайта кўриб чиқилишини кафолатлайди.
Амалдаги тартибга кўра суд қарорлари устидан берилган шикоятни Олий судда кўрилишига эришиш учун йиллаб вақт керак бўлар эди. Янги ўрнатилаётган тартиб эса биринчи инстанция судида кўрилган ишнинг бир-икки ой ичида апелляция тартибида кўрилишини, кўпи билан уч-тўрт ой ичида иш Олий судда кўрилишига эришиш имконини беради. Бу ўз навбатида қабул қилинган суд қарорларининг қисқа муддатларда ижро этилиб, жабрланувчи, даъвогар ва ишдаги бошқа тарафларнинг бузилган ҳуқуқларини қисқа муддатларда тиклаш имконини беради.
Шу ҳам қайд қилиш керакки, амалда мавжуд бўлган шикоятни судлов ҳайъатида кўриб чиқиш масаласини якка судья томонидан ҳал қилиш амалиётига чек қўйилиб, шикоят тўғридан-тўғри кассация инстанцияси судида кўриб чиқилиши белгиланмоқда.
Мазкур ўзгартиришлар фуқароларни ортиқ оворагарчиликларини олдини олади, одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга, суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга, фуқаролар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқарор рейтингларда мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади.
Суд қарорларини қайта кўриш масаласидаги халқаро стандартлар талабларини (Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг
14-моддаси 5-банди) процессуал қонунчилигига имплементация қилинишига, суд мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқарор рейтингларда (Ҳуқуқ устуворлиги индекси, “Doing business”, Иқтисодий эркинлик индексининг Суд фаолияти самарадорлиги, Глобал рақобатбардошлик индексининг Судлар мустақиллиги индикаторларида) мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади.

Жиноят ишлари бўйича
Термиз шаҳар судининг
Девонхона мудири: А.А.Қудратов

Address

Термиз шаҳри, Султон Саодат кўчаси, 40-уй
Termiz
190106

Opening Hours

Monday 09:00 - 13:00
14:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 13:00
14:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 13:00
14:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 13:00
14:00 - 18:00
Friday 09:00 - 13:00
14:00 - 18:00

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Surxondaryo viloyat sudi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share

Category